2-§. Жиноят ишини қўзғатиш ва дастлабки версиялар
Вояга етмаганларнинг ишлари бўйича тергов ишининг сифати ва са-
марадорлиги кўп жиҳатдан ўз вақтида жиноят иши қўзғатилишига боғлиқ.
Мазкур масалани ҳал этишдаги оз бўлса ҳам кечикиш, ўсмирлар томони-
дан янги, баъзида янада оғирроқ жиноятларни содир этилишига, шунинг-
дек далил-исботлар йўқотилишига олиб келади. Бу бўлғуси тергов ишини
анча оғирлаштиради.
Шу билан бирга ўз вақтида жиноят иши қўзғатиш катта ёшли дало-
латчиларнинг жиноят изини яшириш мақсадида ўсмирга салбий таъсир
ўтказишларига чек қўяди.
Вояга етмаганлар жинояти тўғрисидаги хабар келиб тушган ҳамон
терговчи жиноят иши қўзғатиши ва кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳара-
катларини амалга ошириши, жумладан жиноятларнинг олдини олиш ва
бартараф қилиш чораларини кўриши, гумон остидаги шахсни ЖПК 220-
моддасига биноан ушлаб олиши, жиноят жойини кўздан кечириши ва гу-
воҳлар, жабрланувчиларни аниқлаши лозим.
Жиноят белгиларини аниқлаш жараёнида тушунтиришлар олинади,
зарур материаллар тўпланади. Хусусан ўсмирнинг ёшини аниқлаш учун
унинг паспорт ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси бўлмаганида
ёшига тегишли ҳужжатлар - тиббиёт картаси, таълим муассасаларидаги
иш қоғозлари, кадрлар бўлимидаги шахсий варақаси орқали аниқланади.
Ана шу мақсадда гувоҳлар (ота-она, васийлар, қариндош-уруғлари ва ҳ.)
ҳам сўроқ қилиниши мумкин. Бошқа имконият бўлмаган тақдирда суд-
тиббиёт экспертизаси ўтказилади.
Вояга етмаган шахс ўқийдими ёки ишлайдими, қаерда, ким
бўлиб, унинг ўқишга ва ишга муносабати, кундалик хулқи, ўртоқлари би-
лан муносабатларини ҳам аниқлаб олиш зарур. Вояга етмаган шахс ишла-
майдиган ва ўқимайдиган бўлса, бунинг сабаби ва ўқишни қачон ташлаб
кетгани, қачон ва ким томонидан қандай чоралар кўрилганлиги аниқлана-
ди.
Юқорида айтиб ўтилган маълумотларни йиғиш жараёнида терговчи
ўсмирнинг асосий феъл-атвор белгилари, унинг орзу-ҳаваслари, одатлари,
унинг қизиқишлари, вақтни қандай ўтказиши, ёшига ва хусусиятларига
оид маълумот олиш заруратини доимо назарда тутиши шарт. Терговнинг
бошланишидаёқ, ҳар бир иш бўйича қуйидаги версиялар илгари сурилиши
шарт:
- катта ёшдаги далолатни, жиноятга ундовчи шахс ва бошқа иштиро-
кчиларнинг бор-йўқлиги;
- жиноятга қўл урган ўсмирлар ёҳуд катталар гуруҳи мавжудлиги;
- ўсмир ўғирлаган буюмларни сақлаш учун қолдирган, уларни совға
қилган шахслар ва õàáàð áåðìàñëèê ¸êè аввалдан ваъдалашилмаган яшириш
фактларининг бор-йўқлиги;
- вояга етмаганларни тиланчилик, ичкиликбозлик, қиморга ўргатиш,
наркотиклар истеъмол қилиш, дайдилик каби ишларга жалб қилиш ҳолла-
ри.
Ўсмирнинг тергов вақтида айбини тан олмаслиги ёки аксинча, содир
этилган жиноятни тўлалигича ўз зиммасига олиш истаги ҳам алоҳида
эътиборга молик.
Ўсмирлар гуруҳи томонидан содир этилган жиноятларни тергов
қилишда ушбу гуруҳ қачон ва қай тарзда уюшганлиги, у қандай жиноий
ниятларни амалга ошириш мақсадида тузилган эканлигини белгилаб олиш
зарур. Гуруҳ иштирокчиларидан ҳар бирининг ролини аниқлаб олиш ва-
зифаси ҳам муҳим. Бу уларнинг айбдорлиги даражасини аниқлаш, шу би-
лан бирга алоҳида тергов ҳаракатларини режалаштириш учун зарур.
Хусусан, жиноий тузилмалар фаолияти тергов қилинганида сўроқ қилиш
гуруҳнинг оддий иштирокчиларидан бошланади. Ташкилотчи, раҳбар,
уларнинг ёрдамчилари кейинроқ, уларнинг етакчилик ўрнига оид етарлича
маълумот йиғилганидан сўнг сўроқ қилиниши мақсадга мувофиқ.
Гуруҳ таркибида муқаддам судланган ўсмирлар бўлса, такрорий жи-
ноят сабабларини тадқиқ этиш шарт ҳамда илгариги жиноят ишлари, жа-
зони ижро қилиш муассасалари, махсус таълим муассасаларидан тавсиф-
номалар талаб қилиб олинади.
Муайян тергов ҳаракатларининг режага киритилиши ва улар мудда-
ти ҳамда кетма-кетлигини аниқлаб олиш жиноят тури ва жиноий иш
қўзғатилган вақтга келиб йиғилган ёки тергов вазиятининг ушбу вақтига
келиб мавжуд бўлган дастлабки маълумотларга боғлиқ. Тергов ишида кат-
та танаффусларга йўл қўймаслик, сўроқлар учун катталар ёки ёши катта
ўртоқлари таъсир кўрсатишининг олдини олишни унутмаслик керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |