91-модда. Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерларни қайтариш
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга
ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган
сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади.
Ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириш, шу
жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан
эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади.
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини ер эгасига, ердан
фойдаланувчига, ер участкаси ижарачисига ѐки мулкдорига қайтариш
тегишли туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарори ѐки суднинг ҳал қилув
қарорига кўра амалга оширилади.
1. Шарҳланаѐтган моддада ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер
участкаларини қайтариш тартиби белгиланган. Ер участкаларидан юридик ва
жисмоний шахслар қонунда белгиланган тартибда ер процессуал қоидаларига
риоя қилган ҳолда, ер бериш талаблари асосида юридик жиҳатдан
расмийлаштирилганидан
сўнг
фойдаланишга
рухсат
берилади.
Ер
участкаларини эгаллашга маълум процессуал ҳаракатларни, яъни ер беришни
сўраб ариза бериш, аризани кўриб чиқиш, туман, шаҳар ҳокимлигининг
қарорини чиқариш, ерни жойида ажратиб (ўлчаб) бериш, ерга эгалик қилиш,
фойдаланиш тўғрисидаги Давлат ҳужжатларини бериш каби ҳаракатларни
содир этиш орқали йўл қўйилади. Бу тартибларга риоя этмасдан ердан
фойдаланиш ѐки уни эгаллаш ерни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳисобланади.
Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳолатлари амалиѐтда
кўплаб учрайди. Юридик шахслар ҳам, жисмоний шахслар ҳам давлат ѐки
бошқалар эгалигида бўлган, айниқса ўз эгалигида бўлган ерларга чегарадош
бўлган ерларни қўшиб олиш ҳоллари кўплаб учраб туради. Демак, бу ҳуқуққа
хилоф ҳаракатнинг субъектлари бўлиб, корхона, муассаса, ташкилотлар ҳам,
фуқаролар ҳам бўлиши мумкин. Ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаб
олиш бу – тегишли тартибда қайд қилинмаган ҳуқуқ бўлмай туриб ер
участкасидан фойдаланишдир. Шу сабабдан, Ер кодексида ўзбошимчалик
398
билан эгаллаб олинган ерларни қайтариш тартибини белгиловчи норманинг
амал қилиши ердан қонуний тартибда фойдаланиш, ер эгалари, мулкдорлари,
ижарачиларнинг ҳуқуқларини таъминлашда муҳим роль ўйнайди.
2.
Шарҳланаѐтган моддада кўрсатилишича, агар ер участкалари
ғайриқонуний равишда эгаллаб олинса, бу ер участкаси эгасига қайтариб
берилади. Бунда қонунга хилоф равишда фойдаланган ердан фойдаланувчига
қилган харажатлари қопланмайди.
Ўзбекситон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги
Давлатва жамоат эҳтиѐжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши
муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни
қоплаш тартиби тўғрисида‖ги Низомнинг биринчи бўлим 6 бандида
ўзбошимчалик билан барпо этилган уйлар, ишлаб чиқариш иморатлари ва
бошқа иморатлар ва иншоотлар қиймати тўланмаслига таькидлаб ўтилган.
Қонунсиз ердан фойдаланувчи ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга
сарф-харажатлар қилган бўлиши, ерга дов-дарахтлар эккан бўлиши, ерни
текислаш ишларини амалга оширган бўлиши, ерни шудгорлаган бўлиши, ҳар
хил иморат, бинолар барпо этган бўлиши талаб этилади. Ердан қонунсиз
фойдаланувчи бу харажатларни қоплашни талаб этиши мумкин. Аммо, қонунда
бу харажатлар тўланмасдан ер участкасини қайтариб олиш лозимлиги
белгиланган.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ―Ер
кодексини тадбиқ этишда суд амалиѐтида вужудга келадиган айрим масалалар
тўғрисида‖ги 3-сонли қарорининг 18-бандида шундай дейилган: ―Судларга
тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 91-моддасининг 3-
қисмига мувофиқ, давлат ҳисобидаги ер участкаси ўзбошимчалик билан
эгаллаб олинганида, уни қайтариб олиш тегишли туман, шаҳар, вилоят
ҳокимининг қарорига кўра, юридик ѐки жисмоний шахсларга тегишли ер
участкаси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганида унинг эгасига, ердан
фойдаланувчига, ижарачига ѐки ер участкаси мулкдорига қайтариш суднинг
ҳал қилув қарорига кўра амалга оширилади‖
51
.
Бундан ташқари, ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахс агар
ернинг ҳолатини ѐмонлаштирган бўлса, ердан фойдаланиш мақсадини амалга
оширишга тўсқинлик қиладиган ишларни амалга оширишган бўлса (иморат-
иншоотлар қуриш, дарахтлар экиш ва ҳоказо) ердан белгиланган мақсадда
фойдаланишга яроқли ҳолатга келтириш ишларини ўз ҳисобидан амалга
ошириши керак, яъни ҳуқуқбузар ерни фойдаланиш учун яроқли ҳолга
келтириб бериши лозим бўлади.
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини ўз эгасига
қайтариш туман, шаҳар, вилоят ҳокимлигининг қарорига биноан амалга
оширилади. Ер участкасини қайтариб олиш суднинг ҳал қилув қарорига биноан
ҳам амалга оширилиши мумкин.
51
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ―Ер кодексини тадбиқ этишда суд амалиѐтида вужудга
келадиган айрим масалаларни тўғрисида‖ги 3-сонли қарори. ЎзР Олий суди Пленуми қарорлари тўплами 1991-
2006. – Т.: Ўқитувчи, 2007. – Б.260.
399
Фермер хўжаликлари томонидан тузилган контрактация шартномалари
бўйича ўзига олган мажбуриятларга кўра пахта ва дон экишга мўлжалланган
ерларга бошқа экинлар экиш ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган экин
майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш, яъни бу ерлардан
ўзбошимчалик билан шахсий томорқа сифатида фойдаланиш, уй-жой,
иморатлар ѐки бошқа иншоотларни қуриш, ўзга шахсларнинг фойдаланишига
бериб юбориш, пахта ва ғалла етиштириш учун берилган бўнак пуллари,
техника, ѐнилғи ва минерал ўғитлардан фойдаланиш, лекин маҳсулот
топширмаслик, давлат буюртмасига оид мажбуриятларни бажармаслик фермер
хўжаликлари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларини, шу
жумладан, ер ижараси шартномасини қўпол равишда бузиш деб баҳоланиши,
бу эса ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси,
Фуқаролик кодексининг 382-моддаси 2-қисмига кўра фермер хўжалигининг ер
участкасига бўлган ҳуқуқи ва ер ижараси шартномасини бекор қилиш учун асос
бўлади.
52
52
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми қарорлари тўплами. Расмй нашр. 1993-2006 (июнь).
Т., 2006. 161-бет.
400
Do'stlaringiz bilan baham: |