Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-модда. Шаҳарлар ва посѐлкаларда ер участкаларини



Download 2,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/148
Sana23.07.2022
Hajmi2,37 Mb.
#845530
TuriКодекс
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   148
Bog'liq
Ер кодексига шарҳлар 2007

61-модда. Шаҳарлар ва посѐлкаларда ер участкаларини 
бериш, олиб қўйиш ва қайта сотиб олиш тартиби 
 
Шаҳарлар ва посѐлкаларда ер участкалари туман ѐки шаҳар ҳокимининг 
қарорига асосан берилади, бу қарорларда режалаштириш ва қурилиш олиб 
боришнинг тасдиқланган лойиҳаларига мувофиқ ерларни эгалик қилишга, 
фойдаланишга ва ижарага бериш шартлари белгиланади. 
Юридик шахслар ўзларига бириктириб қўйилган ерлардан туман ѐки 
шаҳар ҳокимининг қарорига мувофиқ бошқа юридик шахсларга, фуқароларга ер 
участкаларини вақтинча фойдаланишга беришлари мумкин. 
Шаҳарларда ва посѐлкаларда ер участкаларини олиб қўйиш, қайта сотиб 
олиш ушбу Кодекснинг 37-моддасига мувофиқ амалга оширилади. 
Шаҳарларда, посѐлкаларда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги 
корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг қишлоқ хўжалиги 
мақсадлари учун фойдаланиладиган ерлари ва бошқа ерларини олиб қўйиш ушбу 
Кодекснинг 37-моддасида белгиланган тартибда туман, шаҳар ва вилоят 
ҳокимининг қарорлари билан тасдиқланади. 
Фуқаролар эгалигидаги, кўп йиллик дов-дарахтлар эгаллаган ер 
участкаларини олиб қўйиш ѐки фуқароларга мулк ҳуқуқи асосида қарашли 
бўлган уй-жойларни бузиш билан боғлиқ ҳолда ер участкаларини олиб қўйиш 
ушбу Кодекснинг 86-моддасига мувофиқ амалга оширилади. 
Шарҳланаѐтган модда шаҳар ва посѐлкаларда ер участкаларини эгалик 
қилишга, фойдаланишга ва ижарага бериш, ердан фойдаланувчилардан олиб 
қўйиш ҳамда ер мулкдорларидан қайта сотиб олиш тартибини белгилашга 
қаратилган. 
Шаҳар 
ерлари 
шаҳарсозлик 
ҳужжатларида 
олдиндан 
режалаштирилган лойиҳаларга биноан туман ѐки шаҳар ҳокимининг қарорига 
кўра берилади. Шаҳар ерлари корхона, муассаса, ташкилотларга доимий эгалик 
қилиш, доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида, фуқароларга уй-жой қуриш учун 
мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида, шунингдек 
юридик ва жисмоний шахсларга савдо ва хизмат кўрсатиш мақсадларида ким 
ошди савдоси асосида хусусий мулк сифатида сотиш йўли билан берилади. 
Шаҳар ерлари чет эл ваколатхоналарига ваколатхонани жойлаштириш учун ва 
унда ишловчи ходимларга уй-жой қуриш учун берилади. Бундан ташқари, ер 
участкалари юридик ва жисмоний шахсларга вақтинчалик фойдаланиш учун 
ижарага ҳам берилиши мумкин.
Шаҳар ерларини олиб қўйиш ва қайта сотиб олиш ушбу кодекснинг 
37-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади (37-модда шарҳига 
қаранг). 
Ер кодексининг 37-моддасида ер участкасини давлат ва жамоат 
эҳтиѐжлари учун олиб қўйиш, қайта сотиб олиш тартиби белгиланган бўлиб, 
унда кўрсатилган умумий асослар шаҳар ерларини олиб қўйиш, қайта сотиб 
олиш учун ҳам ҳуқуқий асос вазифасини ўтайди.
Ушбу модданинг биринчи бандида кўрсатилишича, ер участкаси ѐки 
унинг бир қисми давлат ва жамоат эҳтиѐжлари учун ер эгасининг розилиги 


270 
билан ѐки ердан фойдаланувчи ва ижарачи билан келишилган ҳолда тегишинча 
туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига ѐхуд Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан олиб қўйилади. 
Таъкидлаш жоизки, шаҳар ерларининг асосий қисмини фуқароларнинг 
уй-жойлари жойлашган ер участкалари банд қилгани сабабли амалиѐтда ушбу 
тоифа ерларни тегишли шаҳар (туман) ҳокими қарори асосида олиб қўйиш 
ҳоллари кўп учрайди.
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг (1998 йил 24 декабр) 27-
моддасида ер участкалари давлат ѐки жамоат эҳтиѐжлари учун олиб қўйилиши 
муносабати билан уйи (квартираси) бузилиши лозим бўлган фуқароларнинг 
турар жой билан таъминланиши белгиланган. Унга кўра, ер участкалари давлат 
ѐки жамоат эҳтиѐжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан фуқаролар 
мулкида бўлган уйлар (квартиралар) бузилган тақдирда мазкур фуқароларга, 
уларнинг оила аъзоларига, шунингдек ушбу уйларда (квартираларда) доимий 
яшаѐтган фуқароларга уларнинг хоҳишига биноан ва тарафлар келишувига кўра 
барча қулайликлари бўлган аввалгисига тенг қийматли уй-жой майдонининг 
ижтимоий нормасидан кам бўлмаган саҳндаги бошқа турар жой мулк қилиб 
берилади ҳамда дов-дарахтларнинг қиймати тўланади ѐхуд бузилаѐтган уй, 
бошқа иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтларнинг қиймати тўланади. 
Бузилаѐтган уйнинг (квартиранинг) қиймати берилаѐтган турар жойнинг 
қийматидан ортиқ бўлган ҳолда бу фарқ мулкдорга компенсация қилиниши 
лозим. 
Уй-жой кодексининг 28-моддасига кўра эса ер участкалари давлат ѐки 
жамоат эҳтиѐжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларнинг 
мулкида бўлган уйлар (квартиралар) бузилганда мазкур фуқароларга, уларнинг 
оила аъзоларига, шунингдек ушбу уйларда (квартираларда) доимий яшаѐтган 
фуқароларга уларнинг хоҳишига кўра якка тартибда уй-жой қуриш учун 
белгиланган норма доирасида ер участкаси берилади. Бунда ер участкасини 
ўзлаштириш даврига икки йилгача муддат билан ижара шартномаси асосида 
вақтинча уй-жой берилиб, бузилаѐтган уйлар (квартиралар), иморатлар, 
иншоотлар ва дов-дарахтларнинг қиймати тўлиқ қопланади.
Таъкидлаш жоизки, амалиѐтда ер участкалари давлат ва жамоат 
эҳтиѐжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан кўплаб уй-жой низолари 
вужудга келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2001 
йил 14 сентябрдаги №22 сонли қарорига кўра, ер участкаси давлат ѐки жамоат 
эҳтиѐжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан фуқаролар мулкида бўлган 
уйлар (квартиралар) бузилган тақдирда мазкур фуқароларга, уларнинг оила 
аъзоларига, шунингдек ушбу уйларда (квартираларда) доимий яшаѐтган 
фуқароларга уларнинг ҳохишларига биноан тарафлар келишувига кўра барча 
қулайликларга эга бўлган, аввалгисига тенг қийматли уй-жой майдонининг 
ижтимоий нормасидан кам бўлмаган саҳндаги турар жой мулк қилиб берилади. 
Ер участкаси давлат ѐки жамоат эҳтиѐжи учун олиб қўйилиши муносабати 
билан ижарачи яшаѐтган уйи (квартираси) бузилиши оқибатида уйдан 
кўчирилаѐтганда суд ер участкасини давлат ѐки жамоат эҳтиѐжлари учун олиб 


271 
қўйиш ҳақидаги тегишли ҳокимликнинг қарори мавжудлигини текшириши 
лозим. Бундай қарорнинг мавжуд эмаслиги даъвони рад этиш учун асос бўлади. 
Уй-жой кодексининг 29-моддасида кўрсатилишича, юридик шахсга мулк 
ҳуқуқи асосида тегишли бўлган уй, бошқа иморатлар, иншоотлар, дов-
дарахтлар жойлашган ер участкаси олиб қўйилган ҳолда унга аввалгисига тенг 
қийматли мол-мулк берилади ва етказилган бошқа зарарлар ўрни қопланади 
ѐхуд давлат ѐки жамоат эҳтиѐжлари учун ер участкаси олиб қўйилиши 
оқибатида етказилган зарар тўлалигича қопланади. 
Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексининг 11-моддасига кўра, 
юридик ва жисмоний шахсларга шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари 
бузилганлиги натижасида ѐки ер участкалари олиб қўйилганлиги ҳамда уларга 
тегишли бўлган бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар бузилганлиги 
муносабати билан етказилган зарарнинг ўрни қонун ҳужжатларида белгиланган 
тартибда қопланиши лозим. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.05.2006 й. кунги 
97-сонли Қарорига илова сифатида ―Давлат ва жамоат эҳтиѐжлари учун ер 
участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик 
шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўгрисида‖ги Низом қабул 
қилинган бўлиб, ушбу норматив ҳужжат ер участкаси ѐки унинг бир қисмини 
олиб қўйиш тартибини, шунингдек ер участкалари давлат ва жамоат 
эҳтиѐжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан бузилаѐтган уйлар, ишлаб 
чиқариш иморатлари ва бошқа иморатлар, иншоотлар ва кўчириб ташланган 
дов-дарахтлар учун фуқароларга ва юридик шахсларга тўлов миқдорини 
ҳисоблаб чиқиш тартибини белгилайди.
Ер кодексининг 37-модддасида белгиланишича, ер эгаси, ердан 
фойдаланувчи ва ижарачи ер участкасини олиб қўйиш ҳақидаги тегишинча 
туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига ѐки Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига рози бўлмаган тақдирда, бу қарорлар 
устидан судга шикоят қилиниши мумкин. 
Корхоналар, бинолар ва иншоотлар қуриш учун ер участкаларини олиб 
қўйишдан манфаатдор бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар 
лойиҳалаш бошлангунга қадар ҳудудни комплекс ривожлантиришни 
таъминлашни инобатга олган ҳолда объект қуриладиган жойни, участканинг 
тахминий ўлчами ва уни ажратиш шартларини ер эгалари, ердан 
фойдаланувчилар ва ижарачилар, шунингдек тегишинча туман, шаҳар, вилоят 
ҳокими ѐки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан олдиндан 
келишиб олишлари шарт. Бундай тарзда олдиндан келишиб олинмагунга қадар 
лойиҳа ишларини молиялашга йўл қўйилмайди. 
Маълумки, шаҳар (посѐлка) қурилишинини режалаштириш лойиҳаси 
олдиндан муҳокама қилиниб тасдиқланади. Агар ана шу лойиҳада фуқаролар 
ѐки юридик шахслар эгалигида, фойдаланишида, мулкида ѐки ижарада бўлган 
ер участкаларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш белгиланган бўлса ушбу ер 
участкалари олиб қўйилиши, қайта сотиб олиниши мумкин. Шаҳар 
(посѐлка)нинг қурилиш лойиҳасини унда истиқомат қилувчи аҳолига, 
шунингдек, унда жойлашган юридик шахслар фаолиятига энг мақбул тарзда 


272 
амалга ошириш мақсадида шаҳар(посѐлка) қурилиши режаси фуқаролар, 
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат бирлашмалари 
томонидан муҳокама қилиниши амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексининг 10-моддасига 
кўра фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат 
бирлашмалари яшаш ва фаолият кўрсатиш муҳитининг ҳолати, тахмин 
қилинаѐтган ўзгаришлари, аҳоли пунктларининг бош режалари, уй-жой-
фуқаролик объектларининг қурилиши, реконструкцияси, ҳудудларнинг 
ободонлаштирилиши, муҳандислик ва транспорт коммуникацияларининг 
ўтказилиши тўғрисида ўз вақтида ва ишончли, тўлиқ ахборот олиш ҳамда 
шаҳарсозлик фаолияти ҳақидаги ўзга ахборотни олиш ҳуқуқига эга. 
Фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат 
бирлашмаларини шаҳарсозлик фаолияти тўғрисида хабардор қилиш давлат 
органлари томонидан оммавий ахборот воситалари орқали, шунингдек жамоат 
муҳокамалари ўтказиш, экспозиция ва кўргазмалар ташкил этиш йўли билан 
амалга оширилади. 
Фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат 
бирлашмалари шаҳарсозлик ҳужжатлари тасдиқлангунга қадар уларни 
муҳокама қилиш, уларга таклифлар киритиш ва шаҳарсозлик фаолияти 
соҳасидаги қарорларни тайѐрлашда иштирок этиш ҳуқуқига эга. 
Давлат органлари фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш 
органлари ҳамда жамоат бирлашмаларининг манфаатларига дахлдор, 
шаҳарсозлик фаолияти масалаларига тааллуқли мурожаатларини ўз 
ваколатлари доирасида кўриб чиқадилар ва уларга белгиланган муддатларда 
асосли жавоблар тақдим қиладилар. 
Фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат 
бирлашмалари, башарти шаҳарсозлик фаолияти уларнинг манфаатларига дахл 
этадиган бўлса, қуйидаги ҳуқуқларга эга: 
шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган такдирда бинолар, 
иншоотлар ва бошқа объектларнинг жойлаштарилиши, лойиҳалаштарилиши, 
қурилиши, реконструкцияси ѐки фойдаланишга топширилиши тўғрисидаги 
қарорнинг маъмурий ѐки суд тартибида бекор қилинишини талаб қилиш; 
корхоналар фаолиятини, шунингдек бошқа кўчмас мулк объектларидан 
фойдаланишни, башарти уларни ишлатиш шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун 
ҳужжатларини бузган ҳолда амалга оширилаѐтган бўлса, маъмурий ѐки суд 
тартибида чеклаш, тўхтатиб туриш ѐки тақиқлашни талаб қилиш; 
шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги муносабати 
билан фуқароларнинг ҳаѐти, соғлиғи ва мол-мулкига, шунингдек 
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат бирлашмалари мол-
мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисида судга даъво тақдим 
қилиш; 
шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор 
шахсларни конунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортишни талаб 
қилиш; 


273 
шаҳарсозлик ҳужжатлари тасдиқлангунга қадар ўз маблағлари ҳисобидан 
уларнинг мустақил экспертизадан ўтказилишини ташкил этиш. 
Демак, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида 
фуқаролар ва юридик шахсларнинг ер участкаларидан фойдаланиш соҳасидаги 
ҳуқуқ ва манфааатлари ўзининг тўлиқ ифодасини топган.
(Ушбу кодекснинг 37, 86-моддалари шарҳига қаранг.) 

Download 2,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish