Охирги заруратни қўллаш асослари. Ҳар қандай хавф, табиий офат (ёнғин, сел, ер қимирлаш), ишлаб турган машина ва механизмлар, турли қурилмалар, қисқаси ҳар қандай хавф манбаи, инсонлар ҳаёти, соғлиғи, ҳуқуқларига, жамият ва давлат манфаатларига хавф туғдириб туради. Ана шундай хавф аниқ юз беганда, бу хавфни бартараф қилиш учун зарурий чора сифатида охирги зарурат чораси қўлланиши мумкин. Хавф манбаи очлик, ташналик, қаттиқ совуқ, оғир касаллик ва ҳоказолар ҳам бўлиши мумкин. Масалан, ўз уйини таъмирлаётган Б. девор устидан йиқилиб, ҳаёти учун хавфли бўлган жароҳат олади. Унинг қўшниси А. шу жойда қисқа вақтга қолдирилган бировнинг автомашинасига эгасидан сўрамай, Б. ни юклаб, шифохонага еткзади. Кўрсатилган тез тиббий ёрдам туфайли Б. нинг ҳаёти сақлаб қолинади.
Хавф манбаи одамларнинг ижтимоий хавфли ҳаракатлари ҳам бўлиши мумкин.
Масалан, С. исмли шахс кеч соат 22.00. ларда ишдан уйига кетаётаётганида икки босқинчи унга ҳужум қилади. Чорасиз қолган С. шу ердаги ўзи танийдиган К. нинг дўконининг деразасига ғишт билан уриб синдиради, сигнализция ишлаб кетади. Тезда милициянинг келиб қолишидан қўрққан босқинчилар қочиб кетадилар. С.нинг ҳаракати ЎзР ЖК 173-моддасида назарда тутилган жиноят таркибини ташкил қилади. Суд С.ни охирги зарурат ҳолатида бўлган деб топади ва ишни бекор қилади.
Шуни таъкидлаш керакки, инсонларнинг ҳаракати хавф манбаи бўлиб қолганда, у ҳаракатни жиноят-ҳуқуқий нуқтаи назарда баҳоланганда фақат жиноий қилмиш бўлиши керак. Шу жиноий қилмиш хавфдан сақланишнинг охирги чораси сифатида қилинганлиги туфайли охирги зарурат деб топилиб, шахс жиноий жавобгарликка тортилмайдилар.
Агарда хавф маъмурий тартибда жавобгар қилинадиган ҳаракат туфайли юзага келган бўлса, ундай ҳаракатга нисбатан охирги зарурат чорасини қўллаш мумкин бўлмайди. Чунки биринчидан, хавф манбаи кишилар ҳаракати бўлса, у жиноий хусусиятга эга бўлиши керак;
иккинчидан, бундай ҳолда хавф манбаи томонидан келтирилиши мумкин бўлган зарардан охирги зарурат чораси сифатидаги ҳаракат туфайли келтирилган зарар кўп бўлиб қолади. Аммо охирги зарурат чораси туфайли келтирилган зарар ҳам, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан ҳал қилинадиган бўлса, шахс жавобгар қилинмайди.
Хавф манбаи кишиларнинг қасддан қилган ёки эҳтиётсизлик-дан қилган ҳаракатлари туфайли ҳам вужудга келиши мумкин. Шунингдек, кишиларнинг ҳаракати ёки ҳаракатсизликлари туфайли ҳам вужудга келиши мумкин.
Охирги заруратнинг белгилари қуйидагиларда ифодаланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |