Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Тадбиркорликни амалга ошириш шарт-шароитлари ва



Download 1,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/199
Sana21.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#42424
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   199
Bog'liq
Бутабоев Бизнес бошкариш асослари

Тадбиркорликни амалга ошириш шарт-шароитлари ва 
босқичлари. Бизнес ва тадбиркорликнинг юқорида айтилган 
моҳияти ва хусусиятларидан келиб чиқадики, бизнеснинг яша-
ши ва ривож топиши учун қуйидаги шарт-шароитлар зарур:
- мулкка эгалик қилиш ва пировард маҳсулдорликка эри-
шиш ва шуниндек моддий неъматларга эгалик қилиш ҳуқу қини 
олиш ёки у ҳуқуқни бошқаларга ўтказиш имконияти;
24
«Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни 
ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга 
доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
Фармони. 2016 йил 5 октябрь.


300
- нисбатан хўжалик субъектларини мустақил фаолият 
кўрсата олиши, уларнинг хўжалик фаолиятида иқтисодий 
жиҳатдан эркин бўлиши; жумладан шартнома тузишда, 
қўшилишда, фаолият турини танлашда, истеъмолчиларни 
танлашда;
- айирбошлаш шаклларини ривожлантириш, яъни товар-
пул муносабатларининг мувофиқлиги, жумладан меҳнатни 
эркин равишда айирбошлаш, ёллаш, яъни бозорга бемалол 
кириш имкониятларининг мавжудлигидир.
Бизнес фаолияти иштирокчиларининг манфаатлари. Биз-
нес фаолиятини амалга ошириш шарт-шароитлари ички ва 
ташқи шароитларга бўлинади:
- ички шароитлар – капитал ёки сармоя эгалари, менед-
жерлар ва ёлланган меҳнат ходимлари ўртасидаги муноса-
батлардан ташкил топади;
- ташқи муҳит ёки шароитлар – бизнес фаолиятини таш-
кил этувчилар билан давлат ва ижтимоий ташкилотлар, тузил-
малар, хомашё етказиб берувчилар, кредиторлар ва истеъмол-
чилар ўртасидаги алоқадорлик, боғлиқлик, уларнинг бир-би-
рига ўзаро таъсири билан ифодаланади.
Тадбиркорликни амалга ошириш босқичлари:
1-босқич – шароит ва ҳолатларни ўрганиш. Яхши тин-
глаш ва изчил ҳар-бир иқтисодий ҳодисаларни ўрганиш 
қобилиятига эга бўлиш ишбилармон учун энг керакли во-
ситалардан биридир. Керакли ахборотларни юқори малака-
ли мутахассислар, экспертлар, матбуот воситалари ва шулар 
қаторида дўстлардан билиб олиш катта санъатни талаб эта-
ди.
2-босқич – ишлаб чиқариш соҳасини танлаш. Буни икки 
йўл билан амалга ошириш мумкин:
Биринчидан, маҳсулот ёки хизматга бўлган эҳтиёжнинг 
маълум даражасига қараб;
Иккинчидан, чуқур, изчил ўрганишлар ва текширишлар 
асосида, режали, унумли стратегик ишбилармонлик катта 
пул ютуқларига эришишга олиб келади.
3-босқич – якка ёки жамоа шаклидаги ишбилармонликни 
юритиш. Якка ишбилармонлик шундан иборатки, бизнесмен 
ҳам таваккалчиликни, ҳам жавобгарликни ўз бўйнига олади.


301

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish