Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-модда. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни бериш



Download 2,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/148
Sana23.07.2022
Hajmi2,37 Mb.
#845530
TuriКодекс
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   148
Bog'liq
Ер кодексига шарҳлар 2007

 
46-модда. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни бериш 
 


216 
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар қуйидагиларга берилади: 
1) қишлоқ хўжалиги кооперативларига (ширкат хўжаликларига), бошқа 
қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига - товар 
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини юритиш учун; 
2) тажриба-ишлаб чиқариш, ўқув, ўқув-тажриба ва ўқув-ишлаб чиқариш 
хўжаликлари, илмий-тадқиқот ва бошқа қишлоқ хўжалик муассасалари ва 
ташкилотларига - илмий-тадқиқот ва таълим мақсадлари, товар қишлоқ 
хўжалигини юритиш ва илғор тажрибани тарғиб қилиш учун; 
3) Ўзбекистон Республикаси фуқароларига - фермер хўжаликларини 
юритиш учун; 
4) Ўзбекистон Республикаси фуқароларига - деҳқон хўжаликларини, якка 
тартибда боғдорчилик, полизчилик ва чорвачиликни юритиш учун; 
5) Ўзбекистон Республикаси фуқароларига - жамоа боғдорчилиги, 
полизчилиги ва узумчилиги учун; 
6) қишлоқ хўжалиги билан шуғулланмайдиган корхоналар, муассасалар ва 
ташкилотларга - ѐрдамчи қишлоқ хўжалигини юритиш учун. 
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар қонун ҳужжатларида назарда 
тутилган ҳолларда юридик ва жисмоний шахсларга қишлоқ хўжалигини 
юритиш, шунингдек ўзга мақсадлар учун берилиши мумкин. 
Қишлоқ хўжалиги ерлари ўзга мақсадларда, қоида тариқасида, 
кейинчалик қишлоқ хўжалик мақсадларида фойдаланиш учун яроқли ҳолга 
келтириш шарти билан вақтинча фойдаланишга берилади. 
Ер кодексининг 8-моддасига мувофиқ, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 
ерлар - қишлоқ хўжалиги эҳтиѐжлари учун берилган ѐки ана шу мақсадга 
мўлжалланган ерлар бўлиб, улар суғориладиган ва суғорилмайдиган (лалмикор) 
ерлар, ҳайдаладиган ерлар, пичанзорлар, яйловлар, кўп йиллик мевали дов-
дарахтлар ва токзорлар эгаллаган ерларга бўлинади.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар қонунда кўзда тутилган 
ҳолларда қуйидаги фуқаролик ҳуқуқий субъектларга берилиши мумкин:
1. Қишлоқ хўжалиги кооперативларига (ширкат хўжаликларига), бошқа 
қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига - товар 
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини юритиш учун берилади. Қишлоқ 
хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари товар қишлоқ хўжалиги 
ишлаб чиқариш бўйича ўз фаолиятларини ташкил этишлари учун бундай 
маҳсулотларни етиштиришнинг имконини берувчи ер фонди тоифасининг бир 
қисмига эгалик қилиши зарур бўлади. Шу сабабдан ҳам уларнинг ушбу 
фаолияти мамлакат ички бозорини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан 
тўлдиришнинг асосий манбаи эканлигини инобатга олиб қонунчиликда уларга 
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар берилиши назарда тутилган. 
2. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тажриба-ишлаб чиқариш, 
ўқув, ўқув-тажриба ва ўқув-ишлаб чиқариш хўжаликлари, илмий-тадқиқот ва 
бошқа қишлоқ хўжалик муассасалари ва ташкилотларига - илмий-тадқиқот ва 
таълим мақсадлари, товар қишлоқ хўжалигини юритиш ва илғор тажрибани 
тарғиб қилиш учун ҳам берилиши мумкин. Илмий-тадқиқот, таълим 


217 
мақсадлари, товар қишлоқ хўжалигини юритиш ва илғор тажрибани тарғиб 
қилиш мақсадлари дейилганда, илм-фан тараққиѐтининг сўнгги ютуқларини 
амалиѐтга жорий этиш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ҳосилдорлиги, 
унумдорлигини ошириш ѐки унинг сифатини яхшилашга қаратилган бошқа 
чора-тадбирларни синовдан ўтказишга қаратилган фаолият тушунилади. 
Маълумки сўнгги йилларда фан-техника тараққиѐти юксак даражада 
кўтарилиб, улардан мазкур соҳада фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга, 
бинобарин бундай фаолият мазкур тоифа ерларнинг сақлаб қолинишида ҳамда 
сифати яхшиланишини кафолатловчи мезон бўлиб хизмат қилиши мумкин. 
3. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар Ўзбекистон Республикаси 
фуқароларига - фермер хўжаликларини юритиш учун ҳам тақдим этилади. 
Ўзбекистон Республикасинингн 1998 йил 30апрелда қабул қилинган ―Фермер 
хўжалиги тўғрисида‖ги қонунининг 3-моддасига мувофиқ, фермер хўжалиги 
ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги 
товар ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи, мустақил хўжалик юритувчи 
субъектдир.
Чорвачилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер 
хўжалиги камида 30 шартли бош чорва моли бўлган тақдирда ташкил этилади. 
Фермер хўжалигига ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами 
бир шартли бош чорва молга ҳисоблаганда Андижон, Наманган, Самарқанд, 
Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларидаги суғориладиган ерларда камида 
0,3 гектарни, бошқа вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасидаги 
суғориладиган ерларда камида 0,45 гектарни, суғорилмайдиган (лалмикор) 
ерларда эса камида 2 гектарни ташкил этади.
Деҳқончилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер 
хўжаликларига ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами 
пахтачилик ва ғаллачилик учун камида 10 гектарни, боғдорчилик, узумчилик, 
сабзавотчилик ва бошқа экинларни етиштириш учун камида 1 гектарни ташкил 
этади. 
4. Ўзбекистон Республикаси фуқароларига – деҳқон хўжаликларини, якка 
тартибда боғдорчилик, полизчилик ва чорвачиликни юритиш учун ҳам қишлоқ 
хўжалигига мўлжалланган ерлар берилиши мумкин. Деҳқон хўжалиги оилавий 
майда товар хўжалиги бўлиб, оила аъзоларининг шахсий меҳнати асосида, 
мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш учун оила бошлиғига 
берилган томорқа ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштиради ва 
реализация қилади.
Деҳқон хўжалигидаги фаолият тадбиркорлик фаолияти жумласига киради 
ҳамда деҳқон хўжалиги аъзоларининг истагига кўра юридик шахс ташкил этган 
ҳолда ва юридик шахс ташкил этмасдан амалга оширилиши мумкин. Деҳқон 
хўжалиги ўз фаолиятида ѐлланма меҳнатдан доимий асосда фойдаланиши 
мумкин эмас. Ер участкаси бериш тўғрисидаги ариза сўралаѐтган ер 
участкасининг жойлашган ери, майдони, деҳқон хўжалигининг таркиби ҳамда 
ер участкасидан белгиланган мақсадда фойдаланиш кўрсатилган ҳолда қишлоқ 
хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) бошқарувига ѐхуд бошқа 
қишлоқ хўжалиги ѐки ўрмон хўжалиги корхонаси, муассасаси ва 


218 
ташкилотининг иш берувчисига (маъмуриятига) берилади. Қишлоқ хўжалиги 
кооперативининг (ширкат хўжалигининг) бошқаруви, бошқа қишлоқ хўжалиги 
ѐки ўрмон хўжалиги корхонаси, муассасаси, ташкилотининг иш берувчиси 
(маъмурияти) деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаси бериш имконияти 
тўғрисидаги хулосани фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан 
келишилган ҳолда тайѐрлайди. Мазкур хулоса асосида қишлоқ хўжалиги 
кооперативининг (ширкат хўжалигининг) умумий мажлиси, бошқа қишлоқ 
хўжалиги ѐки ўрмон хўжалиги корхонаси, муассасаси, ташкилотининг 
ваколатли органи деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаси бериш тўғрисида 
илтимоснома билан туман ҳокимига мурожаат қилиш ҳақида қарор қабул 
қилади. 
5. Қишлоқ хўжалиги ерлари, шунингдек, фуқароларга жамоа 
боғдорчилиги, полизчилиги ва узумчилиги билан шуғулланиш учун ҳам тақдим 
этилиши мумкин бўлиб, бундай мақсадда қишлоқ хўжалиги ерларининг 
берилиши умумий асосларга кўра ҳал этилади. Жамоа боғдорчилиги, 
полизчилиги ва узумчилиги фуқароларнинг мазкур маҳсулотларга бўлган 
эҳтиѐжини қаноатлантиришга йўналтирилган бўлиб, бундай фаолиятни 
рағбатлантиришга сўнгги вақтларда давлатимизда алоҳида эътиборга сабаб 
бўлмоқда. Жумладан, Президентимиз томонидан 2006 йил 11 январида қабул 
қилинган ―Мева ва сабзавотчилик ва узумчилик соҳасини ислоҳ қилиш бўйича 
ташкилий 
чора-тадбирлар 
тўғрисида‖ги 
ПҚ-255-сонли 
қарори 
ҳам 
фуқароларнинг жамоа боғдорчилиги, полизчилиги ва узумчилиги юритиш 
билан боғлиқ фаолияти янада ривожлантиришга туртки бўлди.
6. Қишлоқ хўжалиги билан шуғулланмайдиган корхоналар, муассасалар 
ва ташкилотларга ѐрдамчи қишлоқ хўжалигини юритиш учун ҳам қишлоқ 
хўжалиги ерлари тақдим этилади. Ёрдамчи қишлоқ хўжалиги ерлари асосан 
қишлоқ хўжалиги билан шуғулланмайдиган корхоналар, муассасалар ва 
ташкилотлар ташаббуси билан уларда фаолият юритаѐтган ходимларни қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш, уларни моддий ва ижтимоий 
таъминотини янада кучайтириш мақсадларида берилади.
Қишлоқ хўжалиги ерлари ўзга мақсадларда, берилганда унинг устувор 
мавқе касб этиши инобатга олинган ҳолда, кейинчалик қишлоқ хўжалик 
мақсадларида фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириш шарти билан вақтинча 
фойдаланишга берилади.

Download 2,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish