Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги



Download 1,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/126
Sana21.02.2022
Hajmi1,29 Mb.
#74521
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   126
Bog'liq
davlat va huquq nazariyasi

К И Р И Ш 
Мамлакатимизда фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлатни 
шакллантириш жараёни кетаётган ҳозирги даврда, давлат ва ҳуқуқ 
ҳодисаларини ўрганиш долзарб масалалардан биридир.
Маълумки, “Давлат ва ҳуқуқ назарияси” фани давлат ва ҳуқуқ 
ҳодисаларини ўрганувчи асосий фанлардан бўлиб, у юридик фанлар 
тизимида марказий ўринни эгаллайди ва бошқа барча юридик фанлар 
учун методологик асос бўлиб хизмат қилади.
Мазкур фанни ўқитишдан мақсад, давлат-ҳуқуқ масалалари 
тўғрисидаги тушунча ва категорияларни ўрганиш, давлат ва ҳуқуқни 
ўзига хос хусусиятларини ифодаловчи асосий коида ва 
тамойилларини ўзлаштириш ҳамда умумназарий билимларнинг 
амалий фаолиятдаги аҳамиятини англашдан иборат. 
Фундаментал фан сифатида - “Давлат ва ҳуқуқ назарияси” ўқув 
курсини ўрганар эканмиз, уни нафақат юридик фанлар билан, балки, 
фалсафий, иқтисодий ва сиёсий фанлар билан ҳам узвий алоқада 
эканлигини кўрамиз.
“Давлат ва ҳуқуқ назарияси”нинг фундаментал ва методологик 
фан сифатида талабалар учун аҳамияти шундаки, бу фан давлат ва 
ҳуқуқни вужудга келиши ҳамда ривожланишининг умумий 
қонуниятларини, давлат тушунчаси, белгилари, типлари ва моҳияти, 
давлат шакллари, функциялари, давлат ҳокимияти, механизми, ҳуқуқ 
тушунчаси, моҳияти, белгилари, принциплари, функциялари, 
фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат каби давлат-ҳуқуқий тушунча 
ва категорияларни илмий билиш учун асос бўлиб хизмат килади. 
“Давлат ва ҳуқуқ назарияси”фани бўлажак ҳуқуқшуносларни давлат 
ва 
ҳуқуққа 
оид 
энг 
муҳим 
назарий 
билимлар 
билан 
қуроллантирибгина қолмасдан, балки уларнинг умумий ҳуқуқий онги 
ва ҳуқуқий маданияти даражасини ҳам юксалтиради. 
Давлат ва ҳуқуқ назарияси фанидан дарс машғулотлари олий 
юридик ўқув юртларининг 1-курс талабаларига бир ўқув йили 
давомида ўтказилади. Дарс машғулотлари асосан, маъруза, амалий 
машғулотлар, мустақил таълим, курс иши ва таълим беришнинг 
бошқа замонавий шакллари ёрдамида амалга оширилади. Талабалар 
бунда тавсия этиладиган ўқув ва монографик-илмий адабиётлар 
ҳамда норматив ҳужжатлар билан ишлашни пухта ўзлаштирган 
бўлишлари талаб этилади. 



Давлат ва ҳуқуқ назарияси ўқув фани бўйича тайёрланган 
мазкур ўқув-услубий қўлланмаси ҳам Тошкент Давлат юридик 
институтида тасдиқланган ўқув дастурига ва давлат таълим 
стандартларига мос равишда тайёрланган бўлиб, у талабаларни 
давлат ва ҳуқуқ назарияси ўқув курсини чуқур ўзлаштиришларига 
ёрдам беришга қаратилган. 
Ўқув-услубий қўлланма ўз ичига фанни ўзлаштириш бўйича 
ташкилий-услубий 
кўрсатмалар, 
ўқув 
дастури, 
семинар 
машғулотлари режаси, маърузалар, мустақил ишлар ва уларни 
ўтказиш ҳамда тайёрлаш бўйича услубий кўрсатмалар, тест 
саволлари, курс иши мавзулари ва уни ёзиш бўйича кўрсатмалар, 
мавзулар бўйича асосий ва қўшимча адабиётлар рўйхатини қамраб 
олган.
Ушбу ўқув-услубий қўлланмасида баъзи камчиликлар учраши ва 
айрим масалалар ёритилмаган бўлиши мумкин. Китобхонлар ўқув-
услубий 
қўлланманинг 
сифатини 
яхшилаш 
борасида 
ўз 
мулоҳазаларини билдириб, унинг кейинги нашрлари янада мукаммал 
бўлиб чиқишига ёрдам берадилар деган умиддамиз. 

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish