Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Тошкент Давлат юридик институти



Download 3,18 Mb.
bet108/186
Sana20.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#829466
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   186
Bog'liq
ЖИНОЯТ ХУКУКИ УСМОНАЛИЕВ М.

5-§. Хизмат бўйича чеклаш
ЎзР ЖКнинг 47-моддасига кўра, хизмат бўйича чеклаш офицерлар таркибига кирувчи ҳарбий хизматчи, прапоршчик, мичман ва ҳарбий хизматни контракт бўйича ўтаётган ҳарбий хизматчини суд ҳукмида кўрсатилган муддат давомида муайян ҳуқуқ ва имтиёзлардан маҳрум қилиб, пул таъминотининг ўн фоизидан ўттиз фоизигача бўлган миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолишдан иборатдир.
Бу жазо тури жиноят қонунида умуман жиноят ҳуқуқида янгидир. Хизмат бўйича чеклаш фақат асосий жазо сифатида ҳарбий хизматчиларга (муддатли ҳарбий хизматчилар бундан мустасно) нисбатан тайинланади.
Хизмат бўйича чеклаш жазоси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига кирувчи айрим мамлакатларнинг Жиноят кодексларида (Масалан, Россия Федерацияси ЖКнинг 51-моддасида фақат контракт бўйича хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга нисбатан фақат ҳарбий хизматни ўташ вақтида жиноят содир қилган шахсларгагина қўлланиши назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 47-моддасининг мазмунига кўра, бу жазо тури офицерлар таркибига кирувчи ҳарбий хизматчиларга, прапоршчик, мичман ва контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган шахсларга нисбатан тайинланади. Аммо қонунда бу жазо фақат ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ бўлган жиноят содир қилган шахсларга нисбатан қўлланиши тўғрисида аниқ айтилмаган. Шунга кўра, бу жазо тури ЖК 47-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларга нисбатан ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки оғир оқибатларга олиб келмаган эҳтиётсизлик орқасида содир этилган жиноятни ҳарбий хизматни ўташ вақтида содир қилган тақдирда тайинланиши мумкин. Бунда содир этилган ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ бўлган ёки боғлиқ бўлмаган бошқа жиноят содир этилганлигининг аҳамияти йўқ. Чунки ЖК 47-моддасининг мазмунидан ана шундай хулоса келиб чиқади.
Хизмат бўйича чеклаш ЖК 47-моддасининг иккинчи қисмига биноан икки ойдан уч йилгача муддатга тайинланади.
Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят ёки оғир оқибатларни келтириб чиқармаган эҳтиётсизлик орқасида содир этилган жиноят учун суд иш ҳолатлари ва маҳкумнинг шахсини ҳисобга олган ҳолда уч йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш, қамоқ ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ўрнига шу муддатга хизмат бўича чеклаш жазосини қўллаш мумкин.
Хизмат бўйича чеклашга ҳукм қилинганларга нисбатан ЖКнинг 47-моддасида белгиланишига кўра, маҳкумнинг пул таъминотининг ўн фоизидан ўттиз фоизгача бўлган миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолишдан ташқари қуйидаги ҳуқуқ ва имтиёзлардан маҳрум қилинади:
а) хизмат бўйича чеклаш жазосини ўташ муддати мобайнида ҳарбий унвони оширилмайди
б) хизмат бўйича чеклаш жазоси муддати навбатдаги ҳарбий унвон бериш ҳамда пенсия тайинлаш учун унинг хизмат муддатига қўшиб ҳисобланмайди;
в) суд ҳукмида белгиланган пул таъминотидан чегирма унинг лавозими ва ҳарбий унвонига доир умумий маошидан ҳисоблаб чиқарилади.
Хизмат бўйича чеклаш жазосини ижро этишни ҳарбий хизматчи хизмат қилаётган ҳарбий қисмнинг қўмондонлиги (командири) томонидан амалга оширилади.Қўмондонлик ҳукмнинг нусхаси ва жазони ижро этиш тўғрисида суд фармойишини олганидан кейин уч кун ичида шахсга нисбатан қўлланадиган чеклашларни кўрсатган ҳолда буйруқ чиқаради. Жазо муддати ана шу кундан бошланади.
Агарда ҳарбий хизматчи ушбу жазони ўташ муддати мобайнида бошқа ҳарбий қисмда хизматни давом эттириш учун ўтказилса фақат шу лавозими ва унвонига тенг бўлган хизмат вазифасига ўтказилади.
Хизмат бўйича чеклашга ҳукм қилинган шахс ҳукмда белгиланган жазо муддати тугагунига қадар қонун ҳужжатларида назарда тутилган асосларда (контракт муддатининг тугаганлиги, касаллик ёки соғлиги ҳарбий хизмат учун яроқсиз дб топилган бўлса (ЎзР ЖК 75-моддаси асосида) қўмондонлик (командир) жазо муддатининг ўталмай қолган қисмини бошқа жазо билан алмаштириш ёки жазодан озод қилиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун материалларни судга тақдим этади.
Хизмат бўйича чеклаш жазосини ўтаётган шахс жазони ўташ муддати мобайнида янги жиноят содир қилса, унга нисбатан ЎзР ЖКнинг 60-моддаси қоидалари асосида жазо тайинланади. Бунда хизмат бўйича чеклашнинг ўталмай қолган қисмининг ҳар уч куни озодликдан маҳрум қилишнинг бир кунига ҳисоблаб жазо тайинланади.
Хизмат бўйича чеклаш жазосини ўташ вақтида янги жиноят содир қилганлиги учун ҳибсда ушлаб турилган вақт хизмат бўйича чеклаш жазо муддатига қўшилмайди. Бундай ҳолда бу муддат янги жинояти учун тайинланадиган жазо муддатига қўшиб ҳисобланади.
Хизмат бўйича чеклаш тариқасидаги жазони ўташ муддати унинг кўп йил ишлаганлик навбатидаги ҳарбий ёки махсус унвон ҳамда пенсия олиш учун асос бўладиган хизмат муддатига қўшилмайди.

Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish