Бошқа мажбурий тўловларни ҳуқуқий тартибга солиш асолари
Бошқа мажбурий тўловларнинг тушунчаси ва ўзига хос хусусиятлари.
Давлат божининг моҳияти. Давлат божини тўловчилар. ундириш объектлари ва
ҳамда давлат божини тўлашдан озод қилиш асослари. Давлат божини қайтариш
тартиби.Давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар.
8
Модул бўйича ишлаб чиқилган назарий саволлар
1.
Солиқ
ва
божхона
тўловларининг
давлат
бюджетини
шакллантиришдаги ўрни.
2. Солиқ ёки бошқа мажбурий тўлов солиқ тўғрисидаги қонун
ҳужжатларида солиқ тўловчилар, шунингдек ушбу солиқ ёки бошқа мажбурий
тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш учун зарур элементлар белгилаб қўйилган
тақдирдагина белгиланган деб ҳисобланади. Ушбу элементлардан бири солиқ
имтиёзларидир. Солиқ имтиёзларининг ўзига хос хусусиятларини айтиб беринг.
3. Солиқ маслаҳати солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг юридик ва
жисмоний шахсларга шартнома асосида солиқ маслаҳати бўйича хизматлар
кўрсатиш борасидаги фаолиятидир. Солиқ маслаҳати соҳасидаги ваколатли
органининг у соҳадаги ваколатларини айтиб беринг.
4. Солиқ тўловчи, солиқ агенти ва солиқ тўловчининг вакилларини солиқ
ҳуқуқий муносабатларни ўрнини изоҳлаб беринг.
5. Солиқ тўловчининг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ
юзага келадиган мажбурияти солиқ мажбурияти деб эътироф этилади. Солиқ
мажбуриятини бошқа шахслар зиммасига юкланиши мумкинми? Агар юкланса
қандай тартибда юклатилади?
6. Солиқ мажбурияти бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган
тақдирда, солиқ тўловчига нисбатан ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда
унинг бажарилишини таъминлаш чоралари қўлланилади. Ушбу чоралар
сифатида қайсиларни кўрсатишимиз мумкин?
7.
Солиқ солиш объектларини ҳисобга қўйиш тартиби? Мисоллар билан
тушунтириб беринг.
8. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва унинг элементлари.
Қўшилган қиймат солиғи ва унинг элементларини ёритиб беринг.
9.
Акциз солиғи ва унинг элементларини изоҳланг.
10. Ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар ва
унинг элементларини ёритиб беринг.
11. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва унинг
элементларини ёритиб беринг.
12. Мол-мулк солиғи ва унинг элементларини ёритиб беринг.
13. Ер солиғи ва унинг элементларини ёритиб беринг.
14. Солиқ таътили ва унинг аҳамиятини ёритиб беринг.
15. Жисмоний шахслардан транспорт воситаларига бензин, дизель
ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ ва унинг элементларини
ёритиб беринг.
16. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва унинг
элементларини ёритиб беринг.
17. Хорижий жисмоний шахсларга солиқ солишнинг хусусиятларини
изоҳланг.
9
18. Жисмоний шахслар томонидан йиллик даромадларни декларациялаш
тартибини ёритинг.
19. Бошқа мажбурий тўловларнинг ўзига хос хусусиятларини изоҳланг.
20. Ижтимоий жамғармаларга мажбурий тўловлар: ягона ижтимоий
тўлов; фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта
бадаллари; бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмаларни
элементларини ёритинг.
21. Республика йўл жамғармасига мажбурий тўловлар: Республика йўл
жамғармасига мажбурий ажратмалар; Республика йўл жамғармасига
йиғимларнинг элементларини изоҳланг.
22. Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар колежлари, академик лицейлар
ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва
жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларни элементларини ёритинг.
23. Давлат божининг моҳияти, тўловчилари, ундириш объектлари ва
ҳамда давлат божини тўлашдан озод қилиш асосларини тушунтиринг.
24. Божхона божининг турлари ҳар бирини ёритиб беринг.
25. Айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги
хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим ундириш тартибини ёритинг.
26. Божхона сиёсатининг асосий мақсадлари Ўзбекистон Республикаси
божхона ҳудудида самарали божхона назоратини ҳамда товар айирбошлашни
тартибга
солишни
таъминлашдан,
иқтисодиётнинг
ривожланишини
рағбатлантиришдан, ички бозорни ҳимоялашдан иборат. Божхона назорати
ўтказишда бериладиган имтиёзлар.
27. Солиқлардан бошқа мажбурий тўловларни ўзаро фарқини ва ўзига хос
хусусиятларини изоҳлаб беринг.
28. Шахснинг солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганликдаги айбини ва
уни жавобгаликка тортишни истисно қиладиган ҳолатларни изоҳлаб беринг.
29. Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиш муносабати
билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш тартиби қандай?
30. Солиқ қарздорлигини бўлиб-бўлиб ёки кечиктириб тўлаш билан
божхона тўловларини бўлиб-бўлиб ёки кечиктириб тўлашни қандай фарқлари
мавжуд?
31. Транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш
тартибини тушунтириб беринг. Қандай божхона тўловлари тўланади?
32. Имтиёз ва преференцияларнинг фарқли жиҳатларини ёритиб беринг.
33. Валюта муносабатларини тартибга солишда божхона органларининг
тутган ўрни.
35. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган
товарлар ва транспорт воситалари божхона назоратидан ўтади. Божхона
назоратини амалга оширишнинг тартибини тушунтириб беринг.
36. Божхона режимларининг умумий ва ўзига хос фарқли жиҳатларини
ёритиб беринг.
37. Божхонага оид қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
турларини тушунтириб беринг.
10
38. Божхона расмийлаштирувини амалга ошириш тартибини тушунтириб
беринг.
39. Божхона кодексида кимларга нисбатан божхона тўловлари бўйича
имтиёзлар белгиланган?
40. Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органлари масъул
ходимлари чет элга чиқишларида божхона назоратидан ўтишининг ўзига хос
тартиби ўрнатилган. Қонунчиликка асосан Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлиси палаталари депутатлари чет элга чиқаётганда божхона назоратидан
ўтказиш тартибини тушунтириб беринг.
41. Эркин омбор режимини божхона омбори режимидан фарқлаб беринг.
42. Божхона соҳасида қандай лицензиялар олиниши, унинг амал қилиши
тўғрисидаги тартибларни тушунтириб беринг.
43. Солиқ кодексининг 2-моддасида солиқ тўғрисидаги қонун
хужжатлари белгиланган бўлиб, унга мувофиқ солиқ тўғрисидаги қонун
хужжатлари ушбу кодексдан ва бошқа қонун хужжатларидан иборат. Солиқ
солиш масалаларига дахлдор норматив-ҳуқуқий хужжатлардан мисоллар
келтиринг ва уларга изох беринг.
44.
Солиқ тўғрисидаги қонун хужжатлари солиқ солишнинг
мажбурийлиги, аниқлиги, адолатлилиги, солиқ тизимининг ягоналиги, солиқ
тўғрисида қонун хужжатларининг ошкоралиги ва солиқ тўловчининг хақлиги
презумцияси принципларига асосланади. Уларга изоҳ беринг.
45. Солиқ ёки бошқа мажбурий тўлов солиқ тўғрисидаги қонун
хужжатларида солиқ тўловчилар, шунингдек ушбу солиқ ёки бошқа мажбурий
тўловни хисоблаб чиқариш ва тўлаш учун зарур элементлар белгилаб қўйилган
тақдирдагина белгиланган деб хисобланади. Солиқлар ва бошқа мажбурий
тўловларнинг элементларини сананг ва уларга таьриф беринг.
46. Солиқ кодексида, бошқа қонунларда ва Ўзбекистон Республикаси
Президентининг қарорларида назарда тутилган, бошқа солиқ тўловчиларга
нисбатан айрим тоифадаги солиқ тўловчиларга бериладиган афзалликлар, шу
жумладан солиқ ва (ёки) бошқа мажбурий тўлов тўламаслик ёхуд уларни
камроқ миқдорда тўлаш имконияти солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар
бўйича имтиёзлар деб эьтироф этилади. Юридик шахслардан олинадиган фойда
солиғи бўйича қандай имтиёзлар мавжуд?
47. Солиқ кодексида, бошқа қонунларда ва Ўзбекистон Республикаси
Президентининг қарорларида назарда тутилган, бошқа солиқ тўловчиларга
нисбатан айрим тоифадаги солиқ тўловчиларга бериладиган афзалликлар, шу
жумладан солиқ ва (ёки) бошқа мажбурий тўлов тўламаслик ёхуд уларни
камроқ миқдорда тўлаш имконияти солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар
бўйича имтмёзлар деб эьтироф этилади. Жисмоний шахслардан олинадиган
даромад солиғи бўйича қандай имтиёзлар мавжуд?
48. Солиқ тўловчининг муайян солиқ ёки бошқа мажбурий тўловни тўлаш
шунингдек солиқ кодексида назарда тутилган холатлар бўлган тақдирда,
мавжуд солиқ қарзини узиш мажбурияти солиқлар ва бошқа мажбурий
тўлвларни тўлаш мажбурияти хисобланади. Солиқ кодексида солиқлар ва
11
бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбуриятини амалга ошириш тартибини
ёритиб беринг.
49. Солиқ хисоботи солиқ тўловчининг солиқ ва бошқа мажбурий
тўловнинг хар бир тури бўйича ёки тўланган даромадлар бўйича хисоб-
китоблар хамда солиқ декларацияларини, шунингдек хисоб-китобларга ва
солиқ декларацияларига доир иловаларни ўз ичига оладиган хужжатлардир.
Амалдаги солиқ кодексига мувофиқ солиқ хисоботини тақдим этиш тартибини
ёритиб беринг, шунингдек, солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартиби билан
боғлиқ амалдаги қонун ҳужжатларига қандай ўзгартишлар киритилди?
50. Солиқ тўловчининг Солиқ кодексида жавобгарилиги белгиланган
ғайриқонуний айбли қилмиши (ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги) солиққа оид
ҳуқуқбузарлик деб эътироф этилади. Солиққа оид ҳуқуқбузарлик субъектлари,
жавобгарликка тортиш ва жавобгарликдан озод қилишнинг умумий шартлари,
айбини ва уни жавобгарликка тортишни истисно қиладиган ҳолатлар,
жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар хусусида
фикрингизни ёритинг.
51. Молиявий санкциялар солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик
чораси бўлиб, пул ундириш (жарима ва пеня) тарзида қўлланилади. Молиявий
санкциялар ва уларни қўллаш тартиби, шунингдек уни жавобгарликнинг бошқа
чораларидан фарқли жиҳатларини ёритиб беринг.
52. Солиқ текшируви давлат солиқ хизмати органлари томонидан, қонун
ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса, прокуратура органлари
томонидан амалга ошириладиган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг
бажарилишини текширишдир. Солиқ текширувларининг турлари ҳамда
текширувни ўтказиш муддатлари ва даврийлиги хусусида фикр юритинг.
53. Солиқ тўловчининг идентификацяи рақами муайян солиқ тўловчи
ҳисобга қўйилганда унга бериладиган рақамдир. Солиқ тўловчиларга
идентификация рақамини бериш Солиқ кодексидан ташқари яна қайси
норматив-ҳуқуқий ҳужжат асосида амалга оширилади?
54. Давлат солиқ хизмати органлари солиқ тўловчиларнинг ҳисобини
юритади. Солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритиш уларни ҳисобга қўйиш ва
улар тўғрисидаги ҳисоб маълумотларини юритиш орқали амалга оширилади.
Солиқ кодексига мувофиқ солиқ тўловчиларнинг ҳисобга қўйиш тартиби
хусусида тушунча беринг.
55. Нақд пул тушуми тушишининг хронометражи бу хронометраж
ўтказилган даврда ҳақиқатда келиб тушган нақд пул тушумини аниқлаш
мақсадида ўтказиладиган солиқ назорати шаклидир. Нақд пул тушуми келиб
тушининг хронометражи солиқ кодексидан ташқари яна қайси норматив
ҳуқуқий ҳужжатга асосан ўткзилади. Унинг ўтказилиш тартиби хусусида
тушунча беринг.
56. Солиқ мажбурияти тугатилиши асосларини ёритинг.
57. Бож ставкасини белгилаш тартиби қандай?
58. Бож ставкаси ким томонидан белгиланади?
59. Бож қийматини аниқлаш тартиби нималар билан изоҳланади?
60. Солиқ қарзини мажбурий ундириш чоралари нималардан иборат?
12
61. Маҳаллий солиқлар ва мажбурий тўловларни ставкаларини белгилаш
тартибини тушунтириб беринг.
62. Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари
нималардан иборат?
63. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига кўра солиқ функцияларига
таъриф беринг.
64. Солиқ назоратини амалга оширишни ташкил этишнинг назарий
ҳуқуқий асосларини тушунтириб беринг.
65. Божхона тўловларини тўлаш муддатини узайтириш ва кечиктириш
масалаларини изоҳланг.
66. Бож тарифи, бож тушунчаларини изоҳланг.
67. Ўзбекистон Республикасида бож ставкаларининг қандай турлари
мавжуд?
68. Божни ҳисоблаб чиқариш, тўлаш ва ундириш тартиби қандай?
69. Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган тақдирда
товарларни чиқариб юбориш
70. Энг яхши қулайлик режими тақдим этиладиган савдо-иқтисодий
ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар имзоланган мамлакатлар рўйхатига
киритилган давлатлардан олиб келинган товарлар бўйича божхона тўловлари
қандай хусусиятга эга?
71. Юкнинг божхона органлари ҳудудидан ташқари жойда ва иш
вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштируви учун йиғимларни
ундириш тартиби қандай?
72. Экспорт қилинаётган товарларнинг божхона расмийлаштируви учун
зарур бўлган ҳужжатлар ва уларнинг божхона қийматини аниқлаш тартиби
қандай?
73. Халқаро почта жўнатмалари: текшириш хусусиятлари, тақиқланган
товарлар, божхона божларини тўлаш тартиби қандай?
74. ТИФ ТН бўйича аниқ кодини билмасдан туриб товарнинг божхона
божи ставкасини белгилаш тартиби?
75. Божхона тўловлари орасида божхона йиғимларининг аҳамияти ва
алохида ўзига хос хусусиятларини изохланг.
76. Транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш
тартибини тушунтириб беринг.
77. Имтиёз ва преференцияларнинг фарқли жиҳатларини ёритиб беринг.
78. Валюта муносабатларини тартибга солишда божхона органларининг
тутган ўрни.
79. Биламизки, божхона органи суриштирув органи ҳисобланади.
Божхона органини суриштирув органи сифатидаги мақомини ёритиб беринг.
80. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган
товарлар ва транспорт воситалари божхона назоратидан ўтади. Божхона
назоратини амалга оширишнинг тартибини тушунтириб беринг.
81. Товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтишда божхона
тўловлари тўланилади. Божхона тўловлари турлари нималардан иборат?
13
82. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига, шунингдек Ўзбекистон
Республикаси Президентининг қарорларига биноан юридик ва жисмоний
шахсларга тариф имтиёзлари, қўшилган қиймат солиғини, акциз солиғини ва
божхона йиғимларини тўлаш бўйича имтиёзлар, тариф преференциялари
берилиши мумкин. Тариф имтиёзлари кимларга нисбатан қўлланилиши
мумкин?
83. Божхона тўловларини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш асослари
нималардан иборат?
84. Божхона тўловларини тўлаш тартиби ва муддатларини ёритиб беринг.
85. Божхона органининг қарорига асосан тўловчига божхона тўловларини
кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилиши мумкин. Божхона
тўловларини кечиктириб ва бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш
шартларини тушунтириб беринг.
86. Божхона тўловлари ва божхона тўловлари тўланишини таъминлаш
усуллари қандай усуллар орқали амалга оширилади.
87. Тўловчи божхона тўловлари тўланишини таъминлаш учун божхона
органининг шахсий ғазна ҳисобварағига Ўзбекистон Республикаси Божхона
кодексида белгиланган миқдорда пул маблағлари суммасини киритади. Пул
маблағларини божхона органининг шахсий ғазна ҳисобварағига киритиш ва
уларни қайтариш шартлари нималардан иборат.
88. Божхона
тўловлари тўланишини таъминлаш сифатида гаров
тўғрисидаги шартнома асосида товарлар гарови қўлланилиши мумкин. Ҳар
қандай товар гаров нарсаси бўлиши мумкинми?
89. Божхона
тўловлари тўланишини таъминлаш сифатида банк
кафолатини қўллаш тартибини тушунтиринг.
90. Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш сифатида суғурта
мажбуриятини қўллашни изоҳланг.
91. Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш сифатида кафилликнинг
қўлланилиши тартиби нималардан иборат.
92. Божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорлик Ўзбекистон
Республикаси Божхона кодексида белгиланган муддатларда тўланмаган
божхона тўловлари суммасидан, шунингдек уни тўлашни кечиктириш ёки
бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилганлиги учун тўланиши лозим бўлган
фоизлардан иборат. Божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорлик қандай
ҳолларда юзага келиши мумкин.
93. Божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликни тўлаш тўғрисидаги
талабномада нималар кўрсатилиши керак?
94. Божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорлик ўз вақтида
тўланмаганлиги учун пеня тўлаш тартибини ёритиб беринг.
95. Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тўланиши лозим
бўлган суммадан ошадиган миқдорда божхона тўловлари сифатида тўланган
ёки ундирилган божхона тўловлари суммалари ҳисобланади. Ортиқча тўланган
ёки ундирилган божхона тўловларининг суммаларини қайтариш тартиби
тушунтиринг.
14
96. Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахси, чет эллик
шахс, товарларни нотижорат мақсадларида олиб ўтувчи жисмоний шахс,
божхона имтиёзларидан фойдаланувчи шахс декларант бўлиши мумкин.
Шундай экан, декларантнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат.
97. Товарлар ва транспорт воситалари божхона чегараси орқали олиб
ўтилаётганда, божхона режими ўзгартирилаётганда, шунингдек Ўзбекистон
Республикаси Божхона кодексида белгиланган бошқа ҳолларда божхона
органларига декларацияланиши лозим. Товарлар ва транспорт воситалари
декларацияланаётганда
божхона
декларациясининг
қандай
турлари
қўлланилади?
98. Ваколатли
шахс
томонидан
танланган
божхона
режимига
жойлаштириладиган
товарлар
ва
транспорт
воситалари
божхона
расмийлаштирувидан ўтказилиши лозим. Божхона расмийлаштируви учун
зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотлар нималардан иборат?
99. Божхона ҳудудининг божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя
этилишини таъминлаш мақсадида ташкил қилинадиган, махсус ажратиб ва
белгилаб қўйилган қисми божхона назорати зонасидир. Божхона назорати
зоналарини сананг ва таърифланг.
100. Жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадларда олиб
ўтиладиган товарларни декларациялаш тартибини тушунтиринг.
15
Do'stlaringiz bilan baham: |