Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§. Дастлабки ва кейинги тергов ҳаракатлари



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet161/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

3-§. Дастлабки ва кейинги тергов ҳаракатлари 
 
Жиноят устида қўлга тушириш – порахўрларни фош этишнинг сама-
рали усулидир. Одатда, у даъво қилувчи шахснинг ҳар томонлама текши-
рилган пора таъмагирлиги бўйича, аризаси бўйича амалга оширилади. По-
рахўрларни фош этиш учун суд-тезкор фотографияси, кинотасвир ва тез-
кор-қидирув воситалари қўлланилиши мумкин. 


Жиноят устида қўлга олиш ишнинг маълум ҳолатлари билан 
аниқланади ва порани бериш-олиш пайтида ёки берган заҳоти амалга 
оширилади. Қўлга олиш вақтида пора олувчи ашёвий далиллардан – пора 
предметидан қутула олмаслиги муҳимдир. Шерикларни аниқлаш учун 
қўлга олишни пора предметини учинчи шахсга бериш ёки пуллаш вақтида 
ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Жиноят устида қўлга олишни синчков 
тарзда режалаштириш зарур. Жиноят устида қўлга олингандан сўнг пора 
олувчини ўша заҳоти, пора предмети унга қай йўсинда келиб тушганлиги 
ҳақида баҳона топмасидан туриб сўроқ қилиш керак. Бундай ҳолатларда 
кўпинча пора олувчи ўз айбини тан олади ва ҳаққоний кўрсатмалар бера 
бошлайди. 
Тинтув. Шахсий тинтув ва порахўрлик шерикларининг уй-
жойларини ҳамда мансабдор шахснинг-пора олувчининг иш жойини тин-
тув қилиш мазкур жиноятни тайёрлаш тўғрисида гувоҳлик берувчи ҳуж-
жатлар ва пора предметларини, жиноий йўл билан топилган моддий бой-
ликларни топиш ва олиб қўйиш мақсадида амалга оширилади. Одатда 
шахсий тинтув ва хона тинтуви бир вақтда амалга оширилади. Алоҳида 
эътибор порахўрлик шерикларининг алоқасини тасдиқловчи хатларга, 
почта квитанциялари, турли хил ёзувлар, телефон номерларига қаратили-
ши лозим. Тинтув пайтида шунингдек, шифрланган ёзувлар, шубҳа ости-
даги шахс ўз алоқасини инкор этувчи шахс тушган фотосуратларга эъти-
бор бериш керак. 
Ҳужжатларни кўздан кечириш жуда муҳим тергов ҳаракатларидан 
биридир. Баъзи бир ҳолатларда у пора олиш-бериш ҳолатларига алоқадор-
ларни аниқлашга имкон яратса, бошқа бир ҳолатларда порахўрликка йўл 
очиб берувчи ҳисоботни йўлга қўйилмаганлигини аниқлайди, учинчидан 
мансабдор шахсни пора берувчининг манфаатларини кўзлаб маълум бир 
ҳаракатларни амалга оширганлиги ёки оширмаганлигини тасдиқлайди. 


Ҳужжатларни кўздан кечириш жиноятчи киритган ўзгаришлар, қалбаки-
лаштириш, ҳужжатларни расмийлаштиришнинг ноодатийлиги, тегишли 
реквизитларнинг мавжудлиги, мансабдор шахснинг иш бажарилганлиги 
тўғрисидаги виза ва белгиларини аниқлашга ёрдам беради. Порахўрлар ўз 
жиноий кирдикорлари изларини йўқ қила олмасликлари учун ҳужжатлар-
ни кўздан кечиришни кечиктириб бўлмайди.

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish