Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги


Курс ишини ёзиш бўйича услубий кўрсатмалар



Download 1,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/126
Sana21.02.2022
Hajmi1,29 Mb.
#74521
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   126
Bog'liq
davlat va huquq nazariyasi

 
Курс ишини ёзиш бўйича услубий кўрсатмалар 
 
Курс иши талабаларнинг илмий адабиётлар ва норматив 
материалларни мустақил ўрганишининг муҳим шаклларидан 
биридир. Курс иши талабаларга ўз билимларини тўлдиришга, илмий 
ва ҳуқуқий ахборот оқимидан яхши хабардор бўлишга, ижтимоий 
ҳодиса ва жараёнларни тўғри баҳолашга ёрдам беради. 


14 
Давлат ва ҳуқуқ назарияси фани бўйича курс ишини бажариш 
талабаларда илмий адабиётлар, норматив материаллар (айниқса 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Конституцияси 
моддаларини), 
монографиялар мазмунини мантиқий таҳлил қилиш кўникмаларини 
ҳосил қилади, назарий қоидаларни тўғри тушунтириб бериш ва 
таърифлаб 
бериш 
қобилиятини 
шакллантиришга, 
ҳуқуқий 
терминологияни ўзлаштиришга ёрдам беради, шунингдек, амалий 
тавсия ва таклифларни билдириш имконияти ва муайян масала 
бўйича мустақил хулоса қилишга имкон туғдиради. Бу бўлажак 
юрист учун муҳим аҳамият касб этади. Таълим олишнинг бу шакли 
олий ўқув юрти дастурини чуқур ва мустаҳкам эгаллашга 
йўналтирилган.
Бундан ташқари, курс иши ўқитувчилар томонидан талабалар 
билимини назорат қилиш шаклларидан бири бўлиб, бу талабаларнинг 
мустақил ишлаши қай даражада муваффақиятли эканини ва уларнинг 
ўрганилаётган предметга нисбатан муносабатини аниқлашга имкон 
беради.
Давлат ва ҳуқуқ назарияси бўйича курс иши талаба учун 
биринчи илмий тадқиқот тажрибаси ҳисобланиб, у кетма-кет келувчи 
босқичлардан иборат режалаштирилган иш жараёнидир. Курс иши 
ёзишнинг бутун жараёнини шартли равишда қуйидаги босқичларга 
бўлиш мумкин: 
1) мавзуни танлаш, илмий раҳбардан (ўқитувчидан) маслаҳат 
олиш ва ишнинг дастлабки режасини тузиш; 
2) тадқиқот мавзусига доир илмий маълумот йиғиш ва 
адабиётларни ўрганиш; 
3) масаланинг таркибий қисмлари таҳлили, мавзу баёни; 
4) курс ишини расмийлаштириш, кафедрада рўйхатдан ўтказиш 
ва уни тақриз учун тақдим этиш;
5) тақриз билан ишлаш ва кўрсатилган камчиликларни бартараф 
этиш; 
6) курс ишини ҳимоя қилиш. 

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish