67-модда. Шаҳарлар ва посѐлкалардаги саноат, транспорт, алоқа,
мудофаа ҳамда бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар
Шаҳарлар ва посѐлкалардаги саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ҳамда
бошқа мақсадларга мўлжалланган ерларга тегишли вазифаларни бажариш
учун корхоналар, муассасалар, ташкилотларга ва фуқароларга берилган ерлар
киради.
Фойдаланиш учун бериладиган ер участкасида жойлаштирилиши лозим
бўлган иморат ва иншоотлар рўйхати ер участкаси ажратиш учун талабнома
бериш чоғидаги бошланғич маълумотларда белгиланади. Фойдаланиш даврида
қўшимча иморатлар ва иншоотларни жойлаштириш шаҳар ѐки туман ҳокими
ана шу ишлар хусусида қўшимча қарор қабул қилганидан кейин амалга
оширилади.
Шаҳар ерларининг яна бир турини саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва
бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар ташкил этади. Бундай ерлар тоифасига
тегишли корхона, муассаса ва ташкилотларга улар зиммасига юклатилган
26
Каримов И.А. Халқимизга бунѐдкорлик ва байрамлар ярашади. //Халқ сўзи, 2005 йил 20 март.
290
махсус вазифаларни бажариш мақсадида берилган ерлар киради. Шаҳар
(посѐлка)даги саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ҳамда бошқа мақсадларга
мўлжалланган ерлардан оқилона ва унумли, илмий асосланган тарзда
фойдаланиш кўп жиҳатдан шаҳарнинг иқтисодий-ижтимоий ривожланиш
даражасини белгилайди. Ушбу тоифадаги ерларнинг ҳуқуқий ҳолати нафақат
ер қонунчилиги, балки Шаҳарсозлик кодекси ва унинг асосида қабул
қилинадиган меъѐрий ҳужжатларда ифодаланади.
Ўзбекистон Республикаси ―Шаҳарсозлик кодекси‖нинг (04.04.2002 й.) 45-
моддасида ишлаб чиқариш зоналари тушунчаси келтирилган. Унга кўра, ишлаб
чиқариш зоналарида уларнинг иш олиб боришини таъминлайдиган саноат,
коммунал, омборхона объектлари, муҳандислик ва транспортга оид
инфратузилмалар
объектлари
жойлаштирилади,
шунингдек
бундай
объектларнинг санитария-муҳофаза зоналари барпо этилади.
Саноат, коммунал ва омборхона объектларининг санитария-муҳофаза
зонасида уйлар, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш, дам олиш объектлари,
жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари, боғдорчилик-
узумчилик ва полизчилик ширкатлари жойлаштирилишига, шунингдек қишлоқ
хўжалиги маҳсулоти етиштирилишига йўл қўйилмайди.
Ишлаб чиқариш зоналарининг ҳудудларини ободонлаштириш шу
зоналарда жойлашган объектларнинг мулкдорлари томонидан амалга
оширилади.
Шаҳарлардаги саноат мақсадларида фойдаланиладиган ерлар шаҳар
ҳудудининг ишлаб чиқариш ҳудудида жойлашади. Ўзбекистонда янги саноат
корхоналарини барпо этиш саноат ва турар жой қурилишини жойлаштириш
учун қулай шароитли кичик ва ўрта шаҳарларда ѐки янги барпо этиладиган
шаҳар аҳоли пунктларида кўзда тутилади. Йирик шаҳарларда одатда янги
саноат корхоналари қуриш чекланишига қарамай, шаҳар ҳудудидаги мавжуд
саноат зоналарини қайта қуришда чиқиндисиз мажмуаларни қуришга йўл
қўйилади. Тошкент шаҳри, Нукус шаҳри, вилоятларнинг маъмурий маркази
бўлган шаҳарлар, ҳудудида маданий мерос объектлари бўлган шаҳарлар,
шунингдек, курорт-шаҳарлар, қўриқхона-шаҳарлар, яшаш ва фаолият
кўрсатишнинг алоҳида режими белгиланган аҳоли пунктлари (ҳарбий
шаҳарчалар ва ўзга режимли ҳудудлар, давлат қўриқхоналаридаги, миллий
боғлар ва бошқа алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардаги аҳоли
пунктлари)да янги саноат корхоналари, тажриба базалари, транспорт ва омбор
корхоналарининг қурилиши ва турдаги мавжуд корхоналарнинг янги қурилиш
ҳисобидан кенгайтирилиши тақиқланади.
Аҳоли яшаш жойлари обод ҳудудда жойлашади. Обод ҳудуд ичида
қуйидаги саноат корхоналарини жойлаштириш мумкин:
Атроф муҳит ифлосланиши манбаи бўлмайдиган, нисбатан кўп меҳнат
талаб этадиган ва кам заҳира талб этадиган, ѐнғин ва портлашдан хавфсиз
ишлаб чиқариш жараѐнига эга бўлган, белгиланган нормадан ортиқ шовқин
291
бермайдиган, кириб бориш темир йўлларини талаб этмайдиган саноат
корхоналари
27
.
Бунда саноат корхонаси участкаси чегараларидан турар жой уйлари,
болалар мактабгача тарбия муассасалари, умумтаълим мактаблари, соғлиқни
сақлаш ва дам олиш муассасаларигача бўлган масофа камида 50 м деб қабул
қилиниши керак (санитар-ҳимоя зонаси). Турар жой қурилиши доирасида
жойлашган корхонанинг атроф муҳитга зарарли таъсирини йўқ қилиш имкони
бўлмаганда корхонанинг қувватини камайтириш, унинг соҳасини ўзгартириш
ѐки уни турар жой қурилишидан ташқарига ўтказилиши кўзда тутилиши лозим.
Санитар-ҳимоя зонасида турар жой уйлари, болалар мактабгача тарбия
муассасалари, умумтаълим мактаблари, соғлиқни сақлаш ва дам олиш
муассасаларини жойлаштиришга, спорт иншоотларини қуришга, парклар,
боғдорчилик ширкатлари барпо этишга йўл қўйилмайди. Бу ҳудудда
кўкаламзорлаштириш майдонлари ташкил этилиши мумкин.
Саноат корхоналарининг ахлатхоналари, чиқинди ўраларини қуришга
фақат бу чиқиндиларни қайта ишлаш мумкин бўлмаганда йўл қўйилади.
Ер кодексининг шарҳланаѐтган моддасида назарда тутилган транспорт,
алоқа ерларининг ҳуқуқий ҳолати Ўзбекистон Республикаси ―Шаҳарсозлик
кодекси‖нинг (04.04.2002 й.) 46-моддасида баѐн қилинган. Ушбу моддада
муҳандислик ва транспортга оид инфратузилмалар зоналари тушунчаси
келтирилган. Унга кўра, муҳандислик ва транспортга оид инфратузилмалар
зоналари ҳаво, темир йўл, автомобиль, дарѐ транспорти ва қувур орқали
етказиб бериш транспорти, алоқа иншоотлари ҳамда коммуникациялари ва
муҳандислик ускуналари жойлаштирилиши ҳамда ишлаб туриши учун
мўлжалланган бўлади.
Яшаш ва фаолият кўрсатиш муҳитига транспорт, алоқа иншоотлари ва
коммуникациялари
ҳамда
муҳандислик
ускуналари
зарарли
таъсир
кўрсатишининг олдини олиш бундай объектлардан турар жой, ижтимоий-
амалий ва рекреацион зоналар ҳудудигача зарур оралиқ масофа бўлиши ҳамда
шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига, шунингдек қуришнинг махсус
нормативлари ва қоидаларига мувофиқ бошқа талабларга риоя этилиши орқали
таъминланади.
Транспорт, алоқа иншоотлари ва коммуникациялари, муҳандислик
ускуналари ер участкалари чегараларидаги ҳудудлар ва уларнинг санитария-
муҳофаза зоналари мазкур ер участкаларининг мулкдорлари томонидан
ободонлаштирилиши лозим.
Фойдаланилиши фуқароларнинг ҳаѐти ва соғлиғига тўғридан-тўғри
зарарли
таъсир
кўрсатадиган
транспорт,
алоқа
иншоотлари
ва
коммуникацияларини ҳамда муҳандислик ускуналарини аҳоли пунктлари
доирасида жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
27
Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудини ривожлантириш ва қурилишни режалаштириш. Шаҳарсозлик
нормалари ва қоидалари, 2.07.01.-03. –Т.: Ўзбекистон Республикаси Давлат Архитектура ва қурилиш қўмитаси.
2003 . - 48 б.
292
Транспорт мақсадларига мўлжалланган ерлар шаҳарсозлик нормаларида
транспорт ва кўча-йўл тармоқлари тизимига киритилади. Аҳоли пунктлари
кўчалари, оммавий йўловчи транспорти, ташқи транспорт иншоотлари,
транспорт воситаларига хизмат кўрсатиш иншоотларини жойлаштириш энг кам
вақт ва иқтисодий харажатлар сарфини кўзда тутиши лозим. Шунингдек, аҳоли
пунктининг транспорт тизимини лойиҳалашда унинг босқичма босқич,
транспорт тизимининг яхлитлигини ва аҳоли пункти ривожланишининг ҳар бир
босқичида кутиладиган транспорт ва йўловчилар оқимларини ўтказишни
таъминлайдиган ривожланишини кўзда тутиш мумкин. Қабул қилинган
транспорт тизими тубдан қайта қурилмаганда ҳам аҳоли пунктининг ҳисоб
муддатидан кейинги ўсиши имконини таъминлаши керак. Аҳоли
пунктларидаги транспорт тизими маҳаллий ҳокимият органлари томонидан
келтириладиган маълумотлар асосида лойиҳаланади. 100 минг кишидан ортиқ
шаҳар аҳоли пунктлари учун кўча ҳаракати оқимлари ва йўловчилар оқимлари
миқдори ҳисоблар асосида аниқланади.
Темир йўл, автомобил ва ҳаво транспортининг вокзаллари аҳоли
пунктининг маркази билан, турар жой ва саноат зоналари билан ва ташқи
автомобил йўллари билан транспорт алоқаларини таъминлаб жойлаштирилади.
Йирик ва ўта йирик шаҳар атрофи зоналарида транзит поездларни ўтказиш
учун айланма темир йўллар кўзда тутилиб, уларда умумтармоқ аҳамиятидаги
сортловчи ва юк бекатлари жойлаштирилади.
Аҳоли пунктларининг ҳудудида темир йўлларнинг кўчалар ва автомобил
йўллари, шунингдек оммавий электр йўловчи транспорти йўналишлари билан
бир сатҳда кесишувлари ҚМҚ 205.02-95 ―Автомобил йўллари‖, ва ҚМҚ 205.02-
97 ―Трамвай ва троллейбус йўналишлари‖ талабларига мувофиқ кўзда
тутилади. Турар жой қурилиши темир йўлдан четки темир йўл ўқидан бошлаб
100 метр кенгликдаги санитар-ҳимоя зонаси билан ажратилиши керак. ҚМҚ
2.01.08-96 ―Шовқиндан ҳимояланиш‖ талабларига мувофиқ махсус шовқиндан
ҳимоя тадбирлари таъминланганда санитар-ҳимоя зонасининг эни кўпи билан
50 м га камайтирилиши мумкин.
Санитар-ҳимоя зонасида темир йўл тармоқланишидан ташқарида
автомобил йўллари, гаражлар, автомобиллар тўхташ жойлари, автомобилларга
хизмат кўрсатиш корхоналари, омборлар ва коммунал-маиший муассасаларни
жойлаштириш
мумкин.
Санитар-ҳимоя
зонасининг
камида
50%
кўкаламзорлаштирилади.
Аэродромлар ҚМҚ 2.05.08-97 ―Аэродромлар‖га мувофиқ қурилади.
Учишларнинг хавф сизлигини таъминлаш мақсадида аэродромлар районларида
объектларнинг жойлашуви аэродромлар қарашли бўлган корхоналар ва
ташкилотлар билан келишилиши керак.
Дарѐ бандаргоҳлари обод ҳудуддан ташқарида турар жой қурилишидан
камида 100 метр масофада жойлаштирилади.
Аҳоли пунктлари кўчалари аҳоли пунктларининг барча функционал
зоналари орасида қулай алоқалар, марказий ва тарихий зоналардан
автомобиллар транзит оқимларини четлатиш, юк ва енгил автомобиллар
оқимлари ажратилишини таъминлаши лозим. Кўча тармоғи шаҳарга ташқи
293
автомобил йўлларидан қулай киришни таъминлаши керак. Аҳоли
пунктларидаги автомобил йўллари ҚМҚ 2.05.02-95 ―Автомобил йўллари‖га
мувофиқ равишда қурилади.
Тўхтовсиз ҳаракат магистраллари ва юк йўллари автомобилларнинг катта
оқимлари ўтишига мўлжалланган бўлади. Бундай кўчалар энг кучли транспорт
оқимлари йўналишларида кўзда тутилиб, аҳоли пункти марказидан четда
лойиҳалаштирилади. Тўхтовсиз ҳаракат магистраллари қатнов қисми четидан
турар жой қурилишигача бўлган масофа камида 50 метрни ташкил этиши керак.
Аҳолиси 100 минг кишидан кўп бўлган шаҳар аҳоли пунктлари учун
оммавий йўловчи транспорти турлари ва йўналишлари ҳисоблар асосида
танланади. Аҳолиси 10 минг кишигача бўлган ва шахсий иморат қурилиши
билан қурилган аҳоли пунктларида яшаш жойларидан ишхонагача масофа 1500
м дан ошмаганда, шаҳар ичи оммавий йўловчи транспорти кўзда тутилмаслиги
мумкин.
Аҳоли пункти ерларида мудофаа мақсадларига мўлжалланган ерлар
мавжуд бўлиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексининг
(04.04.2002 й.) 50-моддасида кўрсатилишича, ҳарбий объектлар ва режимли
бошқа ҳудудлар зоналари алоҳида режим жорий этиладиган объектларни
жойлаштириш учун мўлжалланган ҳудудлардир. Мазкур зоналарнинг
ҳудудларидан шаҳар ва посѐлка чизиғи доирасида фойдаланиш тартиби қуриш
қоидаларига мувофиқ, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг, шунингдек
махсус нормативларнинг талаблари инобатга олинган ҳолда Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ўзбекистон Республикасида бундай ерларнинг давлат рўйхати Ер
ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг
вилоят, шаҳар бошқармалари, бўлимлари орқали давлат кадастрини юритиш
орқали амалга оширилади.
Шуни таъкидлаш ўринлики, техника билан қуролланишнинг ўсиши ва
ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши даражасига қараб қишлоқ хўжалиги
ерларини кўпайтириш ва унинг самарадорлигини оширишга ҳаракат қилинади.
Аммо, саноатнинг ривожланиши бунинг акси бўлиб, ер қишлоқ хўжалик
оборотидан чиқиб кетади. Ҳар йили кенг миқѐсда саноат, транспорт, алоқа,
мудофаа каби мақсадларга катта миқдорда ерлар ажратилади. Ушбу ерларнинг
асосий қисми қишлоқ хўжалик ерларига тўғри келади. Мамлакатда турли
соҳаларнинг ривожланиши яхши, албатта. Аммо аҳолининг яшаш манбаи
бўлган ерларнинг қишлоқ хўжалик оборотидан чиқиб кетиши ачинарли ҳолдир.
Шу сабабли ушбу соҳаларнинг ривожланишини таъминлашда ердан оқилона
фойдаланишни ташкил этиш ниҳоятда муҳимдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |