Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Тошкент Давлат юридик институти



Download 3,18 Mb.
bet34/186
Sana20.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#829466
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   186
Bog'liq
ЖИНОЯТ ХУКУКИ УСМОНАЛИЕВ М.

4-боб бЎйича машҚ саволлари
1. Жиноят ҳуқуқий муносабатларнинг субъектлари кимлар?
2. Жиноий жавобгарликнинг асоси нима?
3. Шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун қандай асослар бўлиши керак?
4. Жиноятларнинг рўйхати қаерда берилган ва бу рўйхат қатъийми ёки тахминийми?
5. Жиноий жавобгарлик нима?
6. Жиноий жазо қўллаш нима?
7. Жиноий жавобгарликнинг вақт бўйича чегараси борми?
8. Жиноий жавобгарликнинг интизомий, маъмурий жавобгарликдан фарқи нимада?
фойдаланилган ва ушбу бобни чуҚурроҚ Ўрганиш учун
тавсия этиладиган адабиётЛАР
1. Курс советского уголовного право в 6 томах. Т. 2, М: “Наука”, 1970.
2. Брайнин Я.М. Уголовная ответственность и ее основание в Советском уголовном право.М: 1969.
3. Т.А.Лесниевский-Костарева. Дифференциация в уголовном ответственности.М: “Норма”, 2000.
4. Л.В.Багри-Шахматов. Уголовная ответственность и наказание. Минск. 1976.
5. Ю.М.Антонян. Преступность среди женщин.М: 1992.
6. И.Я.Казаченко. Вопросы уголовной ответственности и наказания лиц, страдающих психическими расстройствами не исключащими вменяемости. “Государство и право”, 2001. №5, ст.75.
V БОБ. Жиноят таркиби
1-§. Жиноят таркиби тушунчаси ва унинг аҳамияти
Жиноят қонунида кўзда тутилган муайян ижтимоий хавфли ҳаракат ёки ҳаракатсизликнинг жиноийлигини ифодаловчи томонлар (элементлар) йиғиндисига жиноят таркиби деб айтилади.
Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқига биноан жиноий жавобгарликнинг ягона асоси ижтимоий хавфли қилмишда жиноят таркибининг барча томонлари (элементлари)нинг мавжудлиги экан, жиноят таркиби томонларини батафсил таҳлил қилмасдан, шахсни жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлмайди. Чунки қонунда жиноий жавобгарликнинг ягона асоси сифатида шахснинг содир қилган қилмишида Жиноят кодекси Махсус қисмининг аниқ бир нормасида назарда тутилган ҳуқуқий актнинг белгилари бўлиши кераклиги талаб қилинади. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган амалдаги Жиноят кодекси Махсус қисмида жиноятларнинг қатъий рўйхати берилган бўлиб, ҳар бир моддада муайян жиноят таркибининг белгилари кўрсатилади. Демак, шахсни жиноий жавобгарликка тортиш ва муайян жиноятни содир этишда айбдор деб топилиши учун жиноят ҳуқуқи қоидаларига мувофиқ равишда шахснинг қилмишида муайян жиноят таркиби борлиги аниқланади. Одил судлов органлари ўз ихтиёрлари ёки хоҳишларига кўра агар қилмишларда жиноят таркиби бўлмаса, шахсни жиноий жавобгарликка торта олмайдилар. Аналогия бўйича жиноий жавобгарликка тортиш мумкин эмас.
Инсоннинг ижтимоий хавфли қилмиши аниқ ҳақиқат бўлса, жиноят қонуни нормасининг диспозициясида шундай қилмиш жиноят деб ҳисобланиб, юридик жиҳатдан баҳо берилади.
Жиноят таркиби жиноий жавобгарликнинг ягона асоси ҳисобланар экан, шахснинг ҳаракатида муайян жиноят таркибини аниқлашнинг ўзи тайинланадиган жазо муддатини белгилаб бера олмайди.
Жиноий жавобгарликнинг асослари деганда, қонуний асосларга кўра шахсни жиноий жавобгарликка тортилаётганлиги, қандай асосларга кўра шахсни жиноят содир этишда айбланаётганлиги ва қандай асосларга кўра жиноят қонунида назарда тутилган жазога тортилаётганлиги ҳақида сўз кетади. Судья шахсни ижтимоий хавфли деб ҳисоблаганлиги учун эмас, балки шахснинг ижтимоий хавфли қилмишида қонунда белгиланган муайян жиноят таркибини аниқлаганлиги учун уни жиноят содир этишда айбли деб топади.
Шахснинг содир қилган ижтимоий хавфли қилмиши жиноий жавобгарликнинг фактик асоси бўлса, жиноят таркиби эса, жиноят-ҳуқуқий норманинг диспозициясида бундай қилмишни жиноят деб ҳисоблаш, юридик тушунча беришдан иборат бўлган норматив асосдир. Масалан, содир этилган қилмишда ЎзР ЖК нинг 168-моддасида фирибгарлик учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган. Агар содир этилган қилмишда фирибгарлик жиноят таркибининг белгилари бўлса, қилмиш фирибгарлик жинояти деб топилади.Қилмишни жиноят деб ҳисоблаб жиноят қонунида белгилашнинг ўзи жиноий жавобгарликнинг ягона асоси бўлмасдан, балки шахс шундай ижтимоий хавфли қилмишни содир қилган бўлиши керак. Шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши бўлмаса жиноий жавобгарликнинг асослари ҳам йўқ. Демак, жиноий жавобгарликнинг асоси илмий абстракция сифатидаги жиноят таркиби эмас, балки у ёки бу жиноят таркибнинг аниқ белгилари бўлган қилмиш муайян жиноят учун жавобгарликнинг асослари бўлади.
Қилмишга жиноят сифатида ҳуқуқий баҳо беришда ана шундай бир қанча қилмишлар (масалан, одам ўлдириш)нинг энг муҳим белгилари умумлаштириб, қонун чиқарувчи орган унинг энг муҳим белгиларини ажратиб олади ва ўша жиноятнинг моделини қонунда ишлаб чиқади. Одам ўлдириш жиноятининг энг муҳим белгилари сифатида, қонун чиқарувчи орган айбнинг хусусияти ва ўлим келиб чиқиши тарзидаги оқибатни ҳисобга олган. Одам ўлдириш ҳаракати содир этилиб, шахснинг ҳаёти учун муҳим бўлган аъзоларига жароҳат етказилишида ифодаланган ҳаракатларни ҳисобга олган. Бошқа ҳолатлар, масалан, жиноят жойи (уйда) кўчада (ва ҳоказо жойда), вақтни (кечаси, кундузи), жабрланувчининг ёши, жинси, аёл ёки эркаклиги ва ҳоказоларни ҳисобга олмаган.Қонунда муайян қилмишнинг муҳим белгиларини баён қилиниши билан бу қилмиш жиноят ҳисобланади ва бу белгилар ўша ижтимоий хавфли қилмишнинг жиноят таркиби томонлари бўлади.
Жиноят кодекси Махсус қисми нормаларида муайян жиноят таркибининг энг кам (минимал) белгилари квалификация қилишнинг зарурий белгилари сифатида олинади. Содир этилган қилмишлар ана шу қонунда назарда тутилган жиноят таркибининг минимал белгилари мавжуд бўлса, шахс ўша норма билан жавобгар қилинади.
Жиноят ҳуқуқи назариясида ана шу аниқ жиноятлар таркибининг белгилари асосида жиноят таркибининг умумий тушунчаси ишлаб чиқилган. Жиноят таркибининг умумий тушунчасида Жиноят кодексининг Махсус қисмида назарда тутилган барча жиноятлар таркибининг умумлаштирилган таркибий тушунчаси берилди.
Жиноят таркиби ҳақидаги масалалар Ўзбекистонда О.Х.Расулов37[37], А.С.Якубов38[38] ва бошқа олимларнинг илмий ишларида баён қилинган ва ривожлантирилган.
Олимлар ўртасида жиноят таркиби тўғрисида турли фикрлар билдирилганлигига қарамай, уларнинг кўпчилиги жиноят таркиби тушунчасининг объектив ва субъектив белгилар йиғиндисидан иборат эканлигини тан оладилар.Жиноят таркиби ижтимоий хавфли қилмишни жиноят сифатида аниқлашга хизмат қилади деб таъкидлайдилар.
Жиноят таркиби-ижтимоий хавфли қилмишнинг жиноят деб ҳисоблашнинг қонунда белгиланган зарурий объектив ва субъектив белгилари йиғиндисидир.
Жиноят кодекси Махсус қисмининг моддаларида муайян қилмишни жиноят деб ҳисоблаш билан бирга жиноят таркибининг муҳим белгиларини ва шундай жиноят учун тайинланадиган жазо тури ва жазонинг миқдор ва муддатлари доираси кўрсатилади. Шахсни муайян жиноятни содир этишда айбдор деб топиш масаласини фақат суд ҳал қилади. Суддан бошқа бирорта давлат органига ёки мансабдор шахсга бундай ваколат берилмаган.
ЎзР Олий суди Пленуми 2000 йил 22 декабрдаги «Жиноят учун жазо чорасини тайинлаш борасида суд амалиётида вужудга келган айрим масалалари тўғрисида»ги қарорида (2,3-бандлари) «Жиноят учун жазо чорасини тайинлаш вақтида жиноятнинг барча ҳолатларини, унинг оғирлик ва жамият учун ижтимоий хавфлилик даражасини синчиклаб аниқлашга асосланган қатъий алоҳида ёндашув таъминланиши лозим...
Жиноий жавобгарлик ва жиноий жазо тушунчалари ўз ҳуқуқий табиатига кўра бир-биридан фарқ қилишини инобатга олган ҳолда Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойили жазонинг ҳам шартлигини тақозо этмаслиги суд ва тергов ходимларига тушунтирилсин, дейилади39[39].  Шундай қилиб, содир этилган жиноий қилмишнинг белгиларини ЖК Махсус қисмининг тегишли моддасида назарда тутилган жиноят таркиби белгилари билан солиштириб, қандай жиноят содир этилганлиги аниқланади. Буни жиноят ҳуқуқида жиноятни квалификация қилиш деб айтилади. Айнан ана шу йўл билан қандай жиноят содир қилинганлиги аниқланади. Бу белгиларнинг хусусияти шундаки, улар фақат қонунда белгиланади ва жиноятни квалификация қилишнинг зарурий белгилари бўлиб, терговчи ёки суд томонидан уларни ўзгартирилишига йўл қўйилмайди. Агар солиштирилаётган қилмишнинг белгилари Махсус қисми муайян моддасига айнан мос келса, демак, жиноят тўғри квалификация қилинган ҳисобланади.
Жиноятни тўғри квалификация қилиш, одил судловни амалга ошириш ва адолатли жазо тайинлашни таъминлаш ҳамда жиноят содир қилишда айбланаётган шахсга жазо тури ва муддатларини тўғри белгилашнинг энг муҳим шарти ҳисобланади. Бу принципдан заррача бўлсада четга чиқиш қонунчиликнинг бузилишига, адолатсиз жазо тайинланишига, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларининг бузилишига сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумининг муҳим асосларидан бири инсон ҳуқуқи ва эркинликларини олий қадрият деб тан олиш ва уларни ҳимоя қилишни таъминлашдан иборат. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 19-моддасида «Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва давлат бир-бирига нисбатан бўлган ҳуқуқлари ва бурчлари билан ўзаро боғлиқдирлар. Фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир, улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас», дейилади.
Шундай қилиб, жиноятни квалификация қилиш алоҳида содир этилган ижтимоий хавфли қилмишнинг белгиларини ЖК Махсус қисмининг муайян нормасида назарда тутилган жиноят таркибига солиштириш орқали қандай жиноят эканлигини аниқлашдан иборатдир.
Жиноят ва жиноят таркиби. Жиноят ҳуқуқи назариясида жиноят тушунчаси ва жиноят таркибининг умумий тушунчаси энг мураккаб бўлган масалалардан биридир. Жиноят тушунчаси ЖК нинг 14-моддасида берилган бўлиб, Жиноят кодекси билан тақиқланган айбли ижтимоий хавфли қилмиш(ҳаракат ёки ҳаракатсизлик)жазо қўллаш таҳдиди билан жиноят деб топилади, дейилади. Бу жиноят тушунчаси ва жиноят таркиби тўғрисида гап кетганда битта ҳодиса, яъни жиноят ҳодисаси содир этилганлиги тўғрисида гап боради. Жиноят ва жиноят таркиби ўхшаш тушунчалар бўлсада, аммо улар мазмун ва моҳияти жиҳатидан айнан бир хил тушунчалар эмас.
Жиноят ва жиноят таркиби содир этилган объектив ҳақиқат бўлиб, инсон хулқининг юридик акти ҳисобланади.
ЎзР ЖК нинг 14-моддасида жиноят тўғрисида умумий тушунча берилган бўлиб, жазолаш таҳдиди билан жиноят қонунида тақиқланган қилмишни айбли содир қилишдан иборатлиги айтилади ва бу тушунчада ҳар бир жиноятнинг белгилари ифода этилмайди, балки жиноят тўғрисида умумий тушунча берилади, холос. Жиноят кодекси Махсус қисмининг ҳар бир моддасида эса алоҳида бир жиноятнинг жиноят таркибини ифодаловчи аосий белгилари берилади. Ҳар қандай жиноят инсоннинг ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги натижасида содир қилган ижтимоий хавфли қилмишидир. Чунки бундай қилмиш туфайли шахс ва жамиятнинг манфаатларига тажовуз қилинади. ЖК Махсус қисмининг моддаларида эса, шундай қилмишнинг содир этишни қонунда тақиқланганлиги, бундай тақиқларини бузиб содир этилганда шундай қилмишни содир этганликда айблилик ва жазога сазоворлик белгиланади.
Жиноятнинг умумий тушунчаси жиноятнинг ижтимоий-сиёсий мазмунини очиб беради, унинг ижтимоий хусусияти бўлган ижтимоий хавфлилигини кўрсатиб беради. Жиноят тушунчаси унинг белгиларини кўрсатиб, қилмишга тавсиф беради. Ижтимоий хавфли эканлигини белгилайди ва бу билан жиноий қилмишни бошқа ҳуқуқбузишлардан фарқини ҳам аниқлаб беради. Жиноий қилмишни квалификация қилишда фақатгина Жиноят кодекси Махсус қисмининг моддаларигина эмас, балки Умумий қисми моддаларидан ҳам фойдаланилади. ЖК Махсус қисми нормаларини амалда тадбиқ қилишнинг умумий қоидалари ЖК нинг Умумий қисми моддаларида белгиланади. Жиноят кодекси Махсус қисмининг нормаларини ишлаб чиқишда қонун чиқарувчи орган муайян жиноят таркибнинг белгиларини имкони борича аниқ қилиб белгилашга ҳаракат қилади. Жиноят таркибининг умумий тушунчаси эса жиноят таркибининг томонларини умумлаш-тирилган ҳолда ифодалайди. Бошқача қилиб айтганда барча жиноятлар таркиби юзасидан абстракт (мавҳум) тасаввур ҳосил қилади, холос. Бунда жиноят ҳуқуқи фақат Махсус қисми нормалари қоидаларидагина эмас, балки ЖК Умумий қисми қоидаларидан ҳам фойдаланади.
Шундай қилиб, жиноят таркибининг умумий тушунчаси бирон-бир нормада эмас, балки жиноят ҳуқуқи назариясида ишлаб чиқилади ва жиноятнинг юридик тавсифини ўзида ифода этади.
Жиноят таркибининг умумий тушунчаси илмий билишнинг муҳим босқичи ҳисобланиб фақат ўқув жараёнидагина эмас, балки дастлабки тергов органлари ва суд фаолиятида содир этилган жиноятни назарий жиҳатдан тўғри квалификация қилишнинг назарий базаси бўлиб ҳисобланади.

Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish