Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Ерлардан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш



Download 2,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/148
Sana23.07.2022
Hajmi2,37 Mb.
#845530
TuriКодекс
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   148
Bog'liq
Ер кодексига шарҳлар 2007

1. Ерлардан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш 
соҳасидаги ягона давлат сиѐсатини амалга ошириш. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Конституциянинг 98-
моддасига биноан ижро этувчи ҳокимиятни амалга оширади, иқтисодиѐтнинг, 
ижтимоий ва маънавий соҳанинг самарали фаолиятига раҳбарликни, 
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари 
ижросини таъминлайди.
Вазирлар Маҳкамаси амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон 
Республикасининг бутун ҳудудидаги барча органлар, корхоналар, муассасалар, 
ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши 
мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради. 
2003 йил 29 августда қабул қилинган ―Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида‖ги Қонунининг (янги таҳрири) 1-моддасига 
биноан Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси - Ҳукумати 
Ўзбекистон Республикасида иқтисодиѐтнинг, ижтимоий ва маънавий соҳанинг 
самарали фаолиятига раҳбарликни, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари, Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари 
ижросини таъминловчи ижро этувчи ҳокимият органидир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (бундан буѐн матнда 
Вазирлар Маҳкамаси деб юритилади) давлат бошқаруви органлари тизимига ва 
ўзи ташкил этадиган хўжалик бошқаруви органлари тизимига бошчилик 
қилади, уларнинг ҳамжиҳатлик билан фаолият кўрсатишини таъминлайди.
Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси 
Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида жавобгардир. 
Вазирлар Маҳкамаси қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга. 
Мазкур қонуннинг 5-моддасида Вазирлар Маҳкамасининг бошқарув 
тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида, вазирликлар, давлат қўмиталари, 
идоралар ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат ва хўжалик бошқарувининг 
бошқа органларини тузиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида таклифлар 
ишлаб чиқиши унинг асосий ваколатларига сирасига киритилган. Вазирлар 
Маҳкамаси давлат бошқаруви органларининг табиатни муҳофаза қилиш 
тадбирларини биргаликда ўтказиш ҳамда республика ва халқаро аҳамиятга 
молик йирик экологик дастурларни амалга ошириш борасидаги ишларини 
мувофиқлаштиради, йирик авариялар ва фалокатларнинг, шунингдек, табиий 
офатларнинг оқибатларини тугатиш чора-тадбирларини кўради.
1992 йил 9 декабрда қабул қилинган сўнгги қўшимча ва ўзгартишлар 
киритилган ―Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида‖ги қонунга (7-моддаси) 
биноан табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиѐсатининг асосий 
йўналишларини белгилаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 
Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатига киради. Мазкур 
қонуннинг 9-моддасида кўрсатилишича эса, Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасининг
 
табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатларига 
табиатни муҳофаза қилишга доир ягона сиѐсат юритиш ҳам тааллуқли.


26 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ерлардан оқилона 
фойдаланиш ва муҳофаза қилиш борасидаги ягона давлат сиѐсатини юритишга 
оид ваколати масаласида аниқ жавобни ―Давлат ер кадастри тўғрисида‖ги 
қонуннинг 6-моддасида учратишимиз мумкин. Хусусан, унда ѐзилишича, 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг давлат ер кадастрини 
юритиш бўйича ваколатига ер ресурларини муҳофаза қилишга қаратилган 
ягона давлат сиѐсатини ишлаб чиқиш киради.
12

Download 2,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish