Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Тошкент Давлат юридик институти


-§. Айбдорни чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги



Download 3,18 Mb.
bet148/186
Sana20.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#829466
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   186
Bog'liq
ЖИНОЯТ ХУКУКИ УСМОНАЛИЕВ М.

4-§. Айбдорни чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги
муносабати билан жазодан озод қилиш
ЎзР ЖКнинг 71-моддасида белгиланганига кўра, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган шахс, агар жиноят содир этганидан кейин етказилган зарарни бартараф этиб, ўз ихтиёри билан айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилган бўлса, суд уни жазодан озод қилиши мумкин.
Бундан олдинги бобда айбдорнинг чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш кўриб чиқилган эди. Жавобгарликдан ва жазодан озод қилишнинг бу ҳар икки турида шахсни озод қилиш учун деярли қонунда бир хил асослар назарда тутилган. Жавобгарликдан озод қилишда шахсга нисбатан жиноий жазо тайинланмасдан жавобгарликдан озод қилинса, 71-моддада назарда тутилган жазодан озод қилишда эса жиноят учун жавобгарликка тортилган шахсга нисбатан жиноий жазо тайинланиб сўнгра жазодан озод қилинади.
Шахсни ЎзР ЖКнинг 71-моддаси асосида жавобгарликдан озод қилиш учун қуйидаги асослар бўлиши:
1) содир этилган жиноят ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят бўлиши;
2) шахс жиноий қилмишни биринчи марта содир қилган бўлиши;
3) жиноят натижасида етказилган зарарни ўз ихтиёри билан бартараф қилган бўлиши;
4) ўз ихтиёри билан айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилган бўлиши керак. Ана шу шартларнинг барчаси бир вақтда мавжуд бўлсагина шахсни чин кўнглидан қилмишига пушаймон бўлганлиги муносабати билан жазодан озод қилиниши мумкин.
Ана шу шартларнинг барчасининг мазмуни ЖК 66-моддасининг мазмунини очиб беришда бундан олдинги бобда батафсил баён қилинганлиги боис бу ерда яна тўхталиб ўтириш лозим топилмади.
ЎзР ЖК 66-моддасида назарда тутилган жавобгарликдан озод қилишдан 71-моддасида назарда тутилган жазодан озод қилишнинг муҳим жиҳати шундаки, жавобгарликдан озод қилиш мумкин бўлган шахслар доирасига нисбатан, жазодан озод қилишни қўлланиши мумкин бўлган шахслар доираси анча кенгайтирилган.
71-модданинг иккинчи қисмида белгиланишича, бошқа шахслар билан биргаликда жиноят содир этишда иштирок қилган ёки уюшган гуруҳ ёки жиной уюшма аъзоси бўлган шахс, башарти, оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда бевосита иштирок этмаган бўлса, шахснинг ўзи ёки унинг вакили ҳокимият органига ўз ихтиёри билан келиб қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган бўлса ва жиноятнинг олдини олиш, жиноятни очиш ёки унинг ташкилотчиларини ёхуд гуруҳнинг бошқа иштирокчиларини фош қилишга ёрдам берган бўлса, суд уни жазодан озод қилиши мумкин.
ЖК 71-моддасининг икинчи қисмининг мазмунида кўриниб турибдики, бу нормада иштирокчиликнинг учта шакли бўйича жиноят содир этишда айбланаётган шахсларни жиноий жазодан озод қилиш мумкинлиги назарда тутилади. Яъни мураккаб иштирокчиликда иштирокчи сифатида қатнашган (ёрдамчи, далолатчи, ташкилотчи) шахслар, уюшган гуруҳ ва жиноий уюшма аъзоси тўғрисида гап кетади.
ЎзР ЖКнинг 28-29-моддаларининг мазмунига кўра, жиноятда бажарувчидан ташқари ёрдамчи ёки далолатчи ёки ташкилотчи қатнашган иштирокчилик мураккаб иштирокчилик бўлиб, унда ёрдамчи, ташкилотчи ёки далолатчилар жиноятни бевосита амалга оширишда қатнашмайдилар, балки ўз ҳаракатлари билан жиноятни содир этилишига шароит яратадилар. Агар улар ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятда иштирокчи сифатида (ёрдамчи, далолатчи, ташкилотчи) қатнашиб, ўз ихтиёри билан айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилган бўлса ЖК 71-моддаси 1-қисми асосида жазодан озод қилиниши мумкин. Бундай арз қилиш жиноятга тайёргарлик кўриш ёки суиқасд қилиш босқичида қилинган бўлиб, жиноятнинг олди олинган ёки ҳеч бўлмаганда жиноий оқибат юз бермаган бўлиши керак. Агарда жиноий оқибат юз берганидан кейин арз қилинган бўлса ёхуд арз қилишга тўла имконият бўла туриб, кечроқ арз қилингани туфайли жиноятнинг олдини олиш имкониятлари қолмаган бўлса, арз қилиш суд томонидан жазони енгиллаштирувчи ҳолат деб ҳисобланиши мумкин.
Оғир ёки ўта оғир жиноятда иштирокчи сифатида қатнашган (ёрдамчи, далолатчи, ташкилотчи) шахслар агар ўзи ёки унинг вакили унинг топшириғи билан келиб арз қилса, жиноятнинг олдини олиш, жиноятни очиш ёхуд бошқа иштирокчиларини фош қилишга ёрдам берган бўлса, ЖК 71-моддасининг иккинчи қисми асосида жазодан озод қилиниши мумкин. Бунда ана шу арз қилган шахснинг ҳаракатлари жиноятнинг олдини олиш ва очишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши керак.
ЖК 71-моддаси иккинчи қисми асосида жазодан озод қилиниши мумкин бўлган шахсларнинг иккинчи туркуми уюшган гуруҳ аъзосидир. Бу ерда жиноятнинг ёрдамчи, далолатчи ёки ёрдамчилар тўғрисида эмас, балки бевосита уюшган гуруҳ аъзоси ҳақида айтилади. Агар уюшган гуруҳ аъзоси бўла туриб, оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда бевосита иштирок этмай, шахсан ўзи ёки унинг топшириғи билан унинг вакили ҳокимият органига ўз ихтиёри билан келиб, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон эканлигини билдириб, жиноятнинг олдини олиш, жиноятни очиш ёки унинг ташкилотчилари ёхуд бошқа иштирокчиларининг фош қилишга ёрдам берса, суд уни ЎзР ЖК 71-моддаси иккинчи қисми қоидалари асосида жазодан озод қилиши мумкин. Бунда албатта, жиноятнинг олди олинган ёки ҳеч бўлмаганда жиноий оқибат юз бермаган бўлиши керак.
ЖК 71-моддаси иккинчи қисми асосида жазодан озод қилиниши мумкин бўлган шахсларнинг учинчи туркуми жиноий уюшма аъзосидир. Жиноий уюшма аъзосининг олдинги иккита туркумдаги жазодан озод қилиниши мумкин бўлган шахслардан фарқи шундаки, улар ҳали жиноятни содир этмаган ёки ҳеч бўлмаганда жиноятга суиқасд қилиш босқичида арз қиладилар. Жиноий уюшма аъзоси эса, жиноий уюшмага аъзо бўлганлиги-нинг ўзи тамом бўлган жиноят ҳисобланиб, ўзи аъзо бўлган жиноий уюшма тўғрисида ёки жиноий уюшма томонидан содир этилиши мўлжалланган жиноят ҳақида арз қилинади. Демак, бу ерда жиноий уюшмага аъзо бўлишнинг ўзи тамом бўлган жиноят ҳисобланиб, жиноят охирига етказилганидан кейин арз қилиниши ҳам мумкин.
ЖК 71-моддаси иккинчи қисмининг мазмунига кўра, жиноий жазодан озод қилишни қўлланиши мумкин бўлган жиноят иштирокчисига (ёрдамчи, далолатчи, ташкилотчи), уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшма аъзосига бир хил талаб қўйилади. Булар:
а) оғир ёки ўта оғир жиноятни амалга оширишда бевосита қатнашмаганлиги;
б) шахсан ўзи ёки унинг топшириғи билан унинг вакили ҳокимият органига ўз ихтиёри билан келиб, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги;
в) ўз ҳаракатлари билан жиноятнинг олдини олиш, жиноятни очиш ёки унинг ташкилотчиларини ҳамда бошқа иштирокчиларини фош қилишга ёрдам берганлигидир. Ушбу талаблардан фақат биттаси ёки дастлабки иккитасини бажаришнинг ўзи шахсни жиноий жазодан озод қилиш учун асос бўлмайди, балки суд енгиллаштирувчи ҳолат деб ҳисоблаши мумкин.
Шахсни жазодан озод қилиш учун ушбу юқорида айтилган талаблар бажарилган бўлиши керак.
Яъни жиноятнинг олди олинган ёки ҳеч бўлмаганда жиноий оқибат юз бермаган бўлиши керак. Агар жиноят ташкилотчилари ёки бошқа иштирокчиларини фош қилишга ёрдам берган бўлсада, аммо бунга масъул бўлган шахсларнинг лоқайдлиги ёки тажрибасизлиги туфайли уларни қўлга олишнинг иложи бўлмаган тақдирда ҳам суд жазодан озод қилишни қўллаши мумкин. Муҳими жиноятнинг олди олинган ёки жиноий оқибатнинг келиб чиқишига йўл қўйилмаган бўлиши керак.
Жазодан озод қилишнинг ушбу тури жиноят ҳуқуқида янги бўлиб, 1959 йили қабул қилинган Жиноят кодексида бундай норма назарда тутилмаган эди.
Қонуннинг ўзида оғир ёки ўта оғир жиноятни содир қилишда айбланаётган шахсни жиноий жазодан озод қилишни назарда тутилганлиги, аввало жиноят ҳуқуқининг муҳим инсонпарварлик принципи бўлса, жиноятчиликнинг олдини олиш, жиноятларни очиш ва жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашда ғоят муҳим аҳамияга эгадир.
Бундан олдинги параграфда баён қилганимиздек шахсни ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотиши муносабати билан жазодан озод қилинганлар судланмаган ҳисобланганлиги туфайли ЖК 71-моддаси асосида жазодан озод қилинганлар судланмаган деб ҳисобланишлари керак. Бу ҳақда ЖК 77-моддаси иккинчи қисмида баён қилинган. Аслида эса суд жазодан озод қилиш билан бирга судланганлиги ҳам олиб ташлай олмайди.

Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish