Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


  7-БОБ. АҲОЛИ ПУНКТЛАРИНИНГ (ШАҲАРЛАР



Download 2,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/148
Sana23.07.2022
Hajmi2,37 Mb.
#845530
TuriКодекс
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   148
Bog'liq
Ер кодексига шарҳлар 2007

 


259 
7-БОБ. АҲОЛИ ПУНКТЛАРИНИНГ (ШАҲАРЛАР, 
ПОСЁЛКАЛАР ВА ҚИШЛОҚ АҲОЛИ 
ПУНКТЛАРИНИНГ) ЕРЛАРИ 
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига асосан аҳоли 
пункти ерлари бутун ер фондининг алоҳида мустақил тоифасини ташкил этади 
ҳамда ўзига хос ҳуқуқий ҳолатга эга бўлади. Бугунги кунда Ўзбекистонда аҳоли 
пунктларининг ерлари 237,1 минг гектарни ѐки умумий ер фондининг тахминан 
0,5 фоизини ташкил этади.
Ҳозирга қадар ер ҳуқуқи назариясида аҳоли пункти ерлари тушунчасига 
қатор ҳуқуқшунос олимлар томонидан турлича таърифлар берилган бўлиб, 
уларнинг барчаси шаҳар (посѐлка)лар ва қишлоқлар ҳудуди ерларининг 
ҳуқуқий ҳолатини тавсифлашга қаратилгандир. Аҳоли пункти ерларининг 
ҳуқуқий ҳолати ҳақида гап борганда, энг аввало «аҳоли», «шаҳар», «посѐлка», 
«қишлоқ», «овул», «пункт», «ер», «аҳоли пункти ерлари» каби тушунчалар 
маъносини келтириш лозим. 
Аҳоли 

ер юзида ѐки унинг муайян ҳудуди, қитъа, мамлакат, туман, 
шаҳарда истиқомат қилувчи одам (инсон)лар мажмуи, ишлаб чиқариш ва барча 
ижтимоий муносабатларнинг асоси ва субъектидир. Шаҳарлар маданий ва 
илмий марказ бўлиб, улар аҳолисиинг сони, иқтисоди ва саноатининг 
ривожланганлиги, маданий, илмий ва ўқув масканларининг мавжудлигига 
қараб фарқланади. Посѐлка эса маъмурий-ҳудудий бирлик, шаҳар чизиғидан 
ташқарида жойлашган аҳоли пункти (шаҳар типидаги посѐлка) ҳисобланади. 
Шаҳарча туркумига саноат корхоналари, қурилишлар, темир йўл станциялари 
ва бошқа муҳим объектлар яқинида жойлашган аҳоли пунктлари киритилиши 
мумкин. Қишлоқлар – шаҳар ҳудудига кирмайдиган, маълум аҳоли сонига эга 
бўлган, қишлоқ марказлари ва маълум саноат объектлари атрофида истиқомат 
қилувчи аҳолининг яшаш жойларидир. Овуллар эса уларга нисбатан кичикроқ 
ҳажмдаги яшаш ва турар жойлардан иборат аҳоли пунктларидир. Пункт 
деганда бирор жиҳатдан ажралиб турадиган, муайян мақсадларга мўлжалланган 
жой (мас., кузатиш п-ти) тушунилади. Ер табиий ресурс сифатида халқимизниг 
миллий бойлигидир. Шунингдек у эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф 
қилиш предмети ҳамда ижтимоий муносабатларнинг мустақил объектидир.
Юқоридаги атамаларни умумлаштирган ҳолда аҳоли пункти ерлари 
тушунчасига қуйидагича таъриф бериш мумкин: аҳоли пункти ерлари деганда, 
давлат ер фондининг бошқа тоифаларидан ўзига хос хусусиятлари, ҳуқуқий 
ҳолати, фойдаланишнинг асосий мақсадига кўра ажралиб турадиган, Ер 
кодекси, шаҳарсозлик ва ер тузиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида шу 
мақсадлар учун белгилаб қўйилган ерлар тушунилади. 
Аҳоли пункти ерлари энг аввало аҳоли муқим яшаш жойи бўлиб 
ҳисобланади. Ушбу тоифадаги ерлар билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлар 
фуқароларнинг ердан фойдаланишдаги табиий ҳуқуқини таъминлаш (ердан 
яшаш, жойлашиш ва шу мақсадда уй-жой қуриш) ҳамда мулкчиликнинг турли 
шаклларида бўлган юридик шахсларни ҳудудий асос бўлган ерда 
жойлаштириш билан боғлиқ муносабатлардан келиб чиқади. Шу ўринда, аҳоли 


260 
пункти ерларининг ер фондининг муайян тоифаси бўлиш билан бирга давлат 
белгилаган чегарага эга бўлган маъмурий-ҳудудий бирлик эканлигини 
таъкидлаш лозим. 
Ўзбекистон Республикасида аҳоли пункти ерлари қуйидаги турларга 
бўлинади: шаҳар (посѐлка) ва қишлоқ аҳоли пункти ерлари. Ҳаммаси бўлиб 
республикамизда 119 шаҳар, 111 шаҳар типидаги посѐлка ҳамда 1467 та 
қишлоқ аҳоли пунктлари мавжуд. 
Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексининг 42-моддасида аҳоли 
пунктларининг ҳудудий зоналари кўрсатилган бўлиб, уларга қуйидагиларни 
киритиш мумкин:
1)
турар жой зоналари; 
2)
ижтимоий-амалий зоналар; 
3)
ишлаб чиқариш зоналари; 
4)
муҳандислик ва транспортга оид инфратузилмалар зоналари; 
5)
рекреацион зоналар; 
6)
қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланиладиган зоналар; 
7)
махсус мақсадларга мўлжалланган зоналар; 
8)
ҳарбий объектлар ва режимли бошқа ҳудудлар зоналари; 
9)
шаҳар атрофи зоналари. 
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида ер фондини бошқариш 
соҳасида қатор ислоҳотларнинг амалга оширилганлиги, юридик ва жисмоний 
шахсларнинг ердан фойдаланиш ҳуқуқи янгича шаклларининг вужудга келиши 
ва ривожланиши, бунинг оқибатида ер бериш тартибининг ўзгариши 
кузатилади. Айниқса, бозор иқтисодиѐтининг муҳим талабларидан бири бўлган 
ер участкаларини хусусийлаштириш жараѐнининг ҳозирги кунда фақат аҳоли 
пункти ерларига нисбатан татбиқ этилаѐтганлигини инобатга олсак, қайд 
этилган ҳолатларнинг аҳоли пункти ерлари ҳуқуқий ҳолатига қай даражада 
таъсир кўрсатиши яққол намоѐн бўлади. Шу сабабли сўнгги йилларда ушбу 
тоифа ерларнинг ҳуқуқий ҳолатини белгиловчи кўплаб қонун ҳужжатлари 
қабул қилинди ҳамда назарий ишланмалар амалга оширилди. Уларнинг асосий 
қисми аҳоли пункти ерларида жойлашган ер участкаларидан фойдаланишнинг 
ҳуқуқий тартиботини белгилашга, ѐритишга қаратилган. Аҳоли пункти 
ерларидан фойдаланиш ҳуқуқи объектив ҳуқуқ сифатида ер ҳуқуқининг 
умумэътироф этиладиган нормаларига асосланади ҳамда субъектив ҳуқуқлар 
орқали ҳаракат қилади. Шахснинг аҳоли пункти ерларидан фойдаланиш билан 
боғлиқ субъектив ҳуқуқлари ер қонунчилиги билан бир қаторда шаҳарсозлик 
ҳамда фуқаролик қонунчилиги асосида тартибга солинади. Аҳоли пункти 
ерларидан фойдаланиш ҳуқуқи объектив ҳуқуқ нормаларида назарда тутилган 
юридик фактлар асосида у ѐки бу субъектларда вужудга келади. Шу сабабли 
аҳоли пункти ерларидан фойдаланиш ҳуқуқи тушунчаси ердан фойдаланиш 
ҳуқуқи тушунчаси аосида ишлаб чиқилади. Демак, аҳоли пункти ерларидан 
фойдаланиш ҳуқуқи деганда, давлат органлари, юридик ва жисмоний 
шахсларнинг ушбу тоифадаги ерлардан иқтисодий-ижтимоий, маданий-
маърифий ҳамда маиший мақсадларда фойдаланиш жараѐнида вужудга 
келувчи, уларнинг ўзаро ѐки бевосита ваколатли давлат органлари билан 


261 
бўладиган муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар йиғиндиси 
тушунилади. 
Аҳоли пунктларидан фойдаланиш билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлар 
қишлоқ, посѐлка, шаҳар аҳоли пунктларида яшовчи фуқаролар ҳамда шу 
ерларда жойлашган юридик шахсларнинг ердан фойдаланиш юзасидан 
ваколатли давлат ҳокимияти органлари билан ѐки ўзаро бўладиган ижтимоий–
иқтисодий, ҳуқуқий, маданий–маърифий муносабатлари бўлиб, ушбу 
муносабатлар аҳоли пунктларининг турлари, бу ерлардан фойдаланиш тартиби, 
ушбу тоифадаги ерларнинг ўзига хос хусусиятларини белгилайди.
Таъкидлаш жоизки, шаҳар ва қишлоқлар ўртасида муайян фарқлар 
мавжуд бўлиб, улар тарихан юз берган ижтимоий меҳнат тақсимоти жараѐнида 
вужудга келган. Ҳозирги кунда қишлоқлар ва шаҳарлар аҳоли пунктлари 
фарқланишига сабаб бўлувчи қуйидаги ҳолатларни кўрсатиш мумкин: 
а) шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг сони; 
б) шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг касб фаолияти; 
в) аҳоли пунктларининг катта-кичиклиги; 
г) турли табиат объектларига яқинлик даражаси; 
д) аҳолига ижтимоий-сиѐсий, маданий-маиший хизмат кўрсатиш 
даражаси; 
е) аҳоли пунктларининг ҳуқуқий ҳолати. 
Қишлоқ ва шаҳар аҳоли пунктларида яшовчиларнинг табиий объектларга 
яқинлик даражасига кўра фарқланиши қишлоқ ва шаҳарларнинг ўзига хос 
табиий иқлим шароитида намоѐн бўлади. Одатда, қишлоқда яшовчилар 
шаҳарда яшовчиларга нисбатан кўпроқ атроф табиий муҳит билан боғлиқ 
муносабатларга киришади. Чунки қишлоқда яшовчилар шаҳарда яшовчиларга 
қараганда сув ҳавзалари, дарахтзорлар, ландшафтлар каби табиий объектларга 
яқинроқ бўлиш билан биргаликда кўп ҳолларда экологик жиҳатдан яхши 
ҳолатда бўладиган табиат бойликларидан баҳраманд бўлиш имкониятига эга 
бўладилар. Қишлоқ ҳавоси, сув ҳавзалари, дарахтзорлари шаҳарларникига 
нисбатан тозалиги, мусаффолиги билан ҳамиша ажралиб турган.
Маълумки, кўпгина йирик шаҳарларда саноатнинг, ишлаб чиқаришнинг 
ривожланиши натижасида аҳоли ноқулай атроф табиий муҳитдан 
фойдаланишга мажбур бўлади. Бундай шаҳарларда экологик мувозанатни 
сақлаш мақсадида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини янада 
жонлантириш, 
табиий 
ресурслардан 
оқилона 
фойдаланиш, 
уларни 
ифлослантирмаслик юзасидан тегишли чора – тадбирларни ишлаб чиқиш ва 
амалга ошириш ниҳоятда самарали натижалар беради. Бу борада Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг шаҳарлар атроф табиий муҳитини муҳофаза 
қилишда миллий анъаналарни қўллаш, хусусан ҳашарлар уюштириш борасида 
мунтазам равишда қабул қиладиган фармонлари айниқса диққатга сазовордир.
Шаҳар ва қишлоқ ўртасидаги юқорида келтирилган фарқларга қарамай, 
республикамизда мустақиллик йилларида ҳукуматимиз томонидан олиб 
борилган жамият ҳаѐтининг турли соҳаларидаги ислоҳотлар бундай фарқларни 
камайтиришга қаратилган бўлиб, бу борада кўпгина ютуқларга эришилди. 


262 

Download 2,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish