Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§ Сўроқ натижаларини процессуал расмийлаштириш



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

 
7-§ Сўроқ натижаларини процессуал расмийлаштириш 
 


Жиноят ишини текшириш жараёнида тўпланган маълумотлар, 
ашёвий далиллар ўтказилган тергов ҳаракатларининг натижалари 
Ўзбекистон Республикаси процессуал қонуни асосида расмийлашти-
рилиши лозим. 
Сўроқ баённомаси умумий тергов ҳаракатларининг баённомаси 
каби кириш, асосий ва якунловчи қисмлардан иборатдир. Сўроқ ўтка-
зилган жойи, вақти, қандай иш юзасидан кимни сўроқ қилганлиги ва 
бошқа маълумотлар баённоманинг кириш қисмида акс эттирилади. 
Сўроқ қилинувчи шахслардан олинган маълумот баённомага 
биринчи шахс номидан ёзилиши ва имкони борича сўзма-сўз саводли, 
тушунарли ва ўчирувларсиз бўлиши, саволлар ва уларга олинган жа-
воблар қандай шаклда бўлса шундайлигича акс эттирилиши лозим. 
Сўроқ баённомаси тушунарли ва кўрсатув берувчининг тилига яқин-
роқ бўлиши зарур. Баённомада гувоҳга ёки айбланувчига ноъмалум 
бўлган атама ва жумлалар ишлатилмаслиги лозим. 
Вояга етмаган шахсларнинг кўрсатувларини расмийлаштиришда 
уларнинг ёши ва мактаб тарбиясига тегишли маълумотларини ҳам 
келтириб ўтиш лозим. Баённоманинг иккинчи қисми сўроқ қили-
нувчи билан суҳбатлашиб бўлгандан кейин, жиноят ишига алоқадор 
фактларни маълум тизимда галма-галига ёзиб бориш лозим. 
Агар, сўроқ вақтида кўрсатув берувчига бирор далил, далилий 
ашё кўрсатилган бўлса, бу ҳол ва унга олинган тушунча баённомада 
кўрсатилиши лозим. 
Қонун сўроқ қилинувчиларга кўрсатувларни ўз қўллари билан 
ёзиб бериш ҳуқуқини беради. Бунинг яхши томони шундан иборатки, 
кўрсатув берувчи воқеа-ҳодисаларни, айрим маълумотларни аниқроқ 
ёзиб бериш имконияти яратилади. Шунингдек, сўроқ қилинган шахс 
кўрсатув бергандан сўнг ўз қўли билан ёзган фактлардан бош торти-
ши ёки уларни ўзгартириши қийинроқдир. 
Гувоҳ ёки айбланувчи кўрсатувларини ўз қўли билан ёзиб бе-
ришга розилик берса, аввал кўрсатувини тинглаб, кейин тўлдирила-
диган ва мавҳум жойларини савол бериш орқали аниқлаб, сўнгра ёзиб 
беришга шароит туғдирилади. Кўрсатув ёзиб бўлгандан кейин баён-
номани кўрсатув берувчи ўқиб чиқиши ва ҳар бир саҳифасини алоҳи-
да имзоси билан тасдиқлаши даркор. 
Сўроқда қатнашган процессуал шахслар: прокурор, мутахассис, 
таржимон ва бошқалар кириш қисмида кўрсатилган бўлиб, улар ҳам 
баённомага имзо чекадилар. Баённома сўроқ қилинган шахсга ўқиб 
берилади ёки ўзи танишиб чиқишига имкон яратилади. 


Қўшимча ҳолатлар, тузатишлар ҳосил бўлиб қолса, баённома-
нинг охирги қисмига киритилиб, сўроқ иштирокчиларининг имзолари 
билан тасдиқланади. 
Гувоҳ ва айбланувчиларни сўроқ қилишда илмий-техник воси-
талари, жумладан, овоз ва тасвир ёзиш аппаратларидан фойдаланиш 
мумкин. Ҳозирги кунда амалиётда сўроқ натижасини магнит тасма-
сига қайд қилиш кенг қўлланилмоқда. Бунинг сабаби шундаки, маг-
нитофон тергов ҳаракатларини тўғри ташкил қилишга, уни қонуний 
ва объектив ўтказишга, кўрсатувни сифатли расмийлаштиришга ва 
терговчи меҳнатини енгиллаштиришга имкон яратади. Техник воси-
талардан фойдаланиш ҳақида ЖПК 91-моддасида кўрсатилган бўлиб, 
умумий процессуал тартиб асосида расмийлаштирилади.
Сўроқ натижаларини расмийлаштиришда фонограммалар сўроқ 
баённомасини тўлдирувчи восита бўлиб ҳисобланади. Магнит тасма-
сини далил манбаи сифатида ишлатиш учун, баённома тузиб расмий-
лаштирилади. Тасмада қаерда, ким томонидан, қай вақт, қандай иш 
бўйича ва ким сўроқ қилинганлиги кўрсатилади. 
Сўроқ натижаларини расмийлаштиришда овоз ва тасвир ёзиш 
услубини қўллаш сўроқ баённомасини тўлдирувчи восита бўлиб ҳи-
собланади. 
Сўроқ жараёнида овоз ёзиб олишни қуйидаги тартибда олиб бо-
риш мақсадга мувофиқ: 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish