Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-боб ТЕЛЕФОН ВА БОШҚА ҚУРИЛМАЛАР ОРҚАЛИ



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

21-боб ТЕЛЕФОН ВА БОШҚА ҚУРИЛМАЛАР ОРҚАЛИ 
ОЛИБ БОРИЛАДИГАН СЎЗЛАШУВЛАРНИ ЭШИТИБ ТУРИШ 
ТАРТИБИ ВА ТАКТИКАСИ 
 
1-§ Сўзлашувларни эшитиб туришнинг
умумий тартиби
 
Жиноятни тергов қилиш жараёнида далил тўплаш учун ўткази-
ладиган тергов ҳаракатлари қаторида жиноят-процессуал қонунда 
жиноят ишининг айрим ҳолатларини текшириш, исботлаш учун те-
лефон ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали сўзлашувни эшитиш 
назарда тутилган. 
Бу тергов ҳаракатидан олинадиган маълумотлар, айниқса, 
уюшган жиноий гуруҳ томонидан содир қилинадиган ўта хавфли жи-
ноятларни тергов қилишда, гуруҳ иштирокчиларининг ўзаро му-
лоқотидаги ишга оид сўзлашув мазмуни жиноятни очишда муҳим да-
лил бўлиб хизмат қилади.
Телефон ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб борила-
диган ахборотларни эшитиб бориш иш юзасидан исботланиши лозим 
бўлган ҳолатларни текшириш, жиноятни содир этган ва унга алоқаси 
бўлган шахсларни аниқлаш, уларни қаердан излаш ва ушлаб олиш, 
жиноят қуроллари ва бошқа объектларни яширилган жойини 
аниқлаш, процесс иштирокчилари хавфсизлигини таъминлаш мақса-
дида ҳам ўтказилади.
Мазкур ҳаракатнинг ўтказилиши ЖПК 169–171-моддаларида 
тартибга солинган. Жиноятни тергов қилиш жараёнида иш учун 
аҳамиятга молик хабарларни олиш мумкинлигига етарли даражада 
асос бўла олса, суриштирувчи, терговчи телефон ва бошқа сўзлашув 
қурилмалари орқали сўзлашувларни эшитиб туриш тўғрисидаги 
қарор чиқаришга ҳақлидир. 
Қонуннинг бу талаби мазкур тергов ҳаракатини авваламбор 
қўзғатилган жиноят ишлари юзасидан ўтказилиши лозим, иккин-
чидан, телефон ва бошқа қурилмалар орқали олиб бориладиган 
сўзлашувларни эшитиш учун ишда етарли асос бўлмоғи зарур, шунд-
агина терговчи, суриштирувчи бу ҳақда қарор чиқаради ва прокурор-
нинг рухсатини олади.
Сўзлашув қурилмалари деганда телефон ва бошқа алоқа восита-
лари бўлган радиотелефон, радиореле, юқори даражали радио 
тўлқинлар, космик алоқа, селектор ўтказувчи ва бошқа техник уску-


налар, телетайп ва телефакс тушунилади. Булардан олинадиган 
маълумотлар шаҳар, шаҳарлараро ва халқаро миқёсдаги сўзлашув 
бўлганлиги учун ҳам прокурорнинг рухсати зарурдир, акс ҳолда 
фуқароларнинг Конституцияда кўрсатилган ҳуқуқ ва эркинликларига 
путур етказилади. 
Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг телефон ва 
бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашу-
вларни эшитиб туриш терговчининг чиқарган қарори ёки суднинг 
ажримига кўра амалга оширилади.
Процесс қатнашчилари бўлган жабрланувчи, гувоҳ ва уларнинг 
қариндошларига нисбатан куч ишлатиш, товламачилик, бошқа 
қонунга хилоф ҳаракатлар содир этилиш хавфи мавжуд бўлса, сўзла-
шувни эшитиш учун бу шахсларнинг аризалари ёки ёзма розилиги 
бўлиши лозим.
Мазкур ҳолатларда ҳам телефон эшитувларини ўтказиш учун 
прокурорнинг рухсати бўлмоғи керак.
Баъзи ҳолларда телефон ва бошқа сўзлашув воситаларидан олиб 
бориладиган сўзлашувни эшитиш ва иш учун зарур бўлган маълу-
мотлар олишни кечиктириб бўлмайдиган вазиятлари туғилиб қолади. 
Бундай ҳолатларда терговчи мазкур тергов ҳаракатини ЖПКнинг 
170-моддасига биноан тезкорлик билан ўтказади, акс ҳолда, қулай 
фурсат ўтиб кетади ва муҳим далиллар олинмай қолади. 
Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда ўтказилган тергов ҳаракати 
ҳақида қарорни терговчи миллий хавфсизлик хизмати органларига 
юборишга ҳақлидир ва бир сутка давомида прокурорни хабардор 
қилиб, унинг санкциясини расмийлаштирмоғи лозим. 
Шунингдек, қонун телефон ва бошқа сўзлашув қурилмалари 
орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш муддатини 
ҳам белгилаган. Тергов қилиш жараёни ва ишни суд муҳокамаси 
даври қанча бўлишидан қатъи назар, сўзлашувларни эшитиб туриш 
олти ойдан ортиқ давом этиши мумкин эмас. 
Телефон ва бошқа сўзлашув воситаларидан эшитиб туриш 
натижасида олинган маълумотларни фақат жиноят ишига алоқаси 
бўлганларини далил сифатида иш материалидаги бошқа далиллар би-
лан солиштириб таҳлил қилинади ва баҳоланади. Тергов тактикаси 
нуқтаи назаридан эшитувдан олинган маълумотларни ошкора қилин-
маслиги керак, лекин гумон қилинувчи, айбланувчини сўроқ қилиш 
жараёнида унинг ёлғон кўрсатувини фош этиш ва тўғри ахборот 


олиш мақсадида унга сўзлашув ёзилган магнит тасмасини эшиттири-
ши ва бу ҳақда сўроқ қилинувчининг огоҳлантириши лозим. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish