Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Тошкент Давлат юридик институти


-§. Тамом бўлмаган ва иштирокчиликда содир этилган



Download 3,18 Mb.
bet135/186
Sana20.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#829466
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   186
Bog'liq
ЖИНОЯТ ХУКУКИ УСМОНАЛИЕВ М.

7-§. Тамом бўлмаган ва иштирокчиликда содир этилган
жиноят учун жазо тайинлаш
ЖК Махсус қисми моддаларида тамом бўлмаган ва иштирокчиликда содир этилган жиноятлар учун алоҳида жавобгарлик белгиланмаган. Бундай жиноятларни квалификация қилишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинган бўлсада, уларга жазо тайинлашда ҳисобга олиш қоидалари қонунда назарда тутилмаган.
ЎзР ЖКнинг 25-моддаси биринчи қисмининг мазмунига кўра, жиноят содир этиш учун ёки уни яшириш учун олдиндан шарт-шароит яратувчи қилмиш жиноятга тайёргарлик кўриш деб топилади ва бундай ҳаракатлар жиноятга тайёргарлик кўриш жиноятининг жиноят таркибини ташкил қилади. Аммо қонунда жиноятга тайёргарлик кўриш босқичида тўхтатилганлиги учун алоҳида жавобгарлик белгиланмай, ЖК Махсус қисмининг тамом бўлган жиноят учун жавобгарликни белгиловчи норма доирасида жавобгарлик белгиланиб, муайян жазо тури доирасида жазо тайинланади.
Қонунда жиноятга тайёргарлик кўрганлик учун жазо тури ва муддатини белгилаш масаласи судга ҳавола қилинган. Суд жиноятга тайёргарлик кўришда муайян жиноят таркиби объектив томонини ифодаловчи ҳаракатлар ҳали бошланмаганлиги, қонун билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатга бевосита тажовуз бошланмаганлиги ва бу ижтимоий муносабатга ҳам зарар етказилмаганлигини ҳисобга олиб, айбдорнинг қилмиши квалификация қилинган норманинг санкциясидаги энг енгил жазо турини тайинлаши, ёки ЖК 57-моддасининг қоидаларини қўлланган ҳолда енгилроқ жазо турини қўллаши мумкин. Жиноятга тайёргарлик кўришни ижтимоий хавфлилик даражаси жиноятга суиқасд қилиш ёки тамом бўлган жиноятга нисбатан анча кам бўлганлиги, муайян моддасининг санкциясида назарда тутилган энг енгил жазони тайинлашга ёки ЖК 57-моддасининг қоидаларини қўллаган ҳолда қонунда кўрсатилганидан ҳам енгилроқ жазо тайинланиши мумкин.
Жиноятга суиқасд қилишнинг ижтимоий хавфлилик даражаси жиноятга тайёргарлик кўришга нисбатан оғирроқ, тамом бўлган жиноятга нисбатан енгилроқдир.
ЎзР ЖК 25-моддаси иккинчи қисмида айтилишига кўра, жиноят бошланиб, шахсга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра, охирига етказилмаган бўлса, жиноят содир этишга суиқасд қилиш деб топилади.Қилмишда жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатга тажовуз қилиш бошланиб, тажовуз қаратилган ижтимоий муносабат зарар етказилиши хавфи остида қолдирилиши ёки маълум даражада зарар етказилиши мумкин, аммо қонунда назарда тутилган ижтимоий хавфли оқибат келиб чиқмайди. Шунга кўра, тамом бўлган жиноятга нисбатан жиноятга суиқасд қилишнинг ижтимоий хавфлилик даражаси камроқ бўлади. Суд жиноятга суиқасд қилганлик учун жазо тайинлашда ана шундай ҳолатни ҳисобга олиб, муайян модданинг санкциясида назарда тутилган жазо тури ва муддати доирасида тайинланадиган жазога нисбатан камроқ бўлган муддат ёки миқдорини тайинлайди.
Иштирокчиликда содир этилган жиноятнинг моҳияти ва мазмуни бошқачароқдир.
Иштирокчиликда содир этилган жиноятларнинг шакллари ЖКнинг 29-моддасида назарда тутилган ва ЖК Махсус қисми моддаларида иштирокчиликнинг оддий, мураккаб турлари уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшма томонидан содир қилинганлиги учун жавобгарлик белгиланиб, шунга мувофиқ равишда жазо муддати ҳам белгиланган. Суд жазо тайинлашда бир гуруҳ шахслар иштирокчиликнинг қандай шаклида содир этилганлигига қараб жазо тайинлайверади. Агарда бир гуруҳ шахслар, уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшма томонидан содир этилганлиги қилмишнинг жиноят таркиби доирасига киритилмаган ва квалификация қилишнинг зарурий белгиси сифатида назарда тутилмаган бўлса, суд бундай шахсларга нисбатан жазо тайинлашда ЎзР ЖК 56-моддаси биринчи қисмининг «м» бандига асосланиб жазони оғирлаштирувчи ҳолат ҳисоблаб, айбдорларнинг қилмиши квалификация қилинган норманинг санкциясида назарда тутилган оғирроқ жазони ёки жазонинг энг кўп муддатига ёки миқдорига яқин бўлган қисмини тайинлайди.
Иштирокчиликда содир этилган жиноят учун жазо тайинлашдаги муаммо шундаки, иштирокчиликда содир этиладиган жиноятларни икки гуруҳга бўлиб, биринчи гуруҳга жиноятни бевосита бажарувчиси сифатида қатнашган шахсларга, иккинчи гуруҳга жиноят объектив томонини бажаришда умуман қатнашмаган, аммо жиноятда иштирокчи сифатида квалификация қилинган шахсларни киритилади.
ЖК Махсус қисми моддаларида эса фақат бир гуруҳ шахслар томонидан, яъни бажарувчи сифатида қатнашган шахсларнинг жавобгарлиги назарда тутилади. Шундай экан, муайян жиноятни амалга оширишда бевосита қатнашмаган, аммо иштирокчи сифатида жавобгарликка тортилган шахсларнинг жавобгарлиги ва уларга нисбатан жазо тайинлаш масаласи қандай ҳал қилиниши керак? ЎзР ЖКнинг 28-моддасида белгиланишига кўра, жиноятнинг ташкилотчиси, далолатчиси ва ёрдамчилари жиноят иштирокчилари ҳисобланади. Улар жиноятнинг бажарувчилари амалга ошираётган жиноятда бевосита қатнашмайди, яъни муайян жиноятнинг объектив томонини ифодаловчи ҳаракатларда умуман қатнашмайди. ЖК Махсус қисми моддаларида ташкилотчи, далолатчи ва ёрдамчилар учун жавобгарликни назарда тутувчи нормалар эса йўқ.
Аммо ЎзР ЖКнинг 30-модддасида ташкилотчи, далолатчи ва ёрдамчилар ҳам ушбу Кодекс Махсус қисмининг бажарувчисини жавобгарликка тортиш белгиланган моддаси бўйича жавобгарликка тортилади, дейилади. Демак, ушбу қонун нормасининг мазмунига кўра, жиноятнинг бажарувчиси ЖК Махсус қисмининг қайси нормаси билан квалификация қилинган бўлса, ташкилотчи, далолатчи ва ёрдамчилари ҳам ўша норма билан квалификация қилинади ва жазо ҳам ўша норма санкцияси доирасида тайинланади.
Ташкилотчи, далолатчи ва ёрдамчилар жиноятни амалга оширишда, бевосита қатнашмаганлиги туфайли уларга бажарувчисига нисбатан енгилроқ жазо тайинлаш мумкинми деган савол туғилади. Назарий жиҳатдан олганда уларга бажарувчига нисбатан енгилроқ жазо тайинланиши керак. Аммо бундай қоида қатъий белгиланган қоида бўлмасдан, суд буларга жазо тайинлашда ишнинг барча ҳолатларини, яъни жиноятда иштирок этишнинг мотиви ва мақсади ташкилотчилик, далолатчилик, ёрдамчилик даражаси ва жиноятни амалга оширишда улар иштирокчиликнинг аҳамияти, жиноятда иштирок этаётган кишининг шахси ва ҳоказо ҳолатлар ҳисобга олинади. Амалда шундай ҳоллар ҳам бўлиши мумкинки, бажарувчига нисбатан ташкилотчига ёки далолатчига ёхуд ёрдамчига улар қилмиши квалификация қилинган санкция доирасида оғирроқ жазо чораси тайинланиши мумкин.
Айтайлик, далолатчи олдин озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб чиққан, жиноят содир этишда тажрибага эга бўлмаган бажарувчиси эса вояга етмаган ва биринчи марта жиноят содир қилган бўлиши мумкин.
Амалда умумий қоидага кўра, жиноят ташкилотчиси ва далолатчисига нисбатан ёрдамчиларга енгилроқ жазо тайинланади. Аммо қонунда албатта, жазони енгиллаштириш ёки оғирлаштириш назарда тутилмаган.
Демак, иштирокчиларнинг қайси бирига енгилроқ, қайси бирига оғирроқ жазо тайинлаш мумкинлиги қонунда назарда тутилмаган.
Қайси бирига оғирроқ жазо тайинлашда суд иш ҳолатларига қараб, иштирок этишининг мотиви ва мақсади, характери, қатнашиш даражаси, улар иштирокининг жиноятни амалга оширишга таъсири, жиноят натижасида келтирилган зарарда унинг таъсири, қурол ва воситалар билан таъминлаши ва ҳоказолар ҳисобга олиниб жазо тайинланади.
Жазо тайинлашда ҳар бир иштирокчининг ўзига тегишли енгилаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.

Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish