Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Тошкент Давлат юридик институти



Download 3,18 Mb.
bet89/186
Sana20.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#829466
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   186
Bog'liq
ЖИНОЯТ ХУКУКИ УСМОНАЛИЕВ М.

Хаёлий мудофаа. Ҳаётда шундай вазиятлар бўладики, муайян бир вазиятда шахс ўзига нисбатан ҳужум қилинди деб, аслида бўлмаган тажовузга нисбатан мудофаа актини қўллайди. Жиноят ҳуқуқи назариясида бундай ҳолатни хаёлий мудофаа деб айтилади. Судлар фаолиятида ҳам шундай ишлар учраб туради. Шунинг учун зарурий мудофаадан хаёлий мудофаанинг фарқини ҳар бир судья, ҳар бир терговчи яхши билиши керак.
Хаёлий мудофаа масаласи жиноят қонунида назарда тутилмаган бўлсада, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги 39-сонли «Ижтимоий хавфли тажовуз-лардан зарурий мудофаа ҳуқуқини таъминловчи қонунларни судлар томонидан қўлланиши ҳақида»ги қарорининг 10-бандида «Судлар зарурий мудофаа ҳолатини аниқ ижтимоий хавфли тажовуз юз бермасада, шахснинг янглишиб шундай тажовуз қилиши мумкин деган тахминий ҳолатларидан фарқлашлари керак. Агар ҳодиса ҳолатларига кўра, мудофаа чораларини қўллаган шахс ўзининг янглbшганини билмаган ва билиши ҳам мумкин бўлмаган бўлса, унинг ҳаракатлари зарурий мудофаа ҳолатида содир этилган деб ҳисобланиши керак», дейилади86[86]. Аммо шахс тажовузнинг аслида бўлмаганлигини билган ёки билиши мумкин бўла туриб, бировга зарар етказса, унинг ҳаракатларида зарурий мудофаа ҳолати мавжуд бўлмайди. Бундай ҳолда қилмиш иш ҳолатларига қараб Жиноят кодексининг эҳтиётсизликдан зарар етказганлик учун жавобгар-ликни назарда тутувчи моддаси билан жавобгар қилинади.
Хаёлий мудофаада тажовуз ҳақиқатда аниқ мавжуд бўлмай, «мудофааланувчининг» онгида мавжуд бўлади. Хаёлий мудофаа жабрланувчи ҳаракатининг ижтимоий аҳамиятини мудофааланув-чи томонидан баҳолашдан иборат. Бундай ҳолда жабрланувчининг қандайдир ҳаракатлари ижтимоий муносабатларга аниқ хавф туғдирмайди. Мудофааланувчи субъектив хатога йўл қўйиб ижтимоий хавфли тажовуз қилинмоқда деб хаёл қилади.
Юридик адабиётларда хаёлий мудофаани учта гуруҳга бўладилар87[87]. Биринчи гуруҳга мудофааланувчи хатога йўл қўйиб, жабрланувчининг ҳаакатларига нотўғри баҳо беради ва ижтимоий хавфли деб ҳисоблайди. Ваҳоланки, қилмиш ижтимоий хавфли бўлмайди. Ўки ҳатто ҳуқуқий ҳаракат бўлиши ҳам мумкин.
Бир гуруҳ ички ишлар ходимлари жазони ўташ колониясидан қочиб кетган шахсларнинг кетиши мумкин бўлган йўналишни тахмин қилиб, қоронғи кечаси уларни қидириб борар эдилар. Дарахтзор ичидан ўқ овози эшитилади. Таъқиб қилувчилардан бири ўқ овози чиққан жойга қарата тўппончадан бир неча марта ўқ узади ва дарахтзор ичида одамнинг вой-войлаган овози эшитилади. Овоз келган томонга дарҳол бориб кўришса А. ва К. исмли вояга етмаганлар шу ерга келиб, ўзлари ясаган тўппончани синаб кўраётган экан. Таъқиб қилувчилар томонидан отилган ўқ вояга етмаганлардан бири К.га тегиб, баданига ўртача оғир шикаст етказилган эди.
Бундай хаёлий мудофаа ижтимоий хавфли ҳисобланмайди. Чунки қоронғилик ва шу вақтдаги вазиятда таъқиб қилувчилар колониядан қочганлар шу ерга беркинган деган фикрга келадилар ва бошқача хаёл қилишнинг иложи ҳам йўқ эди.
Иккинчи гуруҳга кишининг шахсига нисбатан хато қилувчи хаёлий мудофаани киритиш мумкин.
Бунда тажовуз қилмаган кишининг ҳаракатини тажовуз қилмоқда деган хаёл билан унга зарар етказилади.
А. бир гуруҳ шахслар билан жанжаллашиб қолади. Рақиблари уни ўртага олиб ура бошлайдилар. Шунда А. ёнидан ўзбек пичоғини чиқариб қуршовни ёриб чиқиб қочиб кета бошлайди.Қаршисидан ўз синфдоши Б. чиқиб қолиб, қаерга шошаяпсан, деб қўллари билан унинг йўлини тўсади. А. ўз синфдошини қоронғида танимай, уни урганлардан бири деб хаёл қилиб, Б. нинг қорнига пичоқ санчади. Сўнг синфдошини таниб қолиб уни касалхонага олиб боради.
Учинчи гуруҳга тажовузнинг тамом бўлиш вақтига нисбатан хато қилиб мудофааланишдир. Бундай мудофаа кеч қолган мудофаа ҳисобланиб, тажовуз тамом бўлганидан кейин мудофаа актини қўллашдир.
А. ва И. бир-бири билан қўшни яшайдилар, ҳар иккаласи маст ҳолда жанжаллашиб қолади ва А. ерда ётган болтани олиб, И. га ташланади. И. болтани А. дан тортиб олиб, четроққа қочади. Аммо А. нинг кўзойнаги ерга тушиб кетади ва у кўзойнагини олмоқчи бўлганда ерда ётган ғиштларни олиб, ҳужумни давом эттирмоқчи деб ҳисоблаб И., А.нинг елкасига болтанинг ўтмас томони билан уради ва баданига шикаст етказади.
Хаёлий мудофаа тажовуз қилмаган бошқа шахсга нисбатан қўлланиши ҳам мумкин. Шунга кўра, хаёлий мудофаа ҳолатида зарар етказиш ижтимоий хавфли ҳисобланади. Шу муносабат билан уларнинг жавобгарлик масаласи ҳам пайдо бўлади.
Аммо хаёлий мудофааланувчи жабрланувчига нисбатан ўз ҳаракатларининг ижтимоий аҳамиятини билмаса, ўзининг тасаввури хато эканлигини англамаса ва англаши мумкин ҳам бўлмаса, хаёлий мудофааланувчининг айби бўлмайди.
Бундай ҳолда хаёлий мудофаани зарурий мудофаа деб топилади.
А. кечаси маст ҳолда уйига кетаётиб ўз таниши Г. нинг деразаси очиқлигини кўриб, деразадан танишиникига кира бошлайди. Бегона одамнинг уйига кираётганини кўрган А. уй эгаси ўғри кирмоқда деб А. нинг баданига шикаст етказади. А. кирган уй танишининг қўшнисининг уйи бўлиб чиқади. Уй эгаси шу вазиятда уйга ўғри кираяпти деб ўйлайди ва ўғрини уради. У деразадан кираётган кишининг мақсадини, ким эканлигини билмас ва ўғри деб ўйлаши табиий эди.
Хаёлий мудофаа жиноят ҳуқуқий категория эмас. Чунки жиноят қонунида бу ҳақда ҳеч нарса дейилмаган. Шунга кўра, бу тушунча илмий тушунча бўлиб, ҳисобланади. Агар шу вақтдаги вазият мудофааланувчига ўз ўзининг мудофаага қартилган ҳаракатларнинг хатолигини англаш имкониятларини берса, бундай ҳолда зарурий мудофаа акти шахсни жиноий жавобгарликка тортишга асос бўлади. Бундай турдаги хаёлий мудофаада зарурий мудофаанинг белгилари бўлмайди ва жиноий жавобгарликка тортилади.
Хаёлий мудофаага юридик баҳо беришда шуни эсда тутмоқ керакки, бу фактик хато бўлиб, ундай ҳолда зарар етказилишини эҳтиётсизликдан қилинган жиноят деб топилади.
Зарар етказилишига сабаб бўладиган хаёлий мудофаада –шахс жабрланувчига эҳтиётсизликдан зарар етказган ҳисобланади.
Агар шахс онгли равишда зарар етказган бўлса қилмиш қасддан қилинган ҳисобланади ва келиб чиққан оқибатга қараб, шахс жавобгар қилинади.

Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish