Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


 Бошқарув фаолияти самарадорлигини оширишда



Download 1,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/199
Sana21.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#42424
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   199
Bog'liq
Бутабоев Бизнес бошкариш асослари

2.3. Бошқарув фаолияти самарадорлигини оширишда 
бошқарув усулларининг аҳамияти. (Хитой, Япония, 
Ҳиндистон ва бошқа давлатлар тажрибаси)
Усул – бу тадқиқот қилиш ёки таъсир кўрсатиш усули-
дир. Тадқиқот қилиш нуқтаи назаридан, услуб деганда 
бошқарув объектини ўрганиш жараёнида қўлланиладиган 
усуллар, яъни:
- система (тизим)ли ёндашув;


27
- комплекс ёндашув;
- таркибий ёндашув;
- интеграцион ёндашув;
- моделлаштириш;
- иқтисодий-математик ёндашув;
- кузатиш;
- эксперимент;
- социологик кузатув каби таҳлилнинг илмий усуллари 
тушунилади.
Таъсир кўрсатиш нуқтаи назаридан эса, усул деганда 
бошқариш функцияларини амалга ошириш учун бошқарув 
объектига таъсир ўтказиш усуллари тушунилади, яъни:
- функционал тизимости объектларини бошқариш усул-
лари;
- бошқариш функцияларини бажариш усуллари;
- бошқарув қарорларини қабул қилиш усуллари.
Бошқариш усуллари – бу ходимларга ва умуман иш-
лаб чиқариш жамоаларига таъсир кўрсатиш усуллари бўлиб, 
бу усуллар қўйилган мақсадларга эришиш жараёнида маз-
кур ходимлар ва жамоалар фаолиятини уйғунлаштиришни 
назарда тутади.
Бошқариш усуллари ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрса-
тиш жараёнидаги мавжуд муносабатлардан объектив тарз-да 
келиб чиқади.
Функционал тизимости объектларини бошқариш 
усули бош қариладиган объектнинг тузилиши билан боғлиқ 
бўлиб, унинг таркибидаги бўлимларни бошқаришда қўл-
ланиладиган ўзига хос усулларни ўз ичига олади. Уларни 
қуйидаги тизимости бўлимлар мисолида кўриш мумкин.
Муаммони қўйиш босқичида қўлланиладиган услублар 
муаммони батафсил ёритишга, муаммога таъсир қилувчи 
ички ва ташқи оилларни аниқлашга, вазиятни баҳолашга ва 
шу асосда муаммоли вазияти ифодалашга имкон яратади. Бу 
усулар таркибига:
- маълумотларни йиғиш, уларни қайта ишлаш ва таҳлил 
қилиш усуллари;
- муҳим воқеаларни қайд қилиш усуллар;
- қиёслаш усуллари;


28
- декомпозиция ва моделлаштириш усулларига муҳим 
ўрин берилади.
Муаммони ҳал қилиш, яъни ечим вариантларини иш-
лаб чиқиш босқичида ҳам маълумотларни йиғишда 
қўлланиладиган усуллардан фойдаланилади. Аммо бу усул-
ларни қўллашга «Нима содир бўлди» ва «Қайси сабаблар таъ-
сири остида бўлди», деган – муаммони ҳал қилишга эмас, 
балки муаммони қай тарзда ҳал қилиш, қандай бошқарув усу-
лини қўллаш лозим, деган саволга жавоб топиш нуқтаи наза-
ридан ёндошилади.
Қарорни танлаш босқичида, энг аввало, танлаш меъёр 
(критерия)ларини шакллантиришга эътибор берилади. Бу 
ерда сўз кўпинча максимумлаштирадиган ёки минимумлаш-
тириладиган мақсадли функция тўғрисида боради. Одатда, 
бундай танловни оптималлаштириш деб аталади. Оптималла-
штириш критерияларига қуйидагилар мисол бўла олади:
- фойдани, даромадни, меҳнат унумдорлигини, самара-
дорликни максимумлаштириш;
- харажатни, қўнимсизликни, унумсиз иш вақтлари ва 
ҳоказоларни минимумлаштириш.
Бошқаришнинг ташкилий-маъмурий усуллари.

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish