Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 22 декабрда 2169-сон


"Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамгармаси маблаглари



Download 0,63 Mb.
bet25/28
Sana24.02.2022
Hajmi0,63 Mb.
#219823
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
2169uzb (2)

26 "Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамгармаси маблаглари
бўйича жорий йилга молиявий натижалар" субсчёти

329. 26 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамгармаси маблаглари бўйича жорий йилга молиявий натижалар" счёти хисобда куйидаги субсчётларга бўлинади:


260 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамгармаси маблаглари бўйича жорий йилга молиявий натижалар";
261 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамгармаси маблаглари хисобига амалга оширилган хакикий харажатлар";
262 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамгармаси маблаглари бўйича даромадлар".

330. 260 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамгармаси маблаглари бўйича жорий йилга молиявий натижалар" субсчётида ривожлантириш жамгармаси маблаглари бўйича жорий йилга молиявий натижалар акс эттирилади. Ушбу субсчётнинг дебетида йил охирида хисобдан чикарилган мазкур маблаглар бўйича амалга оширилган хакикий харажатлар акс эттирилади, бунда 261 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамгармаси маблаглари хисобига амалга оширилган хакикий харажатлар" субсчёти кредитланади.


Субсчёт кредитида эса, йил мобайнида ривожлантириш жамгармаси бўйича даромадларнинг хисобдан чикарилиши акс эттирилади, бунда, 262 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамгармаси маблаглари бўйича даромадлар" субсчёти дебетланади.

331. Хар йил молия йилининг охирида жорий йилга ривожлантириш жамгармаси маблаглари бўйича молиявий натижалар 283 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамгармаси маблаглари бўйича якуний молиявий натижа" субсчётининг кредитига (дебетига) хисобдан чикарилади.


332. 261 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамгармаси маблаглари хисобига амалга оширилган хакикий харажатлар" субсчётида ташкилотларнинг бюджетдан ташкари ривожлантириш жамгармаси хисобига амалга оширилган хакикий харажатлари хисоби юритилади.


333. Ушбу маблаглар хисобидан амалга оширилган хакикий харажатлар йил давомида 261 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамгармаси маблаглари хисобидан амалга оширилган хакикий харажатлар" субсчётининг дебетида акс эттирилиб борилади, бунда, хисоб-китоблар ва бошкаларни хисобга олувчи тегишли субсчётлар кредитланади.


334. Йил охирида аввало, иктисод килинган ва бюджетдан ташкари хисобваракка ўтказилган бюджет маблаглари суммасига тўгри келувчи 261 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамгармаси маблаглари хисобидан амалга оширилган хакикий харажатлар" субсчёти дебетида акс эттирилган хакикий харажатлар мос равишда 230 "Бюджет маблаглари бўйича жорий йилга молиявий натижалар" субсчётининг дебетига ёзиш йўли билан ёпилади.


Шундан сўнг, фойдаланилган солик ва бошка мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар суммасига тўгри келувчи хакикий харажатлар суммаси (ушбу маблаглар хисобидан сотиб олинган моддий активларнинг сарфланиши (эскириши) ёки моддий активлар сотиб олиш билан боглик бўлмаган холда ташкилотнинг моддий-техника базасини мустахкамлаш максадларига ишлатилиши муносабати билан амалга оширилган хакикий харажатлар) 261 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамгармаси маблаглари хисобидан амалга оширилган хакикий харажатлар" субсчётидан хисобдан чикарилади. Бунда, 285 "Бюджетга ва бюджетдан ташкари жамгармаларга хисобланган солик ва бошка мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар" субсчёти дебетланади ва 261 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамгармаси маблаглари хисобидан амалга оширилган хакикий харажатлар" субсчёти кредитланади.
Колган барча хакикий харажатлар 261 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамгармаси маблаглари хисобидан амалга оширилган хакикий харажатлар" субсчётининг кредитида ва 260 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамгармаси маблаглари бўйича жорий йилга молиявий натижалар" субсчёти дебетида акс эттириш йўли билан ёпилади. Йил охирида 261 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамгармаси маблаглари хисобидан амалга оширилган хакикий харажатлар" субсчётида колдик колмайди.

335. Аналитик хисоб амалга оширилган харажатларнинг харажат моддалари ва харажат манбаларига (кайси даромад ёки тушум хисобига амалга оширилишига караб) бўлинган холда юритилади.


336. 262 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамгармаси маблаглари бўйича даромадлар" субсчётида конунчиликда белгиланган тартибда куйидаги йўналишлар бўйича даромадлар ва тушумларнинг хисоби юритилади:


бюджет ташкилотларининг фаолият турига мувофик махсулот (иш, хизмат)ларнинг сотилишидан олинган даромадлар;
вактинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошка мол-мулкларини бошка ташкилотларга ижарага беришдан келиб тушадиган тушумлар;
юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджет ташкилотларига берилган хомийлик (бегараз) ёрдам хисобидан тушумлар.

337. Ишлаб чикарилган махсулот (бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар)нинг реализация килинишидан харидор ва буюртмачилардан келиб тушадиган даромадларнинг айнан ўша махсулот (иш, хизмат)лар учун сарфланган жами харажатлардан (таннархидан) ошган кисми 200 "Махсулот (иш, хизмат)лар реализацияси" субсчётининг дебетида ва 262 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамгармаси маблаглари бўйича даромадлар" субсчётининг кредитида акс эттирилади.


338. Ташкилотлар томонидан вактинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошка мол-мулкини ўзга ташкилотларга ижарага беришда ўзаро тузилган ижара шартномасида белгиланган сумманинг хар ойга (чоракка) тўгри келадиган улуши микдорига (хар ойда ёки чоракда) 159 "Бошка дебитор ва кредиторлар билан хисоб-китоблар" субсчётининг дебети ва 262 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамгармаси маблаглари бўйича даромадлар" субсчётининг кредити бўйича бухгалтерия проводкаси берилади. Ижара шартномасига асосан келиб тушган маблагларга 112 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамгармаси маблаглари" субсчётининг дебети ва 159 "Бошка дебитор ва кредиторлар билан хисоб-китоблар" субсчётининг кредити бўйича ёзув амалга оширилади.


339. Ташкилотга юридик ва жисмоний шахслар томонидан берилган хомийлик (бегараз) ёрдами хисобда 112 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамгармаси маблаглари" субсчётининг (агарда накд пулда берилса, 12-счётнинг тегишли субсчётлари) дебети ва 262 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамгармаси маблаглари бўйича даромадлар" субсчётининг кредити бўйича бухгалтерия проводкаси билан акс эттирилади. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан мол-мулк кўринишида берилган бегараз ёрдам хисобда ушбу мол-мулкларни хисобга олувчи тегишли субсчётларнинг дебетида ва 262 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамгармаси маблаглари бўйича даромадлар" субсчётининг кредитида акс эттирилади.


340. Йил охирида 262 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамгармаси маблаглари бўйича даромадлар" субсчётининг кредитида акс эттирилган барча даромадлар 260 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамгармаси маблаглари бўйича жорий йилга молиявий натижалар" субсчётининг кредитига хисобдан чикариш йўли билан ёпилади ва 262 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамгармаси маблаглари бўйича даромадлар" субсчёти бўйича колдик колмайди.


341. Даромадлар хисоби бўйича операцияларнинг аналитик хисоби бюджетдан ташкари маблагларнинг хар бир тури бўйича алохида юритилади.



Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish