Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш



Download 1,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/199
Sana21.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#42424
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   199
Bog'liq
Бутабоев Бизнес бошкариш асослари

Саноат ишлаб чиқариш потенциали дейилганда, 
қўшма корхона цех, участкалари, уларнинг моддий-техник 


292
базаси, улар ёрдамида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва 
саноат ишлаб чиқаришида банд бўлган ходимлар сони ту-
шунилади. Бу мамлакат ялпи ички маҳсулотини яратишнинг 
асосий манбаи ҳисобланади.
Умумий техник потенциал – бу мавжуд илмий текшириш 
ва тажриба-конструкторлик бюролари, лабораториялар, улар-
нинг моддий-техника базаси, маълум бир давр мобайнида яра-
тилган янгиликлар, янги техника ва технологиялар, янги турда-
ги маҳсулотлар. Ушбу соҳада илмий изланишлар олиб бораёт-
ган илмий ходимлар мажмуи тушунилади.
Ижтимоий (социал) потенциал дейилганда, ижти-
моий соҳаларнинг мавжуд имкониятлари тушунилади. 
Юқоридагиларнинг барчаси қўшма корхонани иқтисодий ба-
шоратлашнинг асоси бўлиб хизмат қилади.
Бир қатор самарали иш юритувчи қўшма корхона-
лар тажрибаси кескин рақобат ҳолатида режалаштириш – 
иқтисодий ўсиш ва юксалишнинг бош шарти эканлигини 
кўрсатади. Бу – ўз ўрнида ишлаб чиқаришни бозордаги та-
лаб ва таклифга оқилона боғлаш ҳамда режалаштиришнинг 
моҳиятини англатади.
Биринчидан, имкониятларни танлаб олиш, мавжудлиги 
билан алоқадорлигини таққослайди.
Иккинчидан, танлаб олинган вариант қарор қабул 
қилишда асос бўлади.
Учинчидан, режалаштириш қарорлар қабул қилишнинг 
узлуксиз жараёни бўлади, бу даврда доимий равишда вақт, 
мақсад ва вазифа ойдинлаштириб борилади. Яъни маҳсулот 
ишлаб чиқаришдан тортиб то сотишга қадар бўлган жараён-
лар учун мақсадга эришиш стратегияси аниқланади. Аниқ 
режа қисмлари ишлаб чиқилади ва барча кўрсаткичлар коор-
динация қилинади.
Тўртинчидан, режалаштиришнинг асосий қонуниятлари 
– фойдали ишлаш ва корхона эгалари, таъсисчилар, акция-
дорлар жамоаси ва давлат манфаатдорлигини таъминлайди.
Бешинчидан, режалаштириш ишлаб чиқариш омилла-
ри, мазмуни ва характеридан келиб чиқиб, узоқ муддатли ва 
ўрта муддатлига бўлинади. 
Режалаштиришнинг юқоридаги барча турлари ўзининг 
услуби, шакли, усуллари ва кўрсаткичлари билан ҳисоблаш 


293
тартибига эга. Қўшма корхоналарда режалаштириш жа-
раёни товар ва хизматларга эҳтиёжни аниқлаш, ишлаб 
чиқарувчиларга топшириқларни ўз вақтида етказиб бериш, 
бажарилишини таъминлашга қулай имкониятлар яратиш ва 
назорат қилишни ўз ичига олади.
Бизнес режа ҳар бир фирма фаолиятининг марказий – 
асосий вазифасидир. Фирма ташкил топишдан, маҳсулот, 
товар ёки хизмат кўрсатишни, ишлаб чиқаришни бош-
лашдан аввал техник-иқтисодий асослари ва ахборот ресурс-
ларини ҳисоблаб, бизнес-режа тузади.
Топшириқлар бажарилишини таъминлаш ва назо-
рат қилиш режалаштиришнинг асосий ва ҳал қилувчи 
босқичидир. Стратегик режалаштириш – қўшма корхона-
нинг келгусида мамлакат иқтисодий-ижтимоий қурилишида 
ва иқтисодиётида қандай ўрни ва роли борлигини аниқлаб 
беради. У атрофлича ёритилган кўрсаткичларда ва ҳар хил 


294
истиқболни белгиловчи башорат (прогноз)ларда ифодалана-
ди. Бу ерда стратегик режа кўрсаткичлари шароитни ҳисобга 
олган ҳолда аниқлаштирилиб кўрсатилади. Узоқ муддатли 
режалаштириш натижаси барча фаолият турлари – сотиш, 
ишлаб чиқариш, харажат-молия ва ҳоказолар бўйича 3-5 
йиллик режа асосида ҳисобланади.
Узоқ муддатли режалаштириш асосида қисқа муддат-
ли режалар ишлаб чиқилади. Улар муддатига кўра 1-3 йил-
га мўлжалланган бўлади. Уларнинг алоҳидалик томонлари 
шундаки, топшириқлар яқин йиллар, ойлар ва кварталларга 
бўлинган ҳолда акс эттирилади, иккинчи ва учинчи йиллар-
да эса 6 ойлик ва тўла бир йилга мўлжалланади.
Бундан ташқари, жорий режалар ҳам ишлаб чиқилади, 
одатда, улар 1 йилга тузилади. Унинг асоси бўлиб талаб ва 
таклиф хизмат қилади. Бу режаларда кўрсаткичлар квар-
талларга тақсимланган ҳолда кўрсатилади. Ушбу режалар-
нинг биринчи уч ойлик кўрсаткичлари ўзгармас ва қатъий 
ҳисобланади, қолган 9 ойлик режалар ўзгартирилиши, тўл-
дирилиши ёки қисқартирилиши мумкин.
Ҳозирда республикамизда фаолият кўрсатаётган ҳар қан-
дай тадбиркорлик фаолияти ўз режаларига эга бўлиб, улар-
нинг кенг тарқалган шакли бизнес режа ҳисобланади.
Режа корхона фаолиятини бошқаришнинг асосий восита-
си ҳисобланади. Режалаштириш дейилганда, тадбиркорлик 
фаолияти мақсадини аниқлаш, маҳсулотларга бўлган бозор 
талабини ўрганиш асосида ишлаб чиқариш топшириқларини 
белгилаш, топшириқлар бажарилишини таъминлаш ва назо-
рат қилиб бориш жараёни тушунилади.
Бошқарувнинг барча усулларида режалардан кенг фойда-
ланилади. Шунинг учун бугунги кунда мулк шаклидан қатъи 
назар, тадбиркорликнинг барча субъектларида бизнес режа-
лар тузиш шартдир. Режаларни техник-иқтисодий жиҳатдан 
асослашда кўрсаткич тизимидан фойдаланилади.
Кўрсаткич – бу топшириқнинг ифодаланиш форма-
си. Кўрсаткичлар тизими эса кўрсаткичларнинг мазмун-
моҳияти ва ифодаланиши мажмуидир. Кўрсаткичлар тизи-
мига қуйидаги талаблар қўйилади:
Биринчидан, маълум бир мақсад ва манзил (адрес)га 
қаратилганлик.


295
Иккинчидан, барча субъектлар учун умумийлик. Кўрсат-
кичлар системасига қуйидагилар киради:
1. Натура ва қиймат.
2. Абсолют ва нисбий.
3. Миқдор ва сифат.
4. Тасдиқланган кўрсаткич ва ҳисоб-китоб.
Натура кўрсаткичлар топшириқларнинг натура ўлчов 
бирликларида ифодаланади: тонна, метр, килограмм ва 
ҳоказо. Қиймат кўрсаткичларга пул шаклда ифодаланадиган 
топшириқлар киради. Уларга мисол қилиб товар маҳсулоти 
ҳажми, реализация қилинган маҳсулот, соф норматив 
маҳсулотларни олишимиз мумкин.
Абсолют кўрсаткичлар ишлаб чиқаришнинг ташқи томо-
нини ифодалайди. Нисбий кўрсаткичлар абсолют кўрсаткич-
ларни таққослаш орқали аниқланади. Уларга улуш фоизла-
рини мисол қилиб оламиз.
Миқдор кўрсаткичлар ишлаб чиқаришнинг экстенсив 
томонини ифодалайди. Бунга ишчилар сони, асосий фон-
длар қиймати мисол бўла олади. Сифат кўрсаткичлар иш-
лаб чиқаришнинг интенсив томонини ифодалайди. Уларга 
меҳнат унумдорлиги ортиши, фонд қайтими каби кўрсаткич-
ларни мисол қилиб олишимиз мумкин. Тасдиқланган кўр-
саткичлар юқори давлат органлари томонидан берилади, ба-
жарилиши мажбур ҳисобланади.

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish