Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Тошкент Давлат юридик институти


-§. Ижтимоий хавфли оқибат тушунчаси



Download 3,18 Mb.
bet48/186
Sana20.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#829466
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   186
Bog'liq
ЖИНОЯТ ХУКУКИ УСМОНАЛИЕВ М.

3-§. Ижтимоий хавфли оқибат тушунчаси
ва унинг турлари
Инсон томонидан содир этиладиган ҳар қандай ижтимоий хавфли ҳаракат ёки ҳаракатсизликдан маълум даражада зарарли оқибат келиб чиқади ёки зарарли оқибат келиб чиқиш мумкин бўлади. Бундай зарарли оқибат жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларга етказилса, оқибат жиноят-ҳуқуқий оқибат ҳисобланади. Ижтимоий хавфли зарар қонун билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларнинг турли соҳаларига етказилиши мумкин. Бу соҳалар шахс, унинг ҳуқуқ ва эркинликларига, давлат ва жамият манфаатларига, мулкка, табиий муҳитга, тинчликка, инсоният хавфсизлиги бўлиши мумкин. Шунингдек, зарар қонун билан қўриқланадиган сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, ахлоқий соҳаларга етказилиши мумкин. Аммо бундай зарар жиноят-ҳуқуқий нуқтаи назардан баҳоланади.
Жумладан, шахсга қарши аниқ бир жиноят содир қилинган бўлса, ўлим келиб чиққанлиги, шахснинг соғлиғига зарар етказилганлиги, қадр-қиммати камситганлиги каби зарар етказилган бўлиши мумкин. Мулкка қарши жиноятларда мулкий зарар етказилса, бошқа иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларда эса иқтисодий асосларга зарар етказилиши мумкин. Жиноят кодекси Махсус қисми моддаларининг диспозицияларида тажовуз туфайли келтириладиган зарарнинг хусусияти, даражаси кўрсатилади. Айрим моддаларда жиноят натижасида келиб чиқадиган оқибат кўрсатилади. Масалан, мулкни талон-торож қилиш жиноятларида, талон-торож қилинган мулкнинг миқдорига қараб жавобгарлик белгиланган бўлса, мулкни талон-торож қилиш билан боғлиқ бўлмаган мулкий жиноятларда келтирилган зарарнинг миқдори, соғлиққа қарши жиноятларда баданга етказиладиган шикастнинг даражаси кўрсатилади. Яъни айрим нормаларда келиб чиқадиган оқибатни аниқ кўрсатиб қўйилса, айрим нормаларда муқобил оқибатлар кўрсатилиб, шахсни ўша норма билан жавобгар қилиш учун қонунда назаарда тутилган альтернатив оқибатлардан бирининг келиб чиқишининг ўзи етарлидир. Масалан, ЎзР ЖК 186-моддасининг иккинчи қисмида сифатсиз маҳсулот чиқариш одамлар ўлимига (“а” банди) (“б” банди) ёки бошқа оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлса, дейилади.
ЖК Махсус қисмининг бир қанча моддаларида зарарни келиб чиқиши эмас, балки муайян ҳаракатни содир қилишнинг ўзи етарли, деб ҳисобланган. Масалан, ЖК 135-моддасида одамларни шаҳвоний ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш учун алдов йўли билан ёллашнинг ўзи тамом бўлган жиноят ҳисобланиб, бирон-бир моддий маънодаги оқибатнинг келиб чиқиши шарт эмас.Қонун чиқарувчи орган жиноий оқибатни ифодалар экан жиноятнинг хусусияти ва турига қараб, турли атамаларни ишлатган. Масалан, мансабдорлик жиноятларида кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказиш дейилган. Оқибатни қонунда бундай ифодаланиши маълум маънода мушоҳада қилишни талаб қилади. Ушбу ЖК нинг атамаларнинг ҳуқуқий маъноси бўлимида зарар энг кам ойлик иш ҳақининг муайян баравари миқдорида ҳисобланишининг аниқ мезонлари белгилаб қўйилган. Шунга кўра жиноят туфайли етказилган зарарнинг миқдорини ана шу мезонлар асосида ҳисоблаб, етказилган зарарнинг миқдорига қараб жавобгарлик масаласи ҳал қилинади.
Жиноий оқибат сифатида жиддий зиён деганда нимани тушуниш керак?Қонун чиқарувчи орган бундай ҳолда қандай оқибатни назарда тутмоқда? Зиён жиноят натижасида жабрланувчига тўғридан-тўғри етказилган зарарнинг миқдори билан эмас, балки жиноят натижасида жабрланувчига етказилган зарар туфайли унинг шу зарар туфайли оладиган даромаддан маҳрум бўлганлиги ва бошқа зарарлар йиғиндисидир.
Агар ижтимоий хавфли оқибат шахснинг ўлими билан боғлиқ бўлса, шахсга нисбатан ташқи томондан ишлатилган жисмоний таъсирнинг натижасидир.
Шундай қилиб зарар аниқ ўлчовларда белгиланадиган жиноят натижасида етказилган зарар бўлса, зиён жиноят натижасида жабрланувчининг олиши керак бўлган даромад ёки бошқача фойдани ололмаган миқдори билан белгиланади.
Жиноятни тўғри квалификация қилиш учун зарарнинг миқдоринигина эмас, балки турини ҳам ҳисобга олиниши керак бўлади. Айнан ана шундай ҳисобга олиш усули шахснинг баданига етказилган шикаст даражасини аниқлаб жавобгарликни ҳал қилиш мулкни талон-торож қилиш жиноятларида, талон-торож қилинган мулкнинг миқдорига қараб жавобгар қилиш имкониятини беради.
Жиноят натижасида етказилган зарар ёки зиённинг миқдори жиноят содир қилинган вақтдаги баҳоларда ифодаланадиган энг кам ойлик иш ҳақининг муайян миқдорида белгиланади.
Ижтимоий хавфли қилмишнинг оқибатларини икки гуруҳга бўлиш мумкин. Булар: а) моддий оқибатлар; б) моддий бўлмаган оқибатлар.
Моддий оқибатли жиноятлар ҳам ўз навбатида иккига бўлиниб, мулкий ва шахсий хусусиятдаги оқибатлардир.
Моддий бўлмаган оқибатлар ташқи дунёнинг моддий ҳисобланмаган ижтимоий муносабатларнинг бузилишига сабаб бўладиган қилмишлар натижасида вужудга келади. Моддий хусусиятга эга бўлмаган оқибатлар сиёсий ёки ижтимоий ташкилотлар фаолиятини тартибга солувчи ижтимоий муносабатларга тажовуз қилиниш натижасида юз беради. Аммо қонун чиқарувчи орган кўп ҳолларда ЖК Махсус қисмининг моддаси диспозициясида бундай зарарни кўрсатмайди. Масалан, ЎзР ЖК нинг 150-моддасининг диспозициясида «Урушни тарғиб қилиш, яъни бир мамлакатни иккинчи мамлакатга нисбатан қўзғатиш учун турли шаклдаги қарашлар, ғоялар ёки чақириқлар тарқатиш», дейилади. Айрим нормаларда эса жиноий оқибат жиноят таркиби доирасига киритилмаган. Чунки бундай жиноятларда ижтимоий хавфли оқибатнинг миқдорини аниқлашнинг ёки унинг мазмунини белгилашнинг иложи йўқ. Масалан, бундай жиноятлар га туҳмат ва ҳақорат қилишни кўрсатиш мумкин. Ушбу жиноятлар содир этилганда кишининг шаъни ва қадр-қиммати таҳқирланади. Шахснинг ҳақорат қилинганлиги ёки унга нисбтан туҳмат қилинганлиги туфайли жабрланувчининг қон босими ошиб оғир касал бўлиб қолганлиги учун қўшимча равишда баданга шикаст етказишда айблаб квалификация қилиш мумкин бўлмай, ҳақорат қилиш ёки туҳмат қилишнинг айбни оғирлаштирувчи тури сифатида квалификация қилинаверади.
Кўп ҳолларда қонун билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатга тажовуз қилиш турли оқибатларни келтириб чиқаради. Масалан, номусга тегиш жиноятининг жабрланувчиси бўлган аёл шарманда қилинганлиги туфайли унинг шахсий ва оилавий ҳаётида ёмон оқибатларнинг юз беришига сабаб бўлиши мумкин. Аммо бу оқибатларни номусга тегиш жинояти таркиби доирасига киритишнинг иложи йўқ. Бу жиноятнинг ана шундай ижтимоий хавфлилилик даражасини қонун чиқарувчи орган ҳисобга олиб, номусга тегиш ҳаракатларини содир қилишнинг ўзи учун жавобгарликни белгилаб қўйган.
Жиноят ҳуқуқида барча таркибдаги жинояларни моддий ва формал жиноятларга бўлиш қабул қилинган. Жиноятнинг моддий ёки формал эканлиги қонун чиқарувчи орган томонидан муайян норманинг объектив томонини қандай тарзда ишлаб чиққанига боғлиқ. Жиноят таркиби объектив томонининг зарурий белгиси сифатида фақат ижтимоий хавфли қилмишни содир қилишнинг ўзидан иборат бўлган жиноятлар формал жиноятлар деб қабул қилинган. Агарда жиноят таркиби объектив томонининг зарурий белгиси сифатида ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) билан бирга шу қилмишнинг ижтимоий хавфли оқибати ҳам киритилган бўлса, бундай жиноят моддий таркибли жиноят деб айтилади. ЎзР ЖК Махсус қисмида формал таркибли жиноятлар анчагина, масалан, ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш (112-модда); номусга тегиш (118-модда); жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб Ҳозиртабиий усулда қондириш (119-модда); фарзандликка олиш сирини ошкор қилиш (125-модданинг 1-қисми); ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш (128-модда); туҳмат (139-модданинг 1-қисми); ҳақорат қилиш (140-модда) ва ҳоказолар.
Моддий жиноятларда қонун чиқарувчи орган жиноят туфайли моддий маънодаги оқибат келиб чиқишини жиноят объектив томонининг зарурий белгиси сифатида жиноят таркиби доирасига киритган. Масалан, ЖК нинг 144-моддасида фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларни бузиш фуқароларнинг жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларига жиддий зарар етказилишини назарда тутади. Ўки 139-моддада ахборотлаштириш қоидаларини бузиш — анча миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса дейилади ва ҳоказолар.
Жиноятларни моддий ва формал таркибли жиноятларга бўлишнинг амалий аҳамияти борми? Аввало жиноятларни бундай бўлиниши жиноятнинг тамом бўлиш вақтини аниқлаш ва келиб чиққан оқибатнинг даражаси ёки миқдорига қараб квалификация қилишда муҳимдир. Масалан, одам ўлдиришда жабрланувчи ҳаётдан маҳрум этилганидан кейин тамом бўлган ҳисобланади. Агар одам ўлдириш ҳаракатлари қилинган, аммо объектив ва субъектив сабабларга кўра жабрланувчи ўлмай қолса, айбдорнинг қилмиши одам ўлдиришга суиқасд қилиш деб квалификация қилинади.
Қонун чиқарувчи орган эҳтиётсизликдан содир этиладиган жиноятлар объектив томонини субъектив томонининг белгиларига боғлаб қўйган. Яъни жиноят ўз-ўзига ишониш ёки бепарволик туфайли содир этилиб, келиб чиққан оқибат айбдорнинг ўз-ўзига ишониш ёки бепарволиги туфайли келиб чиққан бўлиши керак.
Формал жиноятларда жиноят таркиби тузилиши жиҳатидан ижтимоий хавфли оқибат келиб чиқишини назарда тутмайди.
Аммо субъектнинг содир этилган ижтимоий хавфли қилмишга бўлган руҳий муносабатлари аниқланиши керак. Масалан, фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилигини бузиш (141-модда) жиноятида субъектнинг ўзининг қилмишига бўлган руҳий муносабатни аниқлашнинг ўзи етарлидир.
Қонунда жиноий оқибатнинг келиб чиқишини ўша жиноят объектив томонининг зарурий белгиси сифатида жиноят таркиби доирасига киритилган бўлиб, аммо объектив ёки субъектив сабабларга кўра жиноий оқибат келиб чиқмаган бўлса, бундай ҳолда қилмишни формал жиноятлар гуруҳига киритиш керакми ёки моддий жиноятлар гуруҳига киритиш керакми, деган савол туғилади.
Жиноий қилмишни моддий ёки формал таркибли жиноятлар гуруҳига киритиш масаласи жиноят туфайли келиб чиққан оқибатга қараб эмас, балки қонун чиқарувчи орган қонун нормасини ишлаб чиқиш вақтида белгилайди. Шунга кўра қонун нормасида жиноят объектив томонининг зарурий белгиси доирасига жиноий оқибат зарурий белги сифатида киритилган, аммо жиноят охирига етказилмаганлиги туфайли жиноий оқибат келиб чиқмаган тақдирда ҳам моддий жиноят ҳисобланаверади.
Кесик таркибли жиноятларда ҳам жиноий оқибат жиноят объектив томонининг зарурий белгиси сифатида жиноят таркиби доирасига кирмаганлиги туфайли, бу жиноятларни ҳам формал жиноятлар гуруҳига киритиш мумкин.
Шундай қилиб, ижтимоий оқибат деганда қилмиш туфайли жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатга етказиладиган зарар ёки зиён тушунилади.
Оқибат моддий ёки моддий бўлмаслиги мумкин. Моддий оқибат жиноят объектив томонининг зарурий белгиси сифатида ЖК Махсус қисми моддасининг жиноят таркиби доирасига киритилган белгиси ҳисобланади. Формал жиноятларда эса келиб чиққан оқибат жиноят таркиби белгиларидан ташқарида ётади.

Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish