Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Тошкент Давлат юридик институти



Download 3,18 Mb.
bet28/186
Sana20.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#829466
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   186
Bog'liq
ЖИНОЯТ ХУКУКИ УСМОНАЛИЕВ М.

г) ўта оғир жиноятлар
ЎзР ЖКнинг 15-моддаси бешинчи қисмида белгиланишига кўра ўта оғир жиноятларга қасддан содир этилиб қонунда ўн йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки ўлим жазоси назарда тутилган жиноятлар киради. Демак, қилмишни ўта оғир жиноят деб ҳисоблаш учун:
1. Жиноий қилмиш қасддан қилинганлиги;
2. Бу жиноят учун қонунда ўн йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки ўлим жазоси назарда тутилганлиги.
“Жиноий жазоларни либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 август Қонуни билан Жиноят кодексига бир қанча қўшимча ва ўзгартиришлар киритилганлиги туфайли ЖК Махсус қисмининг бир қатор моддаларидаги ўта оғир жиноятлар оғир жиноятлар туркумига ўтказилганлиги муносабати билан амалдаги Жиноят кодексида ўта оғир жиноятлар анча камайди. Ҳозирги кунда амалдаги Жиноят кодексининг 38 моддасидагина ўта оғир жиноятлар учун жавобгарлик белгиланган. Ушбу рақамдан кўриниб турибдики, ҳозирги кунда Жиноят кодексидаги ўта оғир жиноятлар барча жиноятларнинг 12,5 фоизини ташкил қилмоқда холос.
Ўлим жазоси эса фақат иккита моддада назарда тутилган бўлиб, булар: жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш (97-модданинг 2-қисми); терроризм (155-модданинг 3-қисми).
1959 йили қабул қилиниб, 1995 йил 1 апрелгача амалда бўлган Жиноят кодексининг 30 моддасида ўлим жазоси назарда тутилган эди.
Загородников Н.И. ўта оғир жиноятларни учта белги билан ифодалайди. Булар:
1) тажовуз қилинаётган объектнинг алоҳида аҳамиятга эга эканлиги;
2) бу жиноятларнинг фақат тўғри қасддан содир этилиши;
3) бу жиноятларнинг айримлари учун ўлим жазосини тайинлаши мумкинлиги29[29].
Жиноят кодексида ўта оғир жиноятларга ижтимоий хавфлилик даражаси энг юқори бўлган жиноятлар киритилган. Бу жиноятларнинг ижтимоий қадриятларга қарши қаратилганлиги, жамиятнинг сиёсий тузумига, унинг иқтисодиётига, суверенитетига, ҳудудий яхлитлигига, тинчлик ва инсониятнинг хавфсизлигига инсон ҳаётига қарши қаратилган жиноятларнинг анча оғирлари ўта оғир жиноятлар туркумига киритилган.
Ўта оғир жиноятлар нафақат бирон бир объектга, балки умуминсоний қадриятларга, инсон ҳаётига қарши қаратил-гандир. Энг муҳим ва доимий ҳисобланган қадриятларга инсон ҳаёти киритилган. Ўзбекистон Республикаси Конституция-сининг 24-моддасида «Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон ҳаётига тажовуз қилиш энг оғир жиноятдир» дейилади. Демак, одам ўлдириш жиноятининг ўта оғир жиноят эканлиги Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида белгилаб қўйилган ва одам ўлдириш жиноятини ўта оғир жиноятлар туркумига киритишда ана шу Конституциявий принципга асосланилган. Аммо эҳтиётсизликдан одам ўлдириш жинояти, жиноят содир этиш вазияти жиноятнинг хусусиятларига кўра, оғир ёки ўта оғир жиноятлар туркумига киритилмаган. Жиноят кодекси Махсус қисмида назарда тутилган жиноятлар эҳтиётсизликдан содир этилиб, қанчалик оғир оқибатлар келиб чиқишидан қатъи назар улар ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятлар туркумига киритилган.
Жиноятни ўта оғир жиноятларга киритишнинг бир муҳим жиҳати борки, қилмишни ўта оғир жиноят деб ҳисоблаш учун суд томонидан тайинланган озодликдан маҳрум қилишнинг муддати эмас, балки айбдорнинг қилмиши квалификацияси қилинган модда ёки модданинг қисми санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилишнинг муддати ҳисобга олингандир.
ЎзР ЖК нинг 30-моддасининг мазмунига кўра ташкилотчи, далолатчи ва ёрдамчилар ҳам ЖК Махсус қисмининг бажарувчини жавобгарликка тортиш белгиланган моддаси бўйича жавобгарликка тортиладилар. Шу муносабат билан тасаввур қилайлик, қаттиқ қўрқитилганлиги туфайли одам ўлдириш жиноятини содир этилишидан олдин жиноят изларини яширишга ваъда қилган шахс қонунимиз мазмунига кўра жавобгарликдан озод этилмайди, балки суд жазо тайинлашда ЎзР ЖК 55-моддаси (жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар)нинг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидага асосланиб енгиллаштирувчи ҳолат деб ҳисобга олиниши мумкин.
Айтайлик, шахс ЖК 97-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган жиноятни яшириш (жиноят изларини яшириш) тўғрисида олдиндан ваъда берган (у қаттиқ қўрқитилганлиги туфайли тегишли давлат органидан яширса 97-моддаси иккинчи қисмининг тегишли бандлари билан жавобгар қилинади. Суд бундай шахсга жазо тайинлашда бажарувчининг қилмиши квалификация қилинган моддаси билан жавобгар қилади. 97-модданинг санкциясида ўн беш йилдан йигирма йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган. Демак, суд одам ўлдириш жинояти учун шу муддат доирасида жазо тайинлайди. Айтайлик, яшириш тўғрисида ваъда берган шахсга нисбатан суд иш ҳолатларининг барча ҳолатларини ҳисобга олиб,ЖК 57-моддасининг қоидаларини қўллаб, (қонунда кўрсатилганидан ҳам енгилроқ жазо тайинлаш)3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинласа,бу жиноятни қайси туркумга киритиш керак, деган савол туғилади. Амалдаги Жиноят кодекси 15-моддасининг мазмунига кўра бундай жиноят ҳам ўта оғир жиноят ҳисобланаверади. Чунки 28-97-модданинг иккинчи қисмида озодликдан маҳрум қилишнинг муддати ўн беш йилдан йигирма йилгача ёки ўлим жазоси белгиланиб ўта оғир жиноятлар туркумига киритилган.
Ўта оғир жиноятларнинг ҳуқуқий аҳамияти шундаки, бундай жиноятларни содир қилганларга нисбатан ҳар қандай ҳолда ҳам (руҳий касаллик бундан мустасно) ЖК 65, 66, 661 -моддаларини қўллаб жавобгарликдан озод қилиш қўлланилмайди. Шунингдек, ЎзР ЖК 71-моддаларини қўллаб жазодан озод қилиш қўлланилмайди.
Шунингдек, ўта оғир жиноят содир этилган тақдирда ҳам шартли ҳукм қилиш қўлланилмайди(ўн саккиз ёшга тўлмаганлар, аёллар, олтмиш ёшдан ошган шахслар бундан мустасно).
Ўта оғир жинояти учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан икки қисмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейингина, жазони енгилроғи билан алмаштириш эса суд тайинлаган жазо муддатининг камида ярмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейингина қўлланиши мумкин.
Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ва жазонинг қолган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириш ЎзР ЖК 73-моддаси тўртинчи қисмида кўрсатилган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.
Демак, юқорида баён қилинганларга асосланиб айтиш мумкинки, ҳар бир жиноятни, жиноятларни таснифлашнинг у ёки бу туркумига киритишда қонунда(Жиноят кодекси Махсус қисми санкциясида)белгиланган жазо муддатидан олиниши, жиноятларни таснифлаш, жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражасини аниқлаш ҳамда жазо тайинлаш масалаларини жуда ҳам осонлаштиради. Шунингдек, жиноят содир этишда айбланаётган шахсга нисбатан жавобгарликдан ёки жазодан озод қилишни қўллашни янада осонлаштиради, хатоларга йўл қўйилишининг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.
Ўта оғир жинояти учун ҳукм қилинган шахс суднинг ҳукми асосида киритилган тақдимномасига биноан махсус унвондан ёки Олий ҳарбий ёки махсус унвон ёки Ўзбекистон республика-сининг Давлат мукофотидан маҳрум қилиниши мумкин.
Шундай қилиб, жиноятларни ижтимоий хавфлилигига қараб таснифлаш назарий аҳамиятга ҳам эгадир. Жиноятларни ижтимоий хавфлилик даражасига қараб, у ёки бу туркумга киритиш жиноят-ҳуқуқий аҳамиятига эга, яъни жазо турини тайинлаш, озодликдан маҳрум қилиш муассасалари режим турини тайинлаш, жазонинг миқдор ва муддатини тайинлаш, жиноятлар жами тариқасида жазо тайинлаш,жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги муносабати билан жиноят учун жавобгарликдан озод қилиш (64-модда), жазони ижро этиш муддати ўтиб кетганлиги муносабати билан жазодан озод қилиш, судланганлик муддатларини ҳисоблаш ва судланмаган, деб ҳисоблаш масалаларида муҳим аҳамиятга эга.
 

Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish