Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-модда. Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерларни қайтариш



Download 2,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet144/148
Sana23.07.2022
Hajmi2,37 Mb.
#845530
TuriКодекс
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   148
Bog'liq
Ер кодексига шарҳлар 2007

91-модда. Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерларни қайтариш 
 
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга 
ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган 
сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади. 
Ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириш, шу 
жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан 
эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади. 
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини ер эгасига, ердан 
фойдаланувчига, ер участкаси ижарачисига ѐки мулкдорига қайтариш 
тегишли туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарори ѐки суднинг ҳал қилув 
қарорига кўра амалга оширилади. 
 
1. Шарҳланаѐтган моддада ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер 
участкаларини қайтариш тартиби белгиланган. Ер участкаларидан юридик ва 
жисмоний шахслар қонунда белгиланган тартибда ер процессуал қоидаларига 
риоя қилган ҳолда, ер бериш талаблари асосида юридик жиҳатдан 
расмийлаштирилганидан 
сўнг 
фойдаланишга 
рухсат 
берилади. 
Ер 
участкаларини эгаллашга маълум процессуал ҳаракатларни, яъни ер беришни 
сўраб ариза бериш, аризани кўриб чиқиш, туман, шаҳар ҳокимлигининг 
қарорини чиқариш, ерни жойида ажратиб (ўлчаб) бериш, ерга эгалик қилиш, 
фойдаланиш тўғрисидаги Давлат ҳужжатларини бериш каби ҳаракатларни 
содир этиш орқали йўл қўйилади. Бу тартибларга риоя этмасдан ердан 
фойдаланиш ѐки уни эгаллаш ерни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳисобланади. 
Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳолатлари амалиѐтда 
кўплаб учрайди. Юридик шахслар ҳам, жисмоний шахслар ҳам давлат ѐки 
бошқалар эгалигида бўлган, айниқса ўз эгалигида бўлган ерларга чегарадош 
бўлган ерларни қўшиб олиш ҳоллари кўплаб учраб туради. Демак, бу ҳуқуққа 
хилоф ҳаракатнинг субъектлари бўлиб, корхона, муассаса, ташкилотлар ҳам, 
фуқаролар ҳам бўлиши мумкин. Ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаб 
олиш бу – тегишли тартибда қайд қилинмаган ҳуқуқ бўлмай туриб ер 
участкасидан фойдаланишдир. Шу сабабдан, Ер кодексида ўзбошимчалик 


398 
билан эгаллаб олинган ерларни қайтариш тартибини белгиловчи норманинг 
амал қилиши ердан қонуний тартибда фойдаланиш, ер эгалари, мулкдорлари, 
ижарачиларнинг ҳуқуқларини таъминлашда муҳим роль ўйнайди. 
2.
Шарҳланаѐтган моддада кўрсатилишича, агар ер участкалари 
ғайриқонуний равишда эгаллаб олинса, бу ер участкаси эгасига қайтариб 
берилади. Бунда қонунга хилоф равишда фойдаланган ердан фойдаланувчига 
қилган харажатлари қопланмайди. 
Ўзбекситон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 
Давлатва жамоат эҳтиѐжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши 
муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни 
қоплаш тартиби тўғрисида‖ги Низомнинг биринчи бўлим 6 бандида 
ўзбошимчалик билан барпо этилган уйлар, ишлаб чиқариш иморатлари ва 
бошқа иморатлар ва иншоотлар қиймати тўланмаслига таькидлаб ўтилган. 
Қонунсиз ердан фойдаланувчи ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга 
сарф-харажатлар қилган бўлиши, ерга дов-дарахтлар эккан бўлиши, ерни 
текислаш ишларини амалга оширган бўлиши, ерни шудгорлаган бўлиши, ҳар 
хил иморат, бинолар барпо этган бўлиши талаб этилади. Ердан қонунсиз 
фойдаланувчи бу харажатларни қоплашни талаб этиши мумкин. Аммо, қонунда 
бу харажатлар тўланмасдан ер участкасини қайтариб олиш лозимлиги 
белгиланган. 
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ―Ер 
кодексини тадбиқ этишда суд амалиѐтида вужудга келадиган айрим масалалар 
тўғрисида‖ги 3-сонли қарорининг 18-бандида шундай дейилган: ―Судларга 
тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 91-моддасининг 3-
қисмига мувофиқ, давлат ҳисобидаги ер участкаси ўзбошимчалик билан 
эгаллаб олинганида, уни қайтариб олиш тегишли туман, шаҳар, вилоят 
ҳокимининг қарорига кўра, юридик ѐки жисмоний шахсларга тегишли ер 
участкаси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганида унинг эгасига, ердан 
фойдаланувчига, ижарачига ѐки ер участкаси мулкдорига қайтариш суднинг 
ҳал қилув қарорига кўра амалга оширилади‖
51

Бундан ташқари, ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахс агар 
ернинг ҳолатини ѐмонлаштирган бўлса, ердан фойдаланиш мақсадини амалга 
оширишга тўсқинлик қиладиган ишларни амалга оширишган бўлса (иморат-
иншоотлар қуриш, дарахтлар экиш ва ҳоказо) ердан белгиланган мақсадда 
фойдаланишга яроқли ҳолатга келтириш ишларини ўз ҳисобидан амалга 
ошириши керак, яъни ҳуқуқбузар ерни фойдаланиш учун яроқли ҳолга 
келтириб бериши лозим бўлади. 
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини ўз эгасига 
қайтариш туман, шаҳар, вилоят ҳокимлигининг қарорига биноан амалга 
оширилади. Ер участкасини қайтариб олиш суднинг ҳал қилув қарорига биноан 
ҳам амалга оширилиши мумкин. 
51
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ―Ер кодексини тадбиқ этишда суд амалиѐтида вужудга 
келадиган айрим масалаларни тўғрисида‖ги 3-сонли қарори. ЎзР Олий суди Пленуми қарорлари тўплами 1991-
2006. – Т.: Ўқитувчи, 2007. – Б.260. 


399 
Фермер хўжаликлари томонидан тузилган контрактация шартномалари 
бўйича ўзига олган мажбуриятларга кўра пахта ва дон экишга мўлжалланган 
ерларга бошқа экинлар экиш ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган экин 
майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш, яъни бу ерлардан 
ўзбошимчалик билан шахсий томорқа сифатида фойдаланиш, уй-жой, 
иморатлар ѐки бошқа иншоотларни қуриш, ўзга шахсларнинг фойдаланишига 
бериб юбориш, пахта ва ғалла етиштириш учун берилган бўнак пуллари, 
техника, ѐнилғи ва минерал ўғитлардан фойдаланиш, лекин маҳсулот 
топширмаслик, давлат буюртмасига оид мажбуриятларни бажармаслик фермер 
хўжаликлари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларини, шу 
жумладан, ер ижараси шартномасини қўпол равишда бузиш деб баҳоланиши, 
бу эса ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси, 
Фуқаролик кодексининг 382-моддаси 2-қисмига кўра фермер хўжалигининг ер 
участкасига бўлган ҳуқуқи ва ер ижараси шартномасини бекор қилиш учун асос 
бўлади.
52
52
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми қарорлари тўплами. Расмй нашр. 1993-2006 (июнь). 
Т., 2006. 161-бет. 


400 

Download 2,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish