Жиноий ташкилотлар - бу айнан жиноий гуруҳларнинг юқори
тури бўлиб, уларда интизом ва ҳаракат координацияси янада кўпроқ.
Иштирокчиларнинг ташкилий алоқаларини шакллантиришга, жиноятни
амалга ошириш ва яшириш усулларини ишлаб чиқиш ва кўникма ҳосил
қилишга, пинҳонийликни сақлаш мақсадида аъзолар ўртасидаги бевосита
мулоқот ўрнига информацион алоқалар ўрнатиш уюштирилади. Жиноий
ташкилотлар учун мураккаб структура, махсус муҳофаза ва паналаш
блокларининг мавжудлиги хосдир. Уларга ҳатто муассаса ёки корхона
маъмурияти ходимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат орган хо-
димлари киритилади.
Уюшган жиноятчилик деганда таниш-билиш ва порага асо-
сланган алоқалар ёрдамида ўзининг хавфсизлик тизимини таъминловчи ва
жиноят билан касб (бизнес) сифатида шуғулланувчи жиноятчилар ҳамжа-
миятининг нисбатан кенг кўламга ёйилиши тушунилади. Амалиётда уюш-
ган жиноятчиликнинг уч даражаси учрайди. Биринчиси иқтисодиёт
соҳасида мулкни ўмарувчи, товламачилик, таъмагирлик, босқинчилик ва
ўғрилик билан шуғулланувчи жиноий гуруҳларни ўз ичига олади; иккинчи
даража хўжалик ёки маъмурият органлари билан таниш-билиш ва порага
асосланган алоқаларга эга бўлади; учинчи даража ўзига хос бўлиб, мафия
кўринишига эгадир. Гап бу ерда бир қатор жиноий гуруҳларни функцио-
нал-иерархик бошқарув тизимига, ягона жиноий ташкилотга бирлашиши
ҳақида бораяпти. Fарбий адабиётда бу нарса уюшган жиноятчиликнинг
тармоқ структураси деб номланган. Одатда, бундай ташкилотни кенгашга
ўхшаш нарса ҳосил қилган бир неча киши бошқаради. Бу каби структура-
вий уюшмалар минтақалараро алоқаларга эга бўлиб, ҳам профессионал
жиноятчиларни, ҳам «оқ ёқалик»ларни (давлат аппарати ва маъмурият хо-
димлари) бирлаштиради, ўз пул жамғармалари ва хавфсизлик тизимлари-
ни тузишади. Профессионал жиноятнинг икки тури мавжуд: коррупция
билан ва усиз.
«Уюшган гуруҳлар (бандалар), ҳамжамиятлар – уюшган жино-
ятчиликнинг биринчи ячейкаси» деб ҳисобланади. Уюшган жиноятчилик-
нинг алоҳида турларида концентрациялаш ва уларни монополиялашти-
риш, пинҳоний ва ҳаққоний хўжалик фаолияти ва ичкиликбозлик,
гиёҳванд моддалар истеъмол қилиш, фоҳишабозлик ва бошқа тарздаги
жиноий бизнес соҳаларида майдонни қўлга киритишга қаратилган гу-
руҳларнинг ўзаро ҳаракатдаги (бевосита ва билвосита) тизимидир.
Уюшган жиноятчилик деб таърифланадиган жиноий фаолият минтақавий
ёки ҳатто мамлакат даражасига эга бўлади ёки халқ хўжалигининг бирор-
бир тармоғини эгаллайди.
Уюшган жиноятчиликнинг икки хил даражаси бор. Биринчиси
– фаолият доираси чегараланган жиноий ташкилот. Масалан, автомобиль
ўғирлаш билан шуғулланувчи жиноий уюшмалар кенг тарқалган. Бундай
уюшмада роллар аниқ тақсимланган бўлиб, ҳужжатларни қалбакилашти-
рувчи, муҳрлар тайёрловчи, автоэҳтиёт қисмлардаги номерларни ал-
маштирувчи каби мутахассислар мавжуд. Бу даражада жиноятчиларнинг
коррупцион алоқалари бўлиши шарт эмас. Кўп ҳолларда корхона ёки муа-
ссасалар маъмурияти ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимла-
рининг жиноий фаолиятдаги бевосита иштироки кузатилади.
Иккинчи даража – жиноий ташкилотлар тизими ҳам жиноий
фаолиятнинг фақат бир турига, масалан, наркобизнесга ихтисослашган
бўлиши мумкин, лекин одатда у турли-туман кўринишга ва кенг корруп-
циявий алоқаларга эга.
Юқорида баён этилган тушунчаларнинг криминологик таҳлили
исботлов жараёни учун жуда муҳим аҳамият касб этади. Маълумки, тер-
говнинг вазифаси фақатгина жиноятнинг барча иштирокчиларини
аниқлаб, уларнинг роллари ва айбини белгилаб бериш эмас, балки жиноий
фаолиятнинг вақтга, жойга доир барча кўринишларини, жиноятни амалга
ошириш ва яшириш усулларини, келтирилган моддий зарар миқдорини ва
жиноятни содир этишга алоқадор барча ҳолатларни аниқлаш ҳамдир.
Кўриниб турибдики, исботлашнинг барча элементлари жиноят уюшган
ҳамжамият томонидан амалга оширилганида ўзига хос хусусиятларга эга.
Бу хил жиноятларни аниқлаш криминалистик аспектда икки
босқичдан иборат:
1)
Жиноятни гуруҳ томонидан содир этилганлиги фактини
аниқлаш;
2)
Жиноятни уюшган жиноий ташкилот томонидан содир
этилганлиги белгиларини аниқлаш;
Бу саволларга оид маълумотларни, жиноий иш қўзғатилганда
тергов органларига келган бошланғич маълумотлардан олса бўлади, лекин
улар асосан тергов ҳаракатини ўтказиш ва тезкор-қидирув тадбирлар жа-
раёнида аниқланади.
Жиноий иш қўзғатишга асос бўлувчи бошланғич маълумот
тергов органларига бир неча каналлар орқали келиши мумкин.
1)
Жабрланувчиларнинг аризасини қабул қилган ички
ишлар органи навбатчи қисмидан, патруль хизмати ходимлари, ташкилот
ва корхоналар ходимлари ёки бошқалардан;
2)
Ички ишлар органлари тезкор аппаратларидан;
3)
Криминал тусга эга бўлиши эҳтимол бўлган жароҳатли
инсонлар мурожаат қилганда тиббиёт муассасаларидан;
4)
Жиноий иш қўзғатишдан аввал ҳодиса жойини кўздан ке-
чирганда ва у билан боғлиқ қидирув тадбирларини ўтказиш давомида.
Жиноят ҳақидаги маълумот оғзаки ёки ёзма бўлиши мумкин.
Содир этган жинояти ҳақида жиноятчининг ўзи ҳам арз берган бўлиши
мумкин.
Криминалистик аспектда бу маълумот, кўп ҳолларда, жиноий гуруҳ
томонидан содир этилганлиги, гуруҳнинг ҳамжиҳатлиги, вазифаларнинг
тақсимланиши ва бошқаларни ўз ичига қамраб олади. Бошланғич маълу-
мотга асосланиб гуруҳнинг ташкилий даражаси, унинг юқорироқ даража-
даги жиноий гуруҳга тегишлилигини аниқлаш одатда қийин.
Маълумки, бошланғич маълумотни текшириш учун тушунти-
риш олиш, ҳужжатларни талаб қилиш, ревизия, бошланғич текширувлар
белгилаш, жиноят иши қўзғатишдан аввал ўтказилган экспертиза хулоса-
лари кенг тарқалган воситалардан саналади.
Жиноят иши тезкор йўл билан олинган маълумотлар асосида
қўзғатилганда жиноят белгилари ҳақидаги маълумотлар шахсий қидирув,
тезкор кузатув, назорат текшируви, иқтисодий таҳлил ва бошқа тезкор-
қидирув тадбирлари орқали олиниши мумкин.
Шахсий қидирув тезкор ходимнинг жиноятчини қидириш, то-
пиш ва қўлга олиш ҳаракатларидан иборат. Қидирув объекти бўлиб, жи-
ноий тил бириктирган гуруҳ аъзолари бўлиши мумкин.
Тезкор кузатув жараёнида шахснинг алоқалари, жойи, турли
хил буюмларни ташиш фактлари ва жиноий гуруҳ мавжудлиги тўғрисида
хулоса чиқариш имконини берувчи бошқа маълумотлар аниқланади.
Назорат текшируви шахс ёки гуруҳ учун кутилмаганда фуқаро-
лик битими ёки хўжалик муносабатининг тўғрилигини текшириш учун
қўққисдан амалга оширилади. Назорат текширувининг технологик жа-
раённинг бир неча бўлинмаларида бир йўла ўтказилиши неча шахслар-
нинг ҳаракатларидаги ўзаро боғлиқликни аниқлашга ёрдам беради.
Жиноий иш қўзғатишдан аввалги тезкор ҳаракатлар жиноий ташки-
лотнинг хусусиятлари ва унинг уюшган жиноятчиликка тегишлилиги
тўғрисида тасаввур ҳосил қилишга ёрдам беради. Тезкор маълумотлар
бўйича жиноий иш қўзғатишнинг ўзига хос хусусиятлари бор. Тезкор
маълумотлар кўлами терговчи ва тезкор ходимнинг чуқур ўйланган ва та-
шкиллаштирилган ҳаракатларига боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |