6-боб бЎйича машҚ саволлари
1. Жиноятнинг объекти деб нимага айтилади? Жиноят таркиби томонлари тизимидаги аҳамияти нимада?
2. Жиноят объектининг турларини айтинг?
3. Жиноят объектларини таснифлашнинг аҳамияти нималарда ифодаланади?
4. Жиноятларнинг махсус объекти деганда нимани тушунасиз?
5. Жиноятларнинг бевосита объекти нима?
6. Жиноятларнинг предмети нима ва жиноят объектидан фарқи нима?
7. Жиноят предметини жиноятни квалификация қилишдаги аҳамияти нимада?
фойдаланилган ва ушбу бобни чуҚурроҚ Ўрганиш учун тавсия этиладиган адабиётЛАР
1. Н.И.Коржанский. Предмет преступления. Волгород, 1988.
2. Уголовное право Российский Федерации. Общая часть. М. “Юристь”, 2001, ст.105-121.
3. Курс уголовного право. Под ред. Н.Ф.Кузнецова, И.М.Тяжкова. Т.1. М. “Зерцало”, 1999.
4. Б.С.Никифоров. Обьект преступления. М: 1960, ст.29-121.
5. Н.И.Коржанский. Объект и предмет уголовно-правовой охраны.М: “Юридическая литература”, 1980, ст.41.
6. Н.И.Каиржанов. Интересы трудяшихся и уголовный закон. Алма-Ата.1973, ст.56-57.
7. Курс советского уголовного право в 6 томах. Т.2. М: “Наука”, 1970, ст.111-130.
8. Т.А. Лесниевский-Костарева. Дифференциация в уголовном ответственности. М: “Норма” 2000.
9. И.А.Клепицкий. Недвижимость как предмет хишение и вымогательство. “Государство и право”, 2000, №12. ст.11-19.
10. В.Шелельков. Квалификация преступлений с альтернативными составами. “Государство и право”. №10. 2001, ст.71.
11. И.Л.Петрухин. Человек как социально-правовая ценность. “Государство и право”. №10. 1999, ст.83.
12. И.А.Клепицкий. Документ как предмет подложного в уголовном право. “Государство и право”, №5. 1998, ст.68.
VII БОБ. Жиноятнинг объектив томони
1-§. Жиноятнинг объектив томони тушунчаси ва аҳамияти
Инсоннинг ҳар бир онгли ҳаракати ва ҳаракатсизлиги икки томонлама хусусиятга эга бўлиб, булар бевосита жиноий қилмишларга ҳам тегишлидир. Булар қилмишнинг ички хусусиятлари ва ташқи хусусиятларидир.Қилмишнинг ички хусусиятлари кишининг онгидаги хусусиятлари бўлиб, қилмишнинг субъектив томони деб айтилади.Қилмишнинг ташқи хусусиятлари эса киши онгидаги хусусиятларнинг унинг бевосита ҳаракати ёки ҳаракатсизлигида ифодаланган кўринишдаги ташқи хусусиятлари бўлиб, қилмишнинг объектив томони деб айтилади. Ушбу бобда жиноятнинг ташқи хусусиятлари, яъни объектив томони баён қилинади.
Жиноят қонуни билан қўриқланадиган объектга қарши қилинган ижтимоий хавфли ҳаракат ёки ҳаракатсизликнинг ташқи ҳолатини ифодаловчи белгилар жиноятнинг объектив томони деб айтилади45[45].
Жиноятнинг объектив томони муайян вақт ва маконда, муайян усулда содир этиладиган, айрим ҳолларда, муайян шароитда қурол воситаларидан фойдаланиб, жиноят содир этиш вақтида объектив ҳақиқатга айланадиган ижтимоий хавфли, жиноят ҳуқуқига хилоф ҳаракат ёки ҳаракатсизликдан иборат бўлган қилмишдир. Жиноятнинг объектив томонини ифодаловчи бу белгилар жиноят юзасидан суриштирув, тергов ва суд муҳокамаси вақтида аниқ-ланади. Жиноят туфайли келиб чиққан ижтимоий хавфли оқибат ҳам жиноят объектив томонининг белгилари доирасига киради.
Академик Кудрявцев В.Н. жиноят объектив томонига таъриф берар экан, «Жиноятнинг объектив томони қонун билан қўриқланадиган манфаатларга Ҳозирқонуний равишда тажовуз қилишнинг ижтимоий хавфли жараёни бўлиб, унинг ташқи томони нуқтаи назардан қараганда, субъектнинг жиноий ҳаракатининг (ҳаракатсизлигининг) бошланиши ва тамомланиб, жиноий оқибат келиб чиқиши билан якунланадиган муайян тартибда содир этиладиган воқеа ва ҳодисадир» деб ёзган эди.46[46] Ушбу таърифни Россия Федерацияси жиноят ҳуқуқи Умумий қисмининг муаллифлари ҳам тўла қувватлайдилар.
«Бу ҳақиқатдан ҳам шундай. Инсон хулқининг ташқи томонини ифодаловчи хусусиятлари жиноят объектив томонини ташкил қилади ва бу, энг аввало, ижтимоий хавфли ва ҳуқуққа хилоф бўлиши керак», деб ҳисоблайдилар47[47].
Қонун чиқарувчи орган бундай ижтимоий хавфли ҳуқуққа хилоф қилмишларнинг қатъий рўйхатини Жиноят кодекси Махсус қисмида берган.Қилмишни жиноий деб ҳисоблаш учун фақат унинг ижтимоий хавфлилигини кўрсатишнинг ўзи етарли эмас. Инсоннинг ижтимоий хавфли акти муайян вақт ва маконда содир этилганлиги боис, жиноят объектив томонининг мазмунини очиб бериш учун объектив томонининг белгилари гуруҳини ҳам кўрсатилади. Жиноятнинг объектив томонини ифодаловчи белгилар Жиноят кодекси Махсус қисмининг диспозициясида кўрсатилади. Аммо қонун чиқарувчи орган барча моддаларда ҳам жиноят объектив томонини ифодаловчи белгиларни батафсил кўрсатиб ўтирмай, ўша жиноятни содир қилишнинг усулини кўрсатиб қўя қолади. Чунки бундай жиноятнинг содир қилиш усулини кўрсатишнинг ўзи унинг объектив томонини барча учун тушунарли қилиб қўяди. Масалан, ўғрилик жиноятида мулкнинг яширин равишда, талончилик жиноятида очиқдан-очиқ, фирибгарликда алдов ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилиш кўрсатилади. Айрим моддаларда эса жиноятнинг номинигина айтиш билан кифояланилган. Масалан, ЖК 97-моддасининг 1-қисми диспозициясида қасддан одам ўлдириш, 102-моддада эса эҳтиётсизликдан одам ўлдириш деб айтишнинг ўзи билан чекланилган. Чунки бундай жиноятларни номини айтишнинг ўзи билан унинг объектив томони белгиларини барча билади. Демак, жиноят содир қилиш усули бир қанча жиноятлар объектив томонининг зарурий белгилари доирасига кириб, ўша жиноятда айблаб квалификация қилишнинг энг асосий белгиларидан бирига айланади.
Жиноят содир этиш қуроли ёки воситаси айрим жиноят объектив томонининг белгиларидан бўлиб, жиноятни квалификация қилишнинг зарурий белгиси сифатида жиноят объектив томони белгилари доирасига киради. Масалан, нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда оммавий ахборот воситалари орқали туҳмат қилиш (ЖК 139-моддаси) ёки ҳақорат қилиш (140-моддаси).
Жиноят объектив томонининг зарурий белгиларидан бири қилмишнинг ижтимоий хавфлилигидир.Қилмиш туфайли қонун билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатга зарар етказилиши ёки зарар етказиш хавфи остида қолдирилиши унинг ижтимоий хавфлилигидир. Етказилган зарар (келиб чиққан оқибат) ҳам жиноят объектив томонининг зарурий белгиси бўлиб, ҳаракат ёки ҳаракатсизлик ва ундан келиб чиққан оқибат ўртасидаги боғланишни сабабий боғланиш деб, сабабий боғланиш ҳам жиноят объектив томонининг белгилари доирасига киради.
Шундай қилиб, жиноятнинг объектив томонини ифодаловчи белгилар жиноят объектив томонининг белгиларини ташкил этади. Бу белгилар доирасига: ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик); туфайли ижтимоий муносабатга етказилган зарар (жиноий оқибат); қилмиш билан келиб чиққан оқибат ўртасидаги сабабий боғланиш; ижтимоий хавфли қилмиш содир этиш жойи, вақти, шароити; жиноят содир қилиш усули, жиноят содир қилиш қуроли ва воситалари киради.
Маълумки, жиноят объектив томони жиноят таркибининг битта томони (элементи) бўлиб, ЖК Махсус қисмининг барча моддаларини таҳлил қилиб, бу белгиларни икки гуруҳга бўлиш мумкин. Юридик адабиётларда ва қонун мазмунига кўра бу белгиларни жиноят объектив томонининг зарурий ва факультатив белгиларга ажратилади.
Жиноят таркибининг зарурий белгиси — бу ижтимоий хавфли қилмишдир. Бошқа барча белгилари жиноят таркиби объектив томонининг факультатив белгиларидир. Ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик)нинг жиноят объектив томонининг зарурий белгиси эканлиги шундаки, ЖК Махсус қисмида назарда тутилган барча жиноятлар жиноят таркибининг объектив томони учун ижтимоий хавфли қилмиш эканлиги шарт. Бошқа белгилари эса факультатив белгилар бўлиб, ЖК Махсус қисмида назарда тутилган барча жиноятларнинг жиноят таркиби доирасига кирмай, фақат бир қатор жиноятлар учунгина объектив томонининг белгилари доирасига киради.
Жиноят объектив томонининг жиноят таркиби томонлари (элементлари) тизимида аҳамияти нимада? ЎзР ЖКнинг 16-моддасига кўра, Жиноят кодексида назарда тутилган жиноят таркибининг барча аломатлари мавжуд бўлган қилмишни содир этиш жавобгарликка тортиш учун асос бўлади, дейилади. Демак, шахсни муайян бир жиноятни содир қилишда айблаш учун жиноят таркибининг барча томонлари ва томонларни ифодаловчи белгилар тўла аниқланиши керак. Демак, жиноят таркиби жиноятни квалификация қилишнинг юридик асоси ҳисобланади. Шунга кўра, жиноятни тўғри квалификация қилиш учун муайян жиноятнинг жиноят таркиби белгилари тўла ва тўғри аниқланиши керак. Аммо ЖК Махсус қисмининг барча моддаларида жиноят таркиби томонларининг барча томонларини ифодаловчи белгилари тўла кўрсатилмаган. Кўпчилик моддаларда ўша жиноятнинг субъекти ҳамда субъектив томон кўрсатилмайди. Аммо ЖК Махсус қисмининг моддалари диспозициясида жиноят объектив томони анча тўлароқ кўрсатилади ва ўша жиноятнинг ўзи ҳам объектив томонини ҳисобга олган ҳолда номланган. Махсус қисми моддаларида жиноятнинг объекти, субъекти ёки субъектив томони кўрсатилмаган бўлса, улар жиноят объектив томонини таҳлил қилиш орқали аниқланади.
Масалан, ЖК 127-моддасида (вояга етмаганни Ҳозирижтимоий ҳаракатларга жалб қилиш) субъект кўрсатилмаган. Унинг субъектини объектив томонини таҳлил қилиш орқали аниқланади. ЎзР ЖКнинг 172-моддасида мулкни қўриқлашга виждонсиз муносабатда бўлишнинг субъектив томони шу модданинг диспозициясида берилмаган. Демак, бу жиноятнинг субъектив томони объектив томонини таҳлил қилиш орқали аниқланади. Кўп ҳолларда жиноят объектив томонининг белгиси ҳисобланган жиноят содир қилиш усули фақатгина тажовуз объектинигина эмас, балки айб шаклини ҳам аниқлаш имконини беради. Масалан, талончилик (ЖК 166-моддасида) ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш деб ифодаланган. Бунда жиноят содир қилиш усули жиноятнинг объектини ва субъектив томонининг хусусиятини объектив томони орқали аниқланади. «Жиноят объектив томонининг хусусиятлари содир этилган жиноий тажовузнинг субъектив томонининг мазмунини тажовуз қаратилган ижтимоий муносабатлар доирасини у ёки бу даражада аниқроқ белгилаш имконини беради», деб ёзган эди Кудрявцев В.Н.48[48]
Жиноят кодексининг 164-169-моддаларида ўзганинг мулкини талон-торож қилишнинг шаклига қараб жавобгарлик белгиланган. Бу жиноятлар жиноятнинг объекти, субъектив томони, субъекти бир хил бўлсада, уларнинг қандай жиноят эканлиги жиноят таркиби объектив томонини таҳлил қилиш орқали аниқланади. Ушбу жиноятнинг объектив томонини таҳлил қилиш орқали, улар фақат тўғри қасддан содир этилиши ва қандай шаклдаги (шахсий ёки хусусий ёхуд давлат мулки эканлиги) мулк эканлиги аниқланади. Шунингдек, жиноятларнинг бир-биридан фарқи келиб чиққан ижтимоий хавфли оқибатнинг даражаси орқали ҳам аниқланади. Жиноий оқибат ҳам объектив томонининг белгиси ҳисобланади. Масалан, баданга оғир шикаст етказиш ЎзР ЖК 104-моддасида назарда тутилган жиноятни ташкил қилса, қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш 105-модда, қасддан баданга енгил шикаст етказиш 109-моддада назарда тутилган жиноятни ташкил қилади. Ушбу моддалардаги жиноятлар объекти, субъекти ва субъектив томондан фарқ қилмайди. Уларнинг бир-биридан фарқи жиноят туфайли келиб чиққан ижтимоий хавфли оқибатнинг даражаси билан белгиланади «Жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларнинг ҳар бир гуруҳи реал ҳаётда бир неча жиноий қилмишларнинг объекти бўлиши мумкин. Бу жиноятлар ўртасидаги фарқ жиноятнинг объекти бўйича эмас, балки жиноий тажовузнинг усули, зарарли оқибатнинг хусусиятлари, айб шакли, жиноят субъектининг ўзига хос хусусиятлари орқали аниқланади»49[49].
Айрим ҳолларда муайян жиноятнинг объектив томони жиноий қилмишнинг бошқа турдаги ҳуқуқ бузишлардан фарқ қилишнинг мезони ҳам ҳисобланади. Масалан, ЖК нинг 148,182,183,184 ва ҳоказо моддаларда назарда тутилган жиноятлар ўша қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилсагина жиноий қилмиш ҳисобланади. Бундай жиноятларда олдинги қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганлиги маъмурий ва жиноий қилмиш деб ҳисоблашнинг асосли мезони ҳисобланади.
Ана шу юқорида баён қилинганларга асосланиб жиноят таркиби томонлари ичида жиноятнинг объектив томонининг аҳамиятини қуйидагиларда ифодалаш мумкин:
1) объектив томони жиноят таркибининг бир томони (элементи) сифатида жиноий жавобгарликнинг асослари доирасига киради;
2) жиноятни квалификация қилишнинг юридик асоси ҳисобланади;
3) муайян гуруҳга кирувчи (объекти жиҳатидан бир хил бўлган)жиноятларнинг бир-биридан фарқини аниқлаб беради;
4) жиноий қилмишнинг бошқа ҳуқуқбузарликлардан фарқини белгиловчи мезон ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |