Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 22 декабрда 2169-сон


"Бошка узок муддатли номолиявий активлар" счёти



Download 0,63 Mb.
bet5/28
Sana24.02.2022
Hajmi0,63 Mb.
#219823
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
2169uzb (2)

03 "Бошка узок муддатли номолиявий активлар" счёти

127. Бу счётда ташкилотлар ўзларининг зиммаларига юклатилган вазифаларни бажариш билан боглик бўлган фаолиятларини амалга ошириши, шунингдек ишлаб чикариш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш жараёнида фойдаланиш максадида узок муддат мобайнида тутиб туриладиган, моддий-ашёвий мазмунга эга бўлмаган мол-мулк объектлари бўлган номоддий активларнинг холати ва харакати тўгрисидаги ахборотлар умумлаштирилади.


Активларни бухгалтерия хисобига номоддий активлар сифатида кабул килиш ва уларга нисбатан кўйиладиган талаблар конунчиликка мувофик тартибга солинади.

128. Номоддий активлар куйидагилар натижасида ташкилот балансига киритилади:


ишлаб чикариш тугаганидан сўнг яратилган объектни кабул килиш-топшириш;
олди-сотди шартномаси бўйича объектни сотиб олиш;
бегараз келиб тушиши;
ортикча (хисобга олинмаган) номоддий активлар объектларини аниклаш;
конунчиликда назарда тутилган бошка холларга кўра.

129. Сотиб олинган, шунингдек ташкилотнинг ўзида яратилган номоддий активларнинг дастлабки кийматига уларнинг сотиб олиш нархи (таннархи) ва уларга килинган барча харажатларнинг тўлик суммасида, жумладан мазкур номоддий активларни етказиб бериш ва ўрнатиш, ишга тушириш ва бошка шу билан боглик харажатларни хисобга олган холда киритилади.


Жумладан, сотиб олинган номоддий активларнинг бошлангич киймати куйидаги харажатлардан ташкил топади:
хукукдан воз кечиш (сотиб олиш) шартномасига мувофик хукук эгаси (сотувчи)га тўланган суммалар;
хукук эгасининг мутлак хукукидан воз кечиши (сотиб олиш) муносабати билан амалга оширилган рўйхатдан ўтказиш йигимлари, давлат божлари, патент божлари ва бошка шунга ўхшаш тўловлар;
божхона божлари ва йигимлари;
номоддий активларни сотиб олиш муносабати билан тўланадиган соликлар ва бошка мажбурий тўловлар суммалари (агар улар копланмаса);
номоддий активларни сотиб олиш билан боглик ахборот ва маслахат хизматлари учун тўланган суммалар;
номоддий активлар улар оркали сотиб олинган воситачиларга тўланадиган хаклар;
номоддий активлар объектларини етказиб бериш таваккалчилигини сугурталаш бўйича харажатлар;
активдан максадга кўра фойдаланиш учун уни ярокли холатга келтириш билан бевосита боглик бошка харажатлар.
Сотиб олинган номоддий активларга хак тўлаш билан боглик харажатлар, сотиб олиш бўйича контрактларни тайёрлаш ва рўйхатдан ўтказиш билан боглик харажатлар хамда активларни сотиб олиш билан бевосита боглик бўлмаган бошка харажатлар номоддий активларнинг бошлангич кийматига киритилмайди, балки улар содир бўлган хисобот даврида хакикий харажатлар сифатида хисоботларда акс эттирилади.
Ташкилотнинг ўзи томонидан яратилган (ишлаб чикилган) номоддий активларнинг бошлангич киймати ушбу номоддий активларни ишлаб чикаришга сарфланган хакикий харажатлар суммаси сифатида аникланади.

130. Номоддий активлар чет эл валютаси хисобига сотиб олинишида сотиб олинаётган номоддий активларнинг киймати операция содир этилган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича чет эл валютасини сўмга хисоблаб ўтказиш йўли билан аникланади.


131. Сотиб олинган номоддий активларнинг киймати (сотиб олиш нархи, шунингдек етказиб бериш ва бошка кўшимча харажатлар) хисобда 080 "Номоддий активларга харажатлар" субсчётининг дебетига ва 15 "Турли дебитор ва кредиторлар билан хисоб-китоблар" счётининг тегишли субсчётлари кредитига ёзилади. Номоддий активларнинг дастлабки киймати бўйича кирим килиниши 030 "Номоддий активлар" субсчётининг дебетига ва 080 "Номоддий активларга харажатлар" субсчётининг кредитига ёзилади.


132. Бошка юридик ва жисмоний шахслардан бегараз олинган номоддий активлар хисобда мазкур номоддий активнинг бухгалтерия хисобига кирим килиш вактида белгиланган тартибда аникланган жорий бозор киймати бўйича 080 "Номоддий активларга харажатлар" субсчётининг дебетига ва 262 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамгармаси маблаглари бўйича даромадлар" субсчётининг кредитига ёзилади. Агарда, ушбу номоддий актив бўйича етказиб бериш ва ишчи холатга келтириш билан боглик бошка харажатлар амалга оширилса, у холда ушбу харажатлар мазкур номоддий активнинг кийматини оширади ва хисобда 080 "Номоддий активларга харажатлар" субсчётининг дебетига ва 15 "Турли дебитор ва кредиторлар билан хисоб-китоблар" ёки бошка тегишли счётларнинг субсчётлари кредитига ёзилади. Номоддий активнинг киймати бўйича кирим килиниши 030 "Номоддий активлар" субсчётининг дебетига ва 080 "Номоддий активларга харажатлар" субсчётининг кредитига ёзилади.


133. Инвентаризация жараёнида аникланган хисобга олинмаган номоддий активлар, ортикча чикиш аникланган санадаги айнан шунга ўхшаш номоддий активларнинг бозор киймати бўйича уларнинг хакикий ахволини хисобга олган холда бахоланади (ортикча чикиш сабаблари ва айбдор шахслар кейинчалик аникланади), белгиланган тартибда ташкилот хисобига кабул килинади хамда бухгалтерия хисобида 030 "Номоддий активлар" субсчётининг дебетида ва 273 "Инвентаризация натижасида ортикча чиккан мол-мулклар" субсчётининг кредитида акс эттирилади.


134. Номоддий активлар фойдаланишга яроксиз холга келгунига кадар хисобда акс эттирилади. Фойдаланишга яроксиз холга келган номоддий активлар белгиланган тартибда хисобдан чикарилади.


Номоддий активлар куйидагилар натижасида ташкилот балансидан хисобдан чикарилади:
тугатиш;
сотиш;
бегараз бериш;
камомад ёки йўкотишнинг аникланиши;
конунчиликда назарда тутилган бошка холлар.

135. Яроксиз холатга келиши муносабати билан номоддий активлар кийматининг хисобдан чикарилиши 030-субсчётнинг кредитига ва номоддий активнинг кирим килиш манбасидан келиб чиккан холда, хакикий харажатларни хисобга олувчи 231, 241, 251, 261 ёки 271-субсчётларнинг дебетига ёзиш йўли билан акс эттирилади.


136. Ташкилотлар томонидан номоддий активларнинг бегараз берилиши хисобда 030-субсчётнинг кредитида ва номоддий активнинг кирим килиш манбасидан келиб чиккан холда, хакикий харажатларни хисобга олувчи 231, 241, 251, 261 ёки 271-субсчётларнинг дебетида акс эттирилади.


Номоддий активларни хисобдан чикаришда асосий воситаларни хисобдан чикаришда тўлдириладиган хужжат шаклларидан фойдаланилади.

137. Номоддий активларнинг инвентаризацияси конунчиликка мувофик амалга оширилади.


Инвентаризация натижасида аникланган камомаднинг аник айбдори топилмаган ёки моддий жавобгар шахслардан ундириб олиш имкони бўлмаган холларда, кам чиккан номоддий активларнинг хисобдан чикарилишидан кўрилган зарар ташкилот хисобига олиб борилади ва бухгалтерия хисобида номоддий актив кийматининг хисобдан чикарилиши 030-субсчётнинг кредитида ва ушбу номоддий активнинг кирим килиш манбасидан келиб чиккан холда, хакикий харажатларни хисобга олувчи 231, 241, 251, 261 ёки 271-субсчётларнинг дебетида акс эттирилади.

138. Моддий жавобгар шахс (ёки бошка ходим) айбдор деб тан олинган ва агарда номоддий актив бюджет маблаглари хисобидан харид килинган бўлса ёки харид килинган манбасини аниклашнинг имкони бўлмаса, айбдор шахсдан ундириладиган сумма конунчиликда белгиланган тартибда тегишли бюджет даромадига ўтказиб берилади ва бухгалтерия хисобида куйидагича акс эттирилади:


кам чиккан номоддий актив кийматининг хисобдан чикарилиши 030-субсчётнинг кредитида ва ушбу номоддий активнинг кирим килиш манбасидан келиб чиккан холда, хакикий харажатларни хисобга олувчи 231, 241, 251, 261 ёки 271-субсчётларнинг дебетида;
айбдор шахсдан ундириладиган сумманинг бюджет даромадларига хисобланиши 170 "Камомадларга доир хисоб-китоблар" субсчётининг дебетида ва 160 "Бюджетга тўловлар бўйича бюджет билан хисоб-китоблар" субсчётининг кредитида;
айбдор шахс томонидан камомад суммасининг тўланиши тегишли пул маблагларини хисобга олувчи субсчётларнинг дебетида ва 170 "Камомадларга доир хисоб-китоблар" субсчётининг кредитида;
маблагларнинг бюджет даромадига ўтказиб берилиши 160 "Бюджетга тўловлар бўйича бюджет билан хисоб-китоблар" субсчётининг дебетида ва пул маблагларини хисобга олувчи субсчётларнинг кредитида акс эттирилади.

139. Моддий жавобгар шахс (ёки бошка ходим) айбдор деб тан олинган холда (агарда номоддий актив бюджетдан ташкари маблаглар хисобидан харид килинган бўлса), айбдор шахсдан ундириладиган сумма ташкилотнинг бюджетдан ташкари маблаглари бўйича хисобварагига кирим килинади ва бухгалтерия хисобида куйидагича акс эттирилади:


кам чиккан номоддий актив кийматининг хисобдан чикарилиши 030-субсчётнинг кредитида ва 170 "Камомадларга доир хисоб-китоблар" субсчётининг дебетида акс эттирилади. Агарда, мазкур номоддий активнинг киймати ва моддий жавобгар шахс хисобига олиб борилган сумма ўртасида фарк мавжуд бўлса, ушбу фарк сумма 170-субсчётнинг дебетида (ёки кредитида) ва 272 "Бошка бюджетдан ташкари даромадлар" субсчётининг кредитида (ёки номоддий активнинг кирим килиш манбасидан келиб чиккан холда хакикий харажатларни хисобга олувчи 231, 241, 251, 261 ёки 271-субсчётларнинг дебетида) акс эттирилади;
айбдор шахс томонидан камомад суммасининг тўланиши тегишли пул маблагларини хисобга олувчи субсчётларнинг дебетида ва 170-субсчётнинг кредитида акс эттирилади.

140. Агарда номоддий актив бюджет ва бюджетдан ташкари маблаглар хисобига сотиб олинган бўлса, айбдор шахсдан ундириладиган сумма номоддий актив кийматидаги бюджет ва бюджетдан ташкари маблагларнинг улушига мос равишда таксимланиб, маблагнинг тегишли кисми бюджет даромадига ўтказиб берилади, колган кисми ташкилотнинг бюджетдан ташкари маблаглар бўйича хисобварагига кирим килинади ва тўлигича моддий-техника базасини мустахкамлашга сарфланади.


141. Агарда аникланган камомад ўрнига моддий жавобгар шахснинг ташкилот ихтиёрига берган номоддий активи камомад чиккан номоддий актив кийматига тенг ёки кам бўлса, ушбу номоддий актив белгиланган тартибда бозор кийматида кирим килинади, етишмайдиган кисми эса, моддий жавобгар шахс томонидан пул маблагларини киритиш билан копланади ва бухгалтерия хисобида мазкур Йўрикномада белгиланган тартибда акс эттирилади.


142. Номоддий активлар бўйича эскириш хисоблаб ёзилмайди. Аналитик хисоб АВ-6-сон шаклдаги инвентарь карточкада хамда 326-сон шаклдаги асосий воситалар бўйича айланма кайдномада юритилади.



Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish