Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-модда. Ер участкалари бериш (реализация қилиш)



Download 2,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/148
Sana23.07.2022
Hajmi2,37 Mb.
#845530
TuriКодекс
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   148
Bog'liq
Ер кодексига шарҳлар 2007

 
34-модда. Ер участкалари бериш (реализация қилиш) 
масалаларини кўриб чиқиш комиссиялари 
 
Ер участкаларини эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага бериш 
(реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш учун маҳаллий давлат 
ҳокимияти органлари ҳузурида ҳокимлар бошчилигидаги доимий ишлайдиган 
комиссиялар тузилиб, улар таркибига давлат кадастри ва ер тузиш хизмати, 
табиатни муҳофаза қилиш, архитектура, санитария-эпидемиология хизмати 
органлари, фуқаролар йиғинларининг вакиллари ва бошқа шахслар киритилади. 
Республикамизда ер фондидан фойдаланиш самарадорлигини оширпш, ер 
участкаларини эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага бериш билан боғлиқ 
масалаларни тартибга солиш бевосита ер участкалари бериш масалаларини 
кўриб чиқиш комиссиялари билан боғлиқдир. Ушбу комиссиялар фаолияти 
билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш эса Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг ―Ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш 
тўғрисида‖ги 1994 йил 24 ноябрдаги Фармони, Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасининг ―Ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-
тадбирлари тўғрисида‖ги 1994 йил 29 ноябрдаги 575-сонли қарори ва ушбу 
қарор асосида қабул қилинган ―Ер майдонлари ажратиш бўйича доимий 
ишловчи махсус комиссия тўғрисида‖ги Низом асосида амалга оширилади. 
―Ер майдонлари ажратиш бўйича доимий ишловчи махсус комиссия 
тўғрисида‖ги Низом шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги ердан 
самарали фойдаланиш бўйича доимий ишловчи махсус комиссияларнинг 
функцияларини ва иш тартибини белгилаб берди. 
Ушбу низомга мувофиқ махсус комиссия туманлар ва шаҳарлар 
ҳокимларининг қарори билан Давлат мулки қўмитаси, молия, солиқ, табиатни 
муҳофаза қилиш органлари, ер тузиш, сув хўжалиги хизматлари, 
фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари вакилларидан ва бошқа 
мутахассислардан иборат таркибда тузилади. Комиссия аъзолари орасидан 
раис, раиснинг ўринбосари, комиссия котиби тайинланади. 
Ер майдонлари ажратиш бўйича доимий ишловчи махсус комиссия 
қуйидагиларни амалга оширади: 


160 
- ўз ҳудуди бўйича ерларнинг тоифалари ва сифатига кўра (тупроқ 
бонитети, зарар кўриб ишловчи ва паст рентабелли қишлоқ хўжалиги 
корхоналари ва бошқалар) ҳисобга олинишини таъминлайди, ерларнинг сув 
билан таъминланганлик даражасини, сув хўжалиги иншоотлари билан 
жиҳозланганлигини ва бошқаларни ҳисобга олади; 
- мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш учун сотиб 
олинган, меросга олинган ерларнинг мақсадли фойдаланилишини назорат 
қилади. 
Шунингдек, ҳокимликка ер майдонларини мерос қилиб қолдириш шарти 
билан умрбод эгалик қилиш учун ким ошди савдосида сотиш ҳақида, ер 
солиғининг жарима ставкаларини белгилаш ҳақида, ердан фойдаланишнинг 
белгиланган тартиби бузилган тақдирда олиб қўйиш хақида таклифлар 
киритади. 
Булардан ташқари комиссия корхоналар, ташкилотлар ва муассасалардан 
ахборотни сўраб олиш ҳамда ўз функцияларини бажариш учун 
мутахассисларни жалб этиш ҳуқуқига эга бўлиб, ўз фаолиятини амалга ошириш 
билан боғлиқ харажатлар тегишли маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 
амалга оширилади. 
Ер майдонлари ажратиш бўйича доимий ишловчи махсус комиссиянинг 
ер участкаларини эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага бериш 
(реализация қилиш) масалалари тўғрисидаги қарорлари очиқ овоз бериш йўли 
билан ҳал қилинади ва комиссия аъзоларининг 50 фоиздан ортиғи овоз берса 
ҳақиқий ҳисобланади. Комиссия ўз фаолияти тўғрисида тегишли ҳокимлик 
олдида ҳисоб беради. 
Ер майдонлари ажратиш бўйича доимий ишловчи махсус комиссия ўз 
фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
фармонлари 
ва 
қарорларига, 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Қорақалпоғистон Республикаси 
Вазирлар Кенгашининг, тегишли вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликларининг 
қарорларига ва бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга оширади. 

Download 2,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish