9. Биринчи гуруҳ доирасида биринчи ва иккинчи босқичларда ҳар бир ҳудуддан биринчи, иккинчи ва учинчи ўрин соҳиблари кейинги босқичга ўтади.
10. Танловнинг иккинчи гуруҳи бўйича ҳар бир вилоятдаги олий таълим муассасаларидан танловда иштирок этувчи номзодлар рўйхати ҳудудий ташкилий қўмиталар томонидан 15 октябрга қадар олий таълим муассасалари билан келишилган ҳолда шакллантирилади.
Ушбу гуруҳда танлов вилоят босқичидан бошланиб, унинг якунлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва ҳар бир вилоятдан биринчи, иккинчи ва учинчи ўрин соҳиблари республика босқичига ўтади.
11. Республика ташкилий қўмитаси томонидан ҳар иккала гуруҳга ҳар бир босқич учун алоҳида мўлжалланган уч хил номдаги иншолар мавзуси танланади ҳамда бу ҳақда олдиндан оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқлар орқали барчага маълум қилинади.
12. Иштирокчилар томонидан ушбу мавзулар ичидан бевосита битта мавзу танланган ҳолда тегишли босқич учун иншо ёзилади ҳамда белгиланган тартибда тегишли танлов ҳайъатига тақдим этилади.
Иншолар ўзбек, қорақалпоқ ёки рус тилларида ёзилиши мумкин.
13. Иншолар ҳар бир босқичда масъул ташкилотлар томонидан иштирокчиларга манзили ҳақида олдиндан маълум қилинган тегишли ҳудуддаги аудиторияда ўтказилади.
14. Аудиторияга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, кодекслари ва қонунлар тўпламларини олиб киришга рухсат этилади. Мобил алоқа воситалари, ноутбук, планшет ва бошқа техника воситаларини аудиторияга олиб кириш тақиқланади.
15. Республика босқичида ҳар бир гуруҳдан биринчи, иккинчи ва учинчи ўрин соҳиблари (жами 6 нафар ғолиблар) танловнинг республика ҳайъати томонидан аниқланади.
III боб. Танлов ғолибларини аниқлаш
16. Ҳудудий ташкилий қўмиталар томонидан биринчи ва иккинчи босқичдаги иштирокчиларнинг иншоларини баҳолаш ва ғолибларни аниқлаш мақсадида ҳар бир гуруҳ учун масъул ташкилотлар вакилларидан иборат таркибда танловнинг ҳудудий ҳайъатлари тузилади.
Республика ташкилий қўмитаси томонидан танловнинг республика босқичида иштирокчиларнинг иншоларини баҳолаш ва ғолибларни аниқлаш мақсадида Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг ходим (мутахассис)лари ҳамда бошқа жамоат ёки ҳомий ташкилотларнинг вакилларидан иборат камида 7 кишидан иборат таркибда танловнинг республика ҳайъати тузилади.
17. Иншолар тегишлича ҳудудий ҳайъатлар ҳамда республика ҳайъати томонидан Низомнинг 5-бандида белгиланган муддатларда кўриб чиқилиб, баҳоланади ва номзодлар орасидан ғолиблар аниқланади.
18. Иншолар танланган мавзу доирасида баён этилганлиги, танқидий нуқтаи назар мавжудлиги ва етарлича асослантирилганлиги, фикрларнинг оригиналлиги, бошқа манбалардан кўчирилмаганлиги, стилистик, грамматик ва имловий хатолардан ҳолилиги каби мезонлар асосида баҳоланади.
Бошқа манбалардан кўчирилган иншолар танловда иштирок этмайди, бундай иштирокчи тегишли баённома билан танловдан четлаштирилади.
19. Ғолибларни аниқлаш ҳақидаги танлов ҳайъатининг қарори очиқ овоз бериш орқали кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда ҳайъат раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |