Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 22 декабрда 2169-сон



Download 0,63 Mb.
bet27/28
Sana24.02.2022
Hajmi0,63 Mb.
#219823
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
2169uzb (2)

3-§. Якуний молиявий натижалар

351. 28 "Якуний молиявий натижалар" счётида ташкилот фаолиятининг якуни бўйича молиявий натижалари акс эттирилади. Агарда, йил якунлари бўйича якуний молиявий натижаларни хисобга олувчи субсчётларда умумий холда кредит колдигининг колиши ташкилотнинг барча активлари (номолиявий активлари, молиявий активлари, дебиторлар) умумий суммаси ташкилот мажбуриятларининг умумий суммасидан ортик бўлганлигини, дебет колдигининг колиши эса, ташкилотнинг умумий мажбуриятлари суммаси унинг барча активлари (номолиявий активлари, молиявий активлари, дебиторлар) умумий суммасидан ортиб кетганлигини билдиради.


352. 28 "Якуний молиявий натижалар" куйидаги субсчётларга бўлинган холда акс эттирилади:


280 "Бюджет маблаглари бўйича якуний молиявий натижа";
281 "Тўловларнинг махсус турларига доир хисоб-китоблар бўйича якуний молиявий натижа";
282 "Таълим муассасаларида ўкитишнинг тўлов-контракт маблаглари бўйича якуний молиявий натижа";
283 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамгармаси маблаглари бўйича якуний молиявий натижа";
284 "Бошка даромадлар бўйича якуний молиявий натижа";
285 "Бюджетга ва бюджетдан ташкари жамгармаларга хисобланган солик ва бошка мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар".

353. 280 "Бюджет маблаглари бўйича якуний молиявий натижа" субсчётининг кредитига (дебетига) жорий йилнинг охирида 230 "Бюджет маблаглари бўйича жорий йилга молиявий натижалар" субсчётининг кредит (дебет) колдиги хисобдан чикарилади.


354. 281 "Тўловларнинг махсус турларига доир хисоб-китоблар бўйича якуний молиявий натижа" субсчётининг кредитига (дебетига) жорий йилнинг охирида 240 "Тўловларнинг махсус турларига доир хисоб-китоблар бўйича жорий йилга молиявий натижалар" субсчётининг кредит (дебет) колдиги хисобдан чикарилади.


355. 282 "Таълим муассасаларида ўкитишнинг тўлов-контракт маблаглари бўйича якуний молиявий натижа" субсчётининг кредитига (дебетига) жорий йилнинг охирида 250 "Таълим муассасаларида ўкитишнинг тўлов-контракт маблаглари бўйича жорий йилга молиявий натижалар" субсчётининг кредит (дебет) колдиги хисобдан чикарилади.


356. 283 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамгармаси маблаглари бўйича якуний молиявий натижа" субсчётининг кредитига (дебетига) жорий йилнинг охирида 260 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамгармаси маблаглари бўйича жорий йилга молиявий натижалар" субсчётининг кредит (дебет) колдиги хисобдан чикарилади.


357. 284 "Бошка даромадлар бўйича якуний молиявий натижа" субсчётининг кредитига (дебетига) жорий йилнинг охирида 270 "Бошка даромадлар бўйича жорий йилга молиявий натижалар" субсчётининг кредит (дебет) колдиги хисобдан чикарилади.


358. 285 "Бюджетга ва бюджетдан ташкари жамгармаларга хисобланган солик ва бошка мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар" субсчётида ташкилотларга конун хужжатларида белгиланган тартибда уларнинг бюджетдан ташкари олган даромадлари учун хисобланган солик ва бошка мажбурий тўловлар бўйича берилган имтиёзлар суммалари ва уларнинг белгиланган максадлар учун ишлатилиши акс эттирилади.


Агарда, конунчиликда бошкача тартиб белгиланмаган бўлса, ташкилотларга солик ва бошка мажбурий тўловлар учун берилган имтиёзлар туфайли тежалган (бўшаб колган) маблаглар ташкилотнинг моддий-техника базасини мустахкамлашга ишлатилади.
Ушбу субсчётнинг кредитида бюджетга ва бюджетдан ташкари жамгармаларга хисобланган солик ва бошка мажбурий тўлов турлари бўйича белгиланган имтиёз суммаси акс эттирилади, бунда, 160 "Бюджетга тўловлар бўйича бюджет билан хисоб-китоблар", 163 "Бюджетдан ташкари Пенсия жамгармаси билан хисоб-китоблар", ва 169 "Бошка бюджетдан ташкари жамгармалар билан хисоб-китоблар" субсчётларининг тегишлиси дебетланади.
Ушбу маблаглар хисобидан сотиб олинган моддий активларнинг сарфланиши (эскириши) ёки моддий активлар сотиб олиш билан боглик бўлмаган холда ташкилотнинг моддий-техника базасини мустахкамлаш максадларига ишлатилиши муносабати билан амалга оширилган хакикий харажатлар мос равишда 251 "Таълим муассасаларида ўкитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар хисобидан амалга оширилган хакикий харажатлар" ва 261 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамгармаси маблаглари хисобидан амалга оширилган хакикий харажатлар" субсчётларининг дебетида акс эттирилади.
Хисобот йилининг охирида мазкур субсчётларда акс эттирилган хакикий харажатлар аввало, фойдаланилган солик ва бошка мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар суммасига тўгри келувчи кисми доирасида 285 "Бюджетга ва бюджетдан ташкари жамгармаларга хисобланган солик ва бошка мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар" субсчётининг дебетига хисобдан чикарилади, бунда, мос равишда 251 "Таълим муассасаларида ўкитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар хисобидан амалга оширилган хакикий харажатлар" ва 261 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамгармаси маблаглари хисобидан амалга оширилган хакикий харажатлар" субсчётлари кредитланади.

359. Аналитик хисоб хар бир солик ва бошка мажбурий тўловлар бўйича хисобланган имтиёзлар бўйича алохида холда юритилади.



Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish