Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 2,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/148
Sana23.07.2022
Hajmi2,37 Mb.
#845530
TuriКодекс
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   148
Bog'liq
Ер кодексига шарҳлар 2007

66-модда. Шаҳарлардаги
дарахтзорлар эгаллаган ерлар
Шаҳарлардаги дарахтзорлар эгаллаган ерлар аҳолининг дам олишини 
ташкил этишга, шаҳардаги микроиқлимни, атмосфера ҳавосининг ҳолатини ва 
санитария-гигиена шароитларини яхшилашга, аҳолининг маданий-эстетик 
эҳтиѐжларини қондиришга, шаҳар ҳудудини сув ва шамол эрозиясидан 
муҳофаза қилишга мўлжалланади. Улар таркибидаги дарахтзорлар 
эгалламаган ер участкаларидан спорт майдончалари ташкил этиш ва бошқа 
эҳтиѐжлар учун фойдаланилади. 
 
Шаҳарлардаги дарахтзорлар эгаллаб турган ерлар аҳолининг дам 
олишини ташкил этишга, шаҳардаги соя-салқинликни, ҳавонинг ҳолатини ва 
санитария-гигиена 
шароитларини 
яхшилашга, 
аҳолининг 
маданий 
эҳтиѐжларини қондиришга, шаҳар ҳудудини сув ва шамол таъсирида 
емирилишдан муҳофаза қилишга хизмат қилади. 
Дарахтзорлар шаҳар ҳавосини нормал ҳолатда сақлаб туриш, шамол, 
чанг-тўзондан ҳимоя қилиш, аҳолини маданий-маиший талабларини қондириш, 
уларнинг дам олишини таъмин этиш учун аҳамиятлидир. 
Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексининг 47-моддасида шаҳар 
дарахтзорлари, ўрмон-боғлар рекреацион зоналарга киритилиб, бундай ерлар 
аҳолининг дам олиш жойларини ташкил этиш учун мўлжалланганлиги қайд 
этилган. Шунингдек, ушбу моддада рекреацион зоналар ҳудудларида 
рекреацион ва соғломлаштириш аҳамиятига молик объектлардан фойдаланиш 


288 
билан бевосита боғлиқ бўлмаган саноат, коммунал ва омборхона объектлари 
қурилишига ҳамда мавжуд шундай объектларнинг кенгайтирилишига йўл 
кўйилмайди, деб белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат Архитектура ва қурилиш қўмитасининг 
2003 йилдаги ―Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини 
ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш‖ бўйича Шаҳарсозлик 
нормалари ва қоидаларининг (ШНҚ 2.07.01 – 03) II бўлимида ниҳолхона ва 
санитар-ихота зоналари тизими, яъни шаҳар дарахтзорлари аҳоли 
пунктларининг манзара-дам олиш ҳудудига киритилган.
Дарахтзорлар эгаллаган ерлар шаҳар ва шаҳар атрофи дам олиш зоналари, 
шаҳар аҳоли пунктлари яшил кўчатзорлари ҳамда қишлоқ аҳоли пунктлари 
яшил кўчатзорлари экиладиган ҳудудларда жойлашади. Шаҳар аҳоли 
пунктлари яшил кўчатзорларини лойиҳалаштириш ишлари шаҳарнинг бошқа 
ҳудудларини 
режалаштириш 
билан 
уйғунликда 
амалга 
оширилади. 
Дарахтзорлар шаҳарнинг қулай ҳудудларида сайр кўчалари бўйлаб, ирригация 
каналлари ѐқаси бўйлаб ѐки парклар, боғлар шаклида барпо этилади. 
Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида кўчатзорлар яратиш шароитларини 
ҳисобга олган ҳолда шаҳар аҳолиси сонига мутаносиб равишда яшил 
кўчатзорлар нормаси белгиланади. Бунда асосий эътибор шаҳар табиий 
шароитини инобатга олган ҳолда аҳоли пунктида турли қурилиш 
элементларининг тақсимланишига қаратилади. Қишлоқ аҳоли пунктларидаги 
яшил 
кўчатзорлар 
ҳудуднинг 
қурилиш 
режасига 
мос 
равишда 
лойиҳалаштирилади. Қишлоқларда аҳолининг умумий фойдаланишига 
мўлжалланган кўкаламзор ҳудудлар қишлоқ аҳолиси сонига мутаносиб 
равишда барпо этилади.
Аҳоли пунктларида яшил кўчатзорлардан оқилона фойдаланиш 
мақсадида уларни аҳоли пункти марказидаги жамоат бинолари олдида 
жойлашган хиѐбонларда, турар жой гуруҳлари ва тузилмалари марказларида 
жойлаштириш мумкин.
Аҳоли пунктлари ҳудудини кучли шамоллар, чанг тўзонлари - сув ва 
шамол эрозиясидан муҳофаза қилиш мақсадида дарахтзорлар барпо этилиши 
мумкин. Агар бундай иҳота яратиш мумкин бўлмаса, ҳудудни режалаштириш 
лойиҳаларида иқлимнинг салбий омилларини юмшатувчи бино-иншоотларни 
қуриш назарда тутилиши мумкин. Саҳро ва дашт районларида жойлашган 
аҳоли пунктлари учун санитар-ҳимоя иҳота кўчатзорлари устивор 
шамолларнинг йўналишини ҳисобга олиб барпо этилади. Шаҳар атрофи ва 
манзара-дам олиш зоналарида дарахтзорлар энг аввало шаҳарсозлик 
экологиясини таъминлаш мақсадида барпо этилади. 
Таъкидлаш жоизки, кўпинча ―ўрмон‖ ва ―шаҳар дарахтзорлари‖ 
тушунчаларини чалкаштириш ҳоллари учрайди. Ўзбекистон шароитида 
шаҳарларда табиий ўрмонларни учратиш қийин. Аммо сунъий ўрмонзорларни 
улардан аҳолининг дам олишини ташкил этиш мақсадида фойдаланилгани учун 
шаҳар дарахтзорлари жумласига киритиш мумкин. 
―Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва 
қурилишини 
режалаштириш‖ 
бўйича 
Шаҳарсозлик 
нормалари 
ва 


289 
қоидаларининг (ШНҚ 2.07.01 – 03) XI бўлимида кўрсатилишича, шаҳарларнинг 
яшил майдонларида қуриладиган объектлар дам олиш, спорт ѐки шаҳар атрофи 
хўжалигига хизмат кўрсатишга мўлжалланмаган бўлса, бу ҳудудда қурилиш 
ишлари тақиқланади. Демак, шаҳарсозлик қонунчилигида нафақат шаҳар 
дарахтзорларини барпо қилиш, балки уларни ҳимоя қилишнинг ҳам ҳуқуқий 
чоралари белгиланади.
Мамлакатимизда шаҳар дарахтзорларини ҳимоя қилиш, ҳудуддаги ер 
участкаларини янада ободонлаштириш ва ривожлантириш юзасидан назоратни 
шаҳар ҳокимияти, шаҳар ободонлаштириш бошқармаси, шаҳар санитария ва 
гигиена бошқармалари олиб борадилар. 
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президенти 
И.А. Каримов 19 март – умумхалқ ҳашари куни Тошкент шаҳридаги қурилиш 
ва бунѐдкорлик ишлари бориши ҳақида сўз юритганда шаҳар дарахтзорларини 
ҳимоя қилиш масаласига тўхталди, ҳудуддаги ер учаскаларини янада 
ободонлаштириш ва ривожлантириш юзасидан бир неча таклифларни ўртага 
ташлади. Таъкидланишича, шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ҳузурида 
масъул алоҳида департамент ташкил этиш керак. Ушбу тузилма вакилларида 
боғга нисбатан ўз ҳовлисида ишлагандек муносабатни шакллантириш керак. 
Дунѐ тажрибаси бундай ѐндошув ўзини тўла оқлашини кўрсатмоқда
26
.
Демак, шаҳар ерларида ва қишлоқ аҳоли пункти ерларида шу ҳудудни 
ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш долзарб аҳамиятга эга. Бу борада 
республикамиз шаҳарларида амалга оширилаѐтган экологик тадбирлар давом 
эттирилиши, бунда Ер кодексида кўрсатилган ерни муҳофаза қилиш ва ундан 
оқилона фойдаланишга оид талаблар, шаҳарсозлик ҳужжатларида белгиланган 
атроф муҳитни муҳофаза қилиш талаблари тўлиқ бажарилиши лозим.

Download 2,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish