Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Тошкент Давлат юридик институти



Download 3,18 Mb.
bet63/186
Sana20.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#829466
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   186
Bog'liq
ЖИНОЯТ ХУКУКИ УСМОНАЛИЕВ М.

3-§. Жиноят субъекти ёши
Юқорида таъкидланганидек, жиноят содир қилиш пайтида қонунда белгиланган ёшга етган шахсларгина жиноятнинг субъекти бўладилар. Демак, шахснинг муайян ёшга етганлиги уни жиноий жавобгарликка тортиш шартларидан бири ҳисобланади.Қонунда белгиланган ёшга етмаган кичик ёшдагилар ўзларининг ёши, руҳий ва жисмоний ривожланиши жиҳатидан ўз қилмишлари учун ҳали тўла жавоб бера олмайдилар, ўз ҳаракатлари (ёки ҳаракатсизлик) ларини тўла бошқара олмайдилар. Чунки улар онгининг ривожланиши даражаси ҳали бу даражагача ривожланмаган бўлади.
Жиноят субъекти бўла олиш ёши асосан вояга етмаган онгининг ривожланганлик даражаси, содир этилаётган ҳодиса ва жараёнларни англаш, шунга мувофиқ равишда ҳаракат қила олиш қобилияти шаклланган даврдаги ёшидан ҳисобланди. Кичик ёшдагиларда бундай қобилият ҳали шаклланмаганлиги туфайли улар жиноят субъекти бўла олмайдилар.
Шахснинг ўз хулқининг ижтимоий хавфли хусусиятда эканлигини англаши, тарбия, ҳаётни кузатиш, атрофдагиларнинг таъсирида аста-секин шаклланади. Шахс қандай ҳаракатларни қилиш ёки қилмасликни, яхши ва ёмон эканлигини аста-секин ажратиб боради ва бу масалаларни ажратишда оила тарбияси ғоят муҳимдир. Шахс муайян ёшга етганидан кейин муайян ҳаёт тажрибаси тўпланади, яхши ва ёмонни ажратиш қобилияти шаклланади, ўз ҳаётий эҳтиёжини қондиришда ҳаракатнинг у ёки бу вариантини танлаш, муайян муаммони ҳал қилишнинг у ёки бу йўлини танлаш қобилияти шаклланади. Ана шундай қобилият ўн олти ёшга тўлган вояга етмаганларда шаклланади деб ҳисоблаб Ўз Р ЖКнинг 17-моддасининг 1-қисмида 16 ёшга тўлган ёш жиноятнинг субъект ёши сифатида белгиланган. Демак, ЎзР ЖК 17-моддасида белгиланганига кўра, Ўзбекистонда 16 ёшга тўлган шахслар жиноят субъекти ёшига тўлган ҳисобланадилар. Аммо шундай жиноятлар борки, уларни 16 ёшга тўлмаган вояга етмаганлар ҳам жиноят эканлигини, бундай қилмишлар учун жиноят қонунида жазо белгиланганлигини биладилар. Шуни ҳисобга олиб ЖК 17-моддасининг 2-қисмида фақат жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш жиноятлари учун (Ўз Жк 97-моддасининг 2- қисми) ўн уч ёшга тўлган вояга етмаганлар шу жиноятнинг субъекти бўлишлари назарда тутилган. ЖК 17-моддасининг 3-қисмида ўн тўрт ёшга тўлганлар субъект бўла олиши мумкин бўлган жиноятларнинг қатъий рўйхати берилган. Булар 97-модданинг 1-қисми (қасддан одам ўлдириш), 98-модда (кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан одам ўлдириш : 104-модда (қасддан баданга оғир шикаст етказиш), 105-модда (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) 106-модда (кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш); 118-модда (номусга тегиш), 119-модда (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб Ҳозиртабиий усулда қондириш, 137-модда (одам ўғирлаш), 164-модда (босқинчилик), 165-модда (товламачилик), 166-модда (талончилик), 169-модда (ўғрилик), 173-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш), 220-модда (озодликдан маҳрум этиш жазосини ижро этиш муассаларининг ишини издан чиқариш), 222-модда (озодликдан маҳрум қилиш жойларидан қочиш), 247-модда (ўқ отар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини қонунга хилоф равишда эгаллаш), 252-модда (радиактив материалларни қонунга хилоф равишда эгаллаш), 263-модда (темирйўл, денгиз, дарё, ҳаво транспорти воситаси ёки алоқа йўлларини яроқсиз ҳолатга келтириш), 267-модда (транспорт воситаларини олиб қочиш), 271-модда (гиёҳвандлик воситалари ёки психатроп моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллаш), 14 ёшга тўлганлар субъект бўла оладиган жиноятларнинг ушбу рўйхати қатъий бўлиб, ана шу рўйхатда кўрсатилганидан бошқа бирорта жиноят учун шахс ўн тўрт ёшдан жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
1959 йилда қабул қилиниб, 1995 йил 1 апрелгача амалда бўлган Жиноят кодексидагига нисбатан амалдаги 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Жиноят кодексида ўн тўрт ёшга тўлганлар субъект бўла оладиган жиноятларнинг рўйхати қисқартирилган. Жумладан, 1959 йилда қабул қилинган Жиноят кодексида эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш (86-модда) учун ўн тўрт ёшга тўлганлар ҳам жиноий жавобгарликка тортилган.
Айрим амалиёт ходимлари ҳатто айрим юристлар ўртасида айрим оғир ва ўта оғир жиноятлар учун жиноий жавобгарлик ўн тўрт ёшдан белгиланган деб ҳисоблайдилар. Бундай деб ҳисоблаш тўғри эмас. Агар қонун чиқарувчи орган оғир ва ўта оғир жиноятлар учун жиноий жавобгарлик ёшини ўн тўрт ёшга тўлганлик ҳисобидан олинганда эди, ўта оғир жиноят ҳисобланган терроризмга, давлатга хоинлик қилиш, жосуслик, жиноий уюшма тузиш ва ҳоказо жиноятлар учун ўн тўрт ёшдан жавобгарликни белгилаган бўлар эди. Ваҳоланки қонунда 14 ёшга тўлганлар субъекти бўла оладиган жиноятлар рўйхатида ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар ҳам (Масалан, 169-модданинг 1-қисми), унча оғир бўлмаган жиноятлар (Масалан, 104-модданинг 1-қисми) ҳам бор.
Ушбу рўйхатдаги жиноятлар учун ўн тўрт ёшга тўлган-ларнинг жиноят субъекти бўла олишида асосан шу ёшдагиларнинг ана шу қилмишларни жиноят эканлигини билганлиги, қонунда уларни содир этиш тақиқланганлигини билганлиги асос қилиб олинган.
Жиноят кодекси Махсус қисмида шундай жиноятлар борки, уларни фақат ўн саккиз ёшга тўлганларгина содир қила оладилар. 1959 йили қабул қилинган Жиноят кодексида ўн саккиз ёшга тўлганлар субъект бўла оладиган жиноятлар рўйхати ЖК Умумий қисми моддасида (10-модда) берилмаганлиги туфайли субъект ёшига қараб жавобгар қилиш масаласида хатога йўл қўйишлар бўлар эди. Амалдаги Жиноят кодексида ўн саккиз ёшга тўлганлар субъект бўла оладиган жиноятларнинг рўйхати берилиб, бу борада йўл қўйиши мумкин бўлган хатоларга чек қўйилди.
Ўн саккиз ёшга тўлганлар қуйидаги жиноятларнинг субъекти бўла оладилар:
122-модда (вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш); 123-модда (ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш); 127-модда (вояга етмаган шахсни Ҳозирижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш); 144-модда (фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш); 146-модда (сайлов ёки референдум ташкил қилиш, уларни ўтказиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш); экология соҳасидаги айрим жиноятлар (193-195-моддалар); айрим мансабдорлик жиноятлари (205-210-моддалар); одил судловга қарши айрим жиноятлар (230-232, 234-235-моддалар); барча ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ бўлган жиноятлар (279-302-моддалар).
Суд шахсни муайян жиноятни содир этишда айблар экан, у айбланаётган жиноятчининг субъекти ёшига етганлигини тўғри аниқлаб олиши керак. Агар жиноят содир этишда айбланаётган шахснинг туғилган вақти аниқ бўлса, жиноят субъекти ёшига тўлган деб ҳисоблашда 13,14,16 ёки 18 ёшга тўлган деб ҳисоблаш учун туғилган куни эмас, балки туғилган кунидан ҳисоблаб, ана шу ёшга тўлган куни тўла ўтиб бўлганидан кейин (яъни кеч соат 24.00 ўтганидан кейингина) субъект ёшига етган ҳисобланади. Демак, шахс ўзи туғилган куни жиноят содир қилса, у ҳали субъект ёшига етмаган ҳисобланади ва фақат эртасига, яъни соат кеч 24.00. дан кейин содир қилган жинояти учун жиноят субъект ёшига етган ҳисобланади.
Айрим ҳолларда жиноят содир қилган вояга етмаганларнинг ёши аниқ бўлмайди. Бундай ҳолда унинг ёшини аниқлаш экспертларига юборилади.
Бу борада собиқ СССР Олий судининг 1976 йил 3 декабрдаги «Вояга етмаганлар жиноят ишлари тўғрисидаги қонунларни, уларни жиноятга ва бошқа Ҳозирижтимоий фаолиятга жалб қилиш тўғрисидаги қонунларни судларда қўлланиш амалиёти тўғрисида» ги Пленум қарорининг 6-бандида қуйидагича тушунтириш берилган эди:
«Шахснинг туғилган йили суд-тиббиёт экспертизаси томонидан аниқлаб берилган бўлса, ўша йилнинг охирги куни (31 декабр) туғилган куни деб олинади. Агар экспертлар энг кам ва энг кўп муддат (масалан, 15 ёш билан 17 ёш ўртасида) кўрсатиб аниқлаб берган бўлса, энг кам белгилаб берилган ёш миқдоридан олиниб туғилган йили белгиланади».59[59]  Ҳозирги кунда ҳам ёши аниқ бўлмаган шахсларнинг жиноят субъекти ёшига етган ёки етмаганлиги ана шу қоидага амал қилинган ҳолда аниқланмоқда.
Айрим ҳолларда ақлий ривожланиш даражаси жисмоний ривожланиш ёшига нисбатан орқада қолиб кетган шахслар ҳам ижтимоий хавфли қилмиш содир қиладилар.
Жисмоний ривожланиш ёши муайян жиноят субъекти ёшига етган, аммо ақлий ривожланиш даражаси орқада қолиб кетганлар жиноятнинг субъекти бўла оладими, деган савол туғилади.
ЎзР ЖК 17-моддасининг мазмунига кўра, жиноят субъекти бўлиш учун шахснинг қонунда кўрсатилган ёшга тўлмаганлиги ва ақли расо бўлиши талаб қилинади. Ақлий ривожланиш даражаси орқада қолиб кетган шахслар ақли норасолар билан тенглаштирилмайди. Уларнинг ақли ривожланиши орқада қолиб кетган бўлсада, ақли расо ҳисобланади ва шунга кўра, улар муайян жиноятнинг субъекти бўлаверади. Аммо судлар бундай шахсларга жазо тайинлашда жавобгарликдан ёки жазодан озод қилишнинг асосларини кўриб чиқишлари керак. Лекин бундай шахсларнинг жавобгарлигини ҳал қилишда суд унинг ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англай олиш ва ҳаракатларини бошқара олиш қобилиятидан келиб чиқишлари керак.

Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish