Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-модда. Жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилиги



Download 2,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/148
Sana23.07.2022
Hajmi2,37 Mb.
#845530
TuriКодекс
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   148
Bog'liq
Ер кодексига шарҳлар 2007

 
56-модда. Жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилиги
юритиш учун фуқароларга ер участкалари бериш 
 
Шаҳарлар ва посѐлкаларда, шунингдек қишлоқ аҳоли пунктларида яшовчи, 
деҳқон хўжалиги юритиш учун томорқа ер участкаларига эга бўлмаган 
фуқароларга корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг илтимосномасига 
биноан жамоа боғдорчилиги ва узумчилиги юритиш учун мерос қилиб 
қолдириладиган умрбод эгалик қилишга ѐки жамоа полизчилиги учун вақтинча 
фойдаланишга ер участкаси туман ҳокими томонидан берилади. 
Жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилигини ташкил этиш учун 
фуқаролар 
боғдорчилик-узумчилик 
ѐки 
полизчилик 
ширкатларига 
бирлашадилар. 
Боғдорчилик ва узумчилик учун ер участкалари шаҳарларнинг кўкаламзор 
зонасидан ѐки бошқа аҳоли пунктлари чегарасидан ташқарида аҳоли 
пунктлари ҳудудининг кенгайиш истиқболларини эътиборга олиб, сув 
ресурслари ҳамда уларга лимитлар ажратиш имконияти мавжуд бўлган 
тақдирда захира ерлардан ва ўрмон фондининг дарахтзорга айлантириш 
мўлжалланмаган ерларидан ажратиб берилади. Жамоа боғдорчилиги ва 
узумчилиги учун яроқли захира ерлар ҳамда ўрмон фонди ерлари бўлмаган 
тақдирда, 
қишлоқ 
хўжалиги 
корхоналари, 
муассасалари 
ҳамда 
ташкилотларининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлари, корхоналар, 
муассасалар ва ташкилотларнинг ѐрдамчи қишлоқ хўжалиги ерлари истисно 
тариқасида берилиши мумкин. 
Жамоа полизчилиги учун вақтинча фойдаланишга ер участкалари сув 
ресурслари ҳамда уларга лимит ажратиш имконияти мавжуд бўлган 
тақдирда аҳоли пунктларининг ерларидан, яқин йиллар ичида бошқа 
мақсадларда фойдаланишга мўлжалланмаган захира ерлардан ва ўрмон фонди 
ерларидан берилади. Жамоа полизчилиги учун ноқишлоқ хўжалик корхоналари, 
муассасалари ва ташкилотларининг вақтинча фойдаланилмаѐтган ерлари, 
бундай ерлар бўлмаган тақдирда эса - қишлоқ хўжалиги корхоналари, 
муассасалари ҳамда ташкилотларининг унумдорлиги паст ерлари берилиши 
мумкин. 


251 
Жамоа полизчилиги учун берилган ер участкаларидан сабзавот, картошка 
ва полиз экинлари етиштиришда фойдаланилади. Улардан уй-жой бинолари ва 
бошқа капитал иншоотлар қуриш учун фойдаланиш тақиқланади. Бундай 
участкаларда умумий фойдаланишдаги муваққат иморатлар ва иншоотларни 
қуришга ер участкаларини берган туман ҳокими рухсат бериши мумкин. 
Жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилиги учун бериладиган ер 
участкалари кўчалар очиш, жамоат иморатлари ва иншоотлари қуриш 
зарурлиги ҳисобга олинган ҳолда боғдорчилик-узумчилик ширкатининг ҳар бир 
аъзосига 0,06 гектаргача ва полизчилик ширкатининг ҳар бир аъзосига 0,08 
гектаргача ўлчамда белгиланади. 
Жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилиги учун ер бериш ҳамда 
ундан фойдаланиш тартиби ва шартлари қонун ҳужжатлари билан 
белгиланади. 
Ер кодексининг шарҳланаѐтган моддаси, яъни «Жамоа боғдорчилиги, 
узумчилиги ва полизчилиги юритиш учун фуқароларга ер участкалари бериш» 
номи билан алоҳида ажратиб қўйилгани ҳам бежиз эмас. Чунки жамоа 
боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилиги юритиш учун фуқароларга ер 
участкаларини ажратиш ўзининг мустақил тартибга солиш механизмига ва 
алоҳида ўзига хос бўлган хусусиятларига эгадир. 
Шу ўринда фуқароларга жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва 
полизчилиги юритиш учун ер участкаларининг ажратилиши қонун даражасида 
белгиланиши унинг кам аҳамиятга эга эмаслигидан далолат беради. 
Шарҳланаѐтган моддада кўрсатилган, яъни фуқароларга жамоа 
боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилигини юритиш учун ажратиладиган ер 
участкалари Ер кодексининг 8-моддасига биноан, қишлоқ хўжалигига 
мўлжалланган ерлар тоифасига киради. Ер участкаларининг фуқароларга жамоа 
боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилигини юритиш учун берилиши ҳамда 
қонун билан мустаҳкамлаб қўйилиши қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб 
чиқаришда ушбу тоифа ерларнинг алоҳида аҳамиятга эгалигини кўрсатади.
Шарҳланаѐтган модданинг 1-қисмига биноан, шаҳарлар ва посѐлкаларда, 
шунингдек қишлоқ аҳоли пунктларида яшовчи, деҳқон хўжалиги юритиш учун 
томорқа ер участкаларига эга бўлмаган фуқароларга корхоналар, муассасалар 
ва ташкилотларнинг илтимосномасига биноан жамоа боғдорчилиги ва 
узумчилиги юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга 
ѐки жамоа полизчилиги учун вақтинча фойдаланишга ер участкаси туман 
ҳокими томонидан берилади. 
Ер кодексининг 19-моддасида фуқаронинг ер участкасидан мерос қилиб 
қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асослари белгиланган бўлиб, 
улардан бири жамоа боғдорчилиги, узумчилиги юритиш учун ер участкасига 
эгалик қилишдир. 20-моддада эса ер участкасидан муддатли (вақтинча 
фойдаланиш) ҳуқуқи асослари кўрсатилган бўлиб, унга кўра ер участкалари 
қишлоқ хўжалиги юритиш учун вақтинча фойдаланишга берилиши мумкин.
Жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилиги юритиш учун 
фуқароларга ер бериш жараѐни муҳим аҳамиятга эга. Ер бериш жамоа 


252 
боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилиги юритишни келтириб чиқарувчи 
асосий восита бўлиб, бу жараѐн қуйидаги босқичлардан иборат: 
Дастлабки босқич ер берилишини сўраб ариза беришдир; 
Иккинчиси, ушбу аризани ваколатли давлат органида кўриб чиқиш; 
Учинчиси, ер бериш тўғрисида қарор чиқариш; 
Тўртинчиси, натура тартибида ер участкасини жойида ер тузилишига 
асосан ажратиб беришдан иборат. 
Жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилиги юритиш учун ердан 
фойдаланиш ўз-ўзидан келиб чиқмасдан, балки белгиланган тартибда, ер бериш 
жараѐни орқали амалга оширилади. Ер участкасидан натура ҳолида ажратиб 
берилгандан сўнггина фойдаланиш мумкин. Акс ҳолда ердан ғайриқонуний 
равишда фойдаланилган ҳисобланади.
Ажратиб берилаѐтган ер участкаси жойлашган туман ҳокимигина жамоа 
боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилигини юритиш учун ер участкаларини 
ажратиб бериш тўғрисида қарор чиқаришга ҳуқуқлидир. Қайд этиш керакки, 
жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилигини юритиш учун фуқароларга 
ер участкаларини бериш ер тузувчи ташкилотлар томонидан берилган ер 
участкаларининг чегараларини шу жойнинг ўзида бориб ўлчаб берганларидан 
кейин ерга эгалик ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган давлат 
ҳужжати берилгандан сўнггина тўла қонуний ҳисобланади. 
Шарҳланаѐтган модданинг 2-қисмига биноан, жамоа боғдорчилиги, 
узумчилиги ва полизчилиги ташкил этиш учун фуқаролар боғдорчилик 
узумчилик ѐки полизчилик ширкатларига бирлашадилар. Уларнинг фаолият 
турлари, ташкил этилиш тартиби, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, фаолият асослари, 
маҳсулотни реализация қилиш тартиби кабиларни белгиловчи қоидалар 
Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси томонидан 1998 йил 30 апрелда 
қабул қилинган «Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) 
тўғрисида»ги қонун билан тартибга солинади. Хусусан, қонуннинг 7-моддасига 
биноан, ѐши 16 га тўлган, кооператив (ширкат) уставини тан олувчи ва унинг 
талабларига риоя этувчи кооператив (ширкат) фаолиятида ва унинг 
жамғармаларини шакллантиришда иштирок этувчи жисмоний шахслар қишлоқ 
хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзоси бўлишлари мумкин. 
Шунингдек, жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилиги юритиш учун 
ширкат хўжаликларига бирлашган фуқаролар ушбу қонуннинг 23-моддасига 
асосан, етиштирилаѐтган маҳсулотни реализация қилиш учун, шу жумладан 
давлат харидорлари тартибида реализация қилиш учун юридик ва жисмоний 
шахслар билан ихтиѐрийлик асосида хўжалик шартномаларини тузиш ҳамда 
экспортга чиқариш ҳуқуқига эга. 
Демак, боғдорчилик ва узумчилик учун ажратиб бериладиган ер 
участкаларининг қуйидаги хусусиятларини кўрсатиш мумкин: 
1)
шаҳарларнинг кўкаламзор зонасидан ѐки бошқа аҳоли пунктлари 
чегарасидан ташқаридаги ерлардан ажратиб берилади, бунда албатта, аҳоли 
пунктлари ҳудудининг кенгайиш истиқболлари эътиборга олинади.


253 
2)
бундан ташқари, сув ресурслари ҳамда уларга лимитлар ажратиш 
имконияти мавжуд бўлган тақдирда заҳира ерлардан, яъни юридик ва 
жисмоний шахслар эгалигига ҳамда фойдаланишига, ижарага берилмаган, мулк 
этиб реализация қилинмаган ерлардан ва ўрмон фондининг дарахтзорга 
айлантириш мўлжалламаган ерларидан ажратиб берилади;
3)
жамоа боғдорчилиги ва узумчилиги учун яроқли заҳира ерлар 
ҳамда ўрмон фонди ерлари бўлмаган тақдирда, қишлоқ хўжалиги корхоналари, 
муассасалари ҳамда ташкилотларининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 
ерлари, яъни қишлоқ хўжалиги эҳтиѐжлари учун бериб қўйилмаган ѐки ана шу 
мақсадлар учун белгиланмаган ерлардан ажратиб берилади; 
4)
корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ѐрдамчи қишлоқ 
хўжалиги ерларидан фойдаланилмаган ѐхуд лозим даражада фойдаланилмаган 
тақдирда, мазкур ер участкалари жамоа боғдорчилиги ва узумчилигини 
юритиш учун берилиши мумкин. 
Шарҳланаѐтган модданинг 4-қисмига биноан, жамоа полизчилиги учун 
ажратиладиган ер участкалари қуйидаги ўзига хос хусусиятлари билан 
боғдорчилик ва узумчилик учун ажратиладиган ер участкаларидан фарқ 
қилади: 
1)
мазкур ер участкалари вақтинча фойдаланиш учун берилади; 
2)
сув ресурслари ҳамда уларга лимит ажратиш имконияти мавжуд бўлиши 
лозим; 
3)
яқин йиллар ичида бошқа мақсадларда фойдаланишга мўлжалланган 
заҳира ерлардан ва ўрмон фонди ерларидан, яъни ўрмон хўжалиги 
эҳтиѐжлари учун берилган ерлардан ажратилади; 
4)
мазкур ер участкалари ноқишлоқ хўжалик корхоналари, муассасалари ва 
ташкилотларининг вақтинча фойдаланилмаѐтган ерларидан, бундай ерлар 
мавжуд бўлмаган тақдирда эса – қишлоқ хўжалиги корхоналари, 
муассасалари ҳамда ташкилотларининг унумдорлиги паст ерларидан, 
аммо полизчилик учун қулай бўлган ерлардан ажратиб берилади. 
Шарҳланаѐтган модданинг 5-қисмига асосан, полизчилик ширкатларига 
бирлашган фуқаролар берилган ер участкаларидан сабзавот, картошка ва бошқа 
полиз экинларини етиштиришда фойдаланишади. Бунда ширкат хўжаликлари 
ўзлари етиштирган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини контрактация 
шартномаларини тузиш орқали реализация қилиш (сотиш)лари мумкин. 
Полизчилик ширкатлари қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириб 
бериш ва харид қилиш бўйича муносабатларни тартибга солувчи нормалар 
амалдаги Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 465-моддасида 
«Контрактация шартномаси», 466-моддасида «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини 
етиштирувчининг 
мажбуриятлари», 
467-моддасида 
«Тайѐрловчининг 
мажбуриятлари» орқали белгиланган. Бевосита жамоа полизчилиги билан 
шуғулланувчи ширкатлар томонидан тайѐрланган қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотларини ҳарид қилиш юзасидан шартномалар тузиш тартиби 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 августдаги 
438-қарори билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари контрактация 


254 
шартномаларини тузиш ва бажариш тартиби тўғрисида Низом»га асосан 
белгиланади. 
Бу ерда, контрактация шартномасида қатнашаѐтган тарафлар бўлиб, 
ширкат хўжалиги ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи 
хўжаликлар ҳамда ташкилотлар, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини 
тайѐрловчилар, истеъмолчилар, қайта ишловчи корхоналар ҳисобланади. 
Шу ўринда, алоҳида таъкидлаш жоизки, жамоа полизчилиги учун 
берилган ер участкаларида уй-жой бинолари ва бошқа капитал иншоотлар, 
яъни корхоналар қуриш тақиқланади. Фақатгина, жамоа полизчилиги учун ер 
участкасини берган тегишли туман ҳокими вақтинчалик иморатлар ва 
иншоотларни қуришга рухсат бериши мумкин. 
Шарҳланаѐтган модданинг 6-қисмига асосан, тегишли туман ҳокимининг 
рухсати билан боғдорчилик-узумчилик ширкатининг ҳар бир аъзосига 0,06 
гектаргача ва полизчилик ширкатининг ҳар бир аъзосига 0,08 гектаргача 
ўлчамда ер участкаси қуйидаги хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда берилиши 
мумкин: 
а) мазкур ер участкаларида кўчалар очиш; 
б) ушбу ер участкаларида жамоат иморатлари ва иншоотлар қуриш 
зарурлиги натижасида белгиланиши мумкин. 
Жамоа боғдорчилиги учун ерлардан фойдаланиш ѐрдамчи аҳамиятга эга. 
Чунки жамоа боғдочилиги аъзолари бу фаолиятдан ташқари бошқа асосий 
фаолият билан ҳам шуғулланадилар. Бунда уларнинг ўзларининг турли 
эҳтиѐжларини жамоа боғдорчилиги юритиш орқали қондиришлари мумкин. 
Бир сўз билан айтганда, жамоа боғдочилиги, узумчилиги ва полизчилиги бу 
эҳтиѐжларни қондиришнинг қўшимча усулидир.

Download 2,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish