Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


  Инновацион ривожланишда хорижий тажрибалар



Download 1,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet180/199
Sana21.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#42424
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   199
Bog'liq
Бутабоев Бизнес бошкариш асослари

18.4. 
Инновацион ривожланишда хорижий тажрибалар.
Ҳозирги вақтда ахборот-коммуникация технология-
лари базасида яратилаётган товарлар ва хизматларни эк-
спорт қилиш дунё миқёсида Хитой ва Ҳиндистонда яхши 
ривожланган. Бу давлатларнинг иқтисодий барқарор ўси-
шида АКТлар асосий омил бўлиб ҳисобланади. Иқтисодий 
ўсишнинг манбаи фан-техника ва инновацион тараққиёт 
ҳисобдан амалга ошмоқда. Бу борада Хитой 2004 йилдан 
бошлаб АҚШнинг АКТларини иқтисодий соҳада ривожла-
ниш бўйича босиб ўтди ва жаҳонда асосий товарлар ҳамда 
хизматлар экспортёрига айланди. Хитой билан ёнма-ён 
Ҳиндистон ҳам АКТ базасида хизматлар кўрсатиш, дасту-
рий инжиниринг лойиҳаларини яратиш, компьютер дастур-
ларини тузиш, дастур таъминотини яратиш соҳасида жуда 
ривожланиб кетди. 
Ҳиндистон аутсорсинг хизматларидан фойдаланиб, биз-
нес жараёнларини турли хил замонавий хизматлар билан 
таъминламоқда. Жаҳон ахборот технологиялари бозорида 
аутсорсинг хизматлари 60 млрд. доллар даромад келтираётган 
бўлса, Ҳиндистон 10 млрд. доллар, Ирландия 4 млрд., Хитой 3 
млрд., Россия 1,4 млрд. доллар даромад олмоқда
33
.
33
Манба: http://www.comnews.ru


407
Ахборот технологиялар ривожланиши Ҳиндистон ва 
Хитойда бизнес жараёнларини сердаромад соҳага айлан-
тирди. 2010 йилдан бошлаб Европа Иттифоқи давлатлари-
да бу соҳага эътибор кучайди (Германия, Швейцария, Ан-
глия) ва булар қаторига Япония, Жанубий Корея, Гонконг, 
Филлипин ҳам дунё ахборот технологиялар бозорига ўз 
маҳсулотларини олиб кирдилар. Дунё бозорига ахборот тех-
нологияларнинг кириб келиши янги инфратузилмалар, янги 
ахборот дастурлари, лойиҳалар ишлаб чиқилди-ю, янги 
истеъмолчилар, хусусий фирмалар, давлат корхоналари ва 
трансмиллий корпорациялар кўпайди.
Янги технологиялар асосида ишлаб чиқарилаётган са-
ноат маҳсулотларига хизмат кўрсатувчи ташкилотлар 
Enterprise Resource Planning Systems – ERP Systems, Product 
Management Systems – PSM Systems пайдо бўлди
34
. Бир сўз 
билан айтганда, АКТ дунё иқтисодиётида муҳим соҳага 
айланди ва глобал бозорда рақобатни кучайтирди (АҚШ, 
Европа Иттифоқи ва Осиё давлатлари ўртасида). Ҳозирги 
вақтда АКТ маҳсулотлари жаҳон ЯИМнинг 6,0 фоизини 
(3.3 трлн. евро), аҳолининг 6-8 фоизини, инвестициялар-
нинг 15-20 фоизини, (рентабеллик) самарадорлик 16-45 фо-
изини таъминламоқда
35
.
Ҳозирги ахборотлар деганда, молиявий ресурслар, 
меҳнат унумдорлиги тўғрисида, ресурслар тақсимоти ва 
бошқалар, келажак стратегик ахборотлари компания учун 
ташқи муҳит тушунилган.
Интернет технологиялар жаҳон тажрибасида компания-
нинг биринчи босқичи бўлиб, янги маркетинг хизматлари, 
янгича маркетинг тафаккури, фалсафаси ва бошқаларни ўз 
ичига олади.
Иккинчи босқичида интернет бизнес 
инструментига
ай-
ланиб, у ишлаб чиқарувчилар, истеъмолчилар, сотувчилар ва 
харидорлар ўртасидаги муносабатларни қамраб олади.
34
Манба: Абрамова А.В. Международная торговля информационными техноло гиями. 
Современное состояние и перспектива развития. М. 2007 г. Стр 12-13.
35
Манба: В.Шульцева. Мировой цифровой ринг: тенденции, метамор фозы, цифры, 
прогнозы. IT
-news. №1 IT Weekly №4. 2013 г.


408
Интернет технологиялар учинчи босиқичда интернет 
компаниялар ва фирмаларнинг бир-бири билан доимий 
алоқа таъминотига айланди. (Forkis дунё бозорида бир сут-
када компаниялар ва фирмалар ўртасидаги савдо айланмаси 
5 трлн. долларни ташкил қилмоқда).
Буларнинг ҳаммаси бугунги кунда электрон тижорат 
номи билан юритилмоқда. Ўзбекистонда ҳам интернет 
орқали электрон тўловлар, электрон имзолар, электрон 
ҳужжатлар, битимлар бизнес жараёнларини тўла қамраб 
олмоқда. Аҳолининг 25-30 фоизи интернет хизматларидан, 
48-60 фоизи қўл телефонларидан фойдаланмоқдалар.
Интернет хизматларидан фойдаланиш 2014 йилда 10 
миллион кишини ташкил этган бўлса, 2016 йилга келиб 
12,4 миллион кишини ташкил этган. Интернет гўё бозор 
ёки магазин, сиз ундан хоҳлаган хизматларни харид қила 
оласиз. Ўзбекистонда электрон тижоратни иқтисодиётнинг 
барча соҳаларида ривожлантириш учун шароитлар мав-
жуд. Банкларда корпоратив хизматлар электрон тижоратни 
ривожлантиришга хизмат қилади. Лекин электрон тижо-
ратга аҳоли ҳам, сотувчилар ҳам, истеъмолчилар ҳам тўла 
ишонмаяпти ёки тушунмаяпти. Шу боисдан интернет ма-
газинлар яхши ривожланган эмас. Ўзбекистонда электрон 
ҳукумат тизимига ўтиш ҳаётий заруратдир. Келажакда ах-
борот ва компьютер технологиялари бизнес бошқарувида 
асосий ролни эгаллайди.
XX асрнинг охирларида дунёда биринчи марта электрон 
тўловлар жорий қилиниб, интернет магазинлар яратилди. 

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish