Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги



Download 0,66 Mb.
bet9/14
Sana19.02.2022
Hajmi0,66 Mb.
#457764
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
indivudal

4.2. Иерархияли узатиш тамойили

DVB-T тизимининг ажралиб турадиган жиҳати – маълумотларни иерархияли узатиш ва қабул қилиш имкони мавжудлигидадир. Мультиплексор транспорт оқими чиқишидаги маълумотлар икки мустақил MPEG-2 транспорт оқимларига бўлинади (расм 13) ва уларга турли муҳимлилик даражалари берилади. Юқори муҳимлик даражасидаги оқим халақитбардошлиликни таъминлаш мақсадида кодланади ва паст муҳимлик даражасидага оқим, (13 расмда пунктир чизиқлари билан келтирилган) узатилаётган маълумотлар юқори тезлигини таъминлаш мақсадида кодланади. Кейин иккала кодланган оқимлар бирлаштирилади ва биргаликда узатилади. Шундай қилиб, битта каналдан иккита турли дастурларни ёки битта ТВ дастурни икки хил кўринишда узатиш имкони пайдо бўлади. Биринчи кўриниш юқори халақитбардошликли аммо чегараланган аниқликни ифодаласа, иккинчи кўриниш юқори аниқликли лекин чегараланган халақитбардошликни ифодалайди.


Бу жараён янги имкониятларни тақдим этади. Мисол учун юқори сифатли қабул қилгич ёрдамида стационар антеннада юқори аниқликдаги сигнал қабул қилиниши мумкин. Лекин айнан шу дастур оддий ва арзон қабул қилгич орқали ҳам қабул қилиниши мумкин. Ҳалақитбардошликка эга дастурлар қийин қабул қилиш шароитларида, жумладан, ҳаракатда ҳамда хона антенналари ёрдамида ҳам қабул қилиниши мумкин. Қабул қилиш шароитларининг ўзгарувчан ҳолатларида қабул қилгич бир турдан иккинчи турга алмаштирилиши мумкин.
DVB-T тизими нафақат ер усти рақамли телевидениеси учун, балки рақамли телевидениега ўтаётган турли давлатлар томонидан қўйилаётган баъзи талабларни қондириш учун ҳам яратилган. Бу эса тизимнинг турли режимларда ишлай олиш қобилятини қайта кўриб чиқишни талаб қилади. Лекин қабул қилгичлар мураккаблик даражасини йўл қўйилган даражада ушлаб туриш ва турли режимлар мослашувчанлигини максимал таъминлаш ҳам зарур масала бўлиб қолиш лозим.
Якка узатгичлар ва тармоқлар ишлаши учун турли сонли ташувчили иш режимлардан фойдаланиш мумкин.
DVB-T тизими мослашувчанликка эришиши учун маълумот узатиш тезлиги ва ҳалақитбардошликлари орасида маълумотлар алмашишига рухсат берилиши лозим. Маълумотлар оқими таркибига ҳимоя интервалининг киритилиши кўп нурли қабул жараёни таъсирида пайдо бўладиган кутилмаган ҳодисаларни олдини олишга имкон беради. Лекин кўп сонли ҳимоя интервалларини маълумотлар оқими таркибига киритиш, фойдали маълумотларни узатиш тезлигини пасайтириш ҳисобига эришилади. Бир частотали катта тизимлар талаб қилинмайдиган ёки кўп нурли тарқалишлар содир бўлмайдиган ҳолатларда маълумот узатишнинг юқори тезлигини сақлаб қолиш учун ҳимоя интервалининг бир қатор қийматларини (фойдали интервалнинг 1/4, 1/8, 1/16 ва 1/32 қисмлари) танлаш имкони кўзда тутилган.
Хатоликларни аниқловчи ва тузатувчи ички код узунлиги қуйидаги қийматлардан бирини қабул қилиши мумкин: 1/2, 2/3, 3/4, 5/6, 7/8. Шунингдек, DVB-T тизимида модуляцияловчи сигнал позициясини 4 дан 64 гача ўзгартириш имкони ҳам мавжуд.
Модуляция усули ва ташувчи тебранишлар сони, ички кодлаш тезлиги ва ҳимоя интервали катталиги каби параметрларнинг турли комбинацияларини танлаш орқали, турли узатиш ва қабул қилиш шароитларида ишловчи ва белгиланган қамров зонасини эгалловчи ер усти эшиттириш тизимларини яратиш мумкин.
DVB-T ер усти эшиттириш тизимининг муҳим факторидан бири бу - унинг бошқа турдаги рақамли телевидение тизимлари бўлмиш кабелли телевидение (DVB-C) ва сунъий йўлдошли телевидение (DVB-S) тизимлари билан умумийлигини таъминлашидир.

4.3. Рандомизация




Маълумотларни рандомизациялаш DVB-T тизимида бажариладиган биринчи операция ҳисобланади. Унинг мақсади – рақамли сигнални квазитасодифий сигналга айлантириш ва бу билан иккита муҳим масалани ечишдир. Биринчидан, бу билан рақамли сигналда даражанинг кўп сонли кескин фарқларини ҳосил қилиш ва улардан такт импульсларини (сигналнинг ушбу хоссаси ўз-ўзини синхронлаш дейилади) ажратиб олиш имконини яратишдир. Иккинчидан, рандомизация тарқатилаётган радиосигналнинг энергетик спектрини нисбатан бир маромда тақсимланишига олиб келади Маълумки, тасодифий шовқин спектрал зичлиги қуввати ҳамма частоталарда ўзгармасдир. Шунинг учун сигнални квазитасодифий кўринишга ўзгартириш унинг спектрини текислашга олиб келади. Узатгич тарқатаётган сигнал спектри бир текис бўлганлиги сабабли унинг иш самарадорлиги ошади ва аналог ТВ сигналлар узатгичларига нисбатан ўзаро таъсир камаяди.



Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish