Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Тошкент Давлат юридик институти



Download 3,18 Mb.
bet167/186
Sana20.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#829466
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   186
Bog'liq
ЖИНОЯТ ХУКУКИ УСМОНАЛИЕВ М.

19-боб бЎйича машҚ саволлари
1. Вояга етмаганлик нима?
2. Вояга етмаганлик тушунчасининг жиноят субъекти ёши тушунчасидан фарқи нима?
3. Вояга етмаганларга нисбатан тайинланадиган жазо турлари ва уларга жазо тайинлашнинг хусусиятларини айтинг?
4. Вояга етмаганларга нисбатан тайинланадиган озодликдан маҳрум қилишнинг хусусиятлари нималарда ифодаланади?
5. Вояга етмаганларни жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод қилишнинг хусусиятлари нималарда ифодаланади?
6. Вояга етмаганларни жавобгарликдан ёки жазодан озод қилиб, уларга тарбиявий хусусиятдаги қандай чоралар қўлланиши мумкин?
фойдаланилган ва ушбу бобни чуҚурроҚ Ўрганиш учун тавсия этиладиган адабиётлар
1. Саидазимов М., Аҳроров Б., Таджибоев Қ., Вояга етмаганларнинг жиноий жавобгарлиги. Т:. “Халқ мероси”, 2001.
2. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига шарҳлар. Т:. “Адолат”, 1997, 115-123-бетлар.
3. Комментарий к Уголовному кодексу Российской Федерации. М:. “Норма”, 2001, ст.184-199.
4. Уголовное право Российской Федерации. Общая часть. М:. “Юристь”, 2001, ст.446-465.
5. Курс уголовного право. Под ред. Н.Ф.Кузнецова, И.М.Тяжкова. Т.1,2. М:. “Зерцало”, 1999.
6. В.Н.Кудрявцев. Социалные психологические аспекты антиобщественного поведения. Вопросы философии. М:. 1974. ст.109.
7. Усмоналиев М. Каракетов Й. Криминология. Т:. “Янги аср авлоди”, 2001, 276-298-бетлар.
Еттинчи бЎлим
Тиббий йЎсиндаги мажбурлов чоралари
ХХ боб. Тиббий йЎсиндаги мажбурлов
чоралари ва уларни тайинлаш
1-§. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тушунчаси,
уларни тайинлаш асослари ва мақсади
ЎзР ЖК 18-моддаси иккинчи қисмида белгиланганига кўра, шахс ижтимоий хавфли қилмиш содир этиш пайтида ақли норасо бўлса, яъни руҳий касаллиги сабабли ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англай олмайдиган, ҳаракатларини бошқара олмайдиган ва ҳаракатлари туфайли келиб чиқадиган оқибатнинг ижтимоий аҳамиятини англай олмайдиган ҳолатда бўлган бўлса жавобгарликка тортилмайди. Шунингдек, ЎзР ЖКнинг 67-моддасида белгиланишига кўра, шахс ҳукм чиқарилгунга қадар, 75-моддасида эса ҳукм чиқарилганидан кейин ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англай олмайдиган ва ҳаракатларини бошқара олмайдиган даражада руҳий касалликка чалиниб қолса, суд уларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаши мумкин.
Бундай шахслар руҳий касаллик туфайли ўз ҳаракатларини бошқара олмайдиган, ҳаракатлари юзасидан ҳисоб бера олмайдиган ҳолатда бўлади.
Бу айтилганлардан кўриниб турибдики, ижтимоий хавфли қилмиш содир қилган ва руҳий касалликка чалинган шахсларни қонун икки гуруҳга бўлади. Биринчи гуруҳга ижтимоий хавфли қилмиш содир этиш пайтида ўз ҳаракатларини бошқара олмайдиган ва ҳаракатлари туфайли келиб чиқадиган оқибатни англамайдиган даражада руҳий касалликка чалинган шахслар. Буларнинг ижтимоий хавфли қилмиши жиноят ҳисобланмайди.
Иккинчи гуруҳга жиноят содир қилиш пайтида ақли расо бўлиб, иш судда кўрилиб ҳукм чиққунча руҳий касалга чалиниб қолганлар ва ҳукм чиққанидан кейин руҳий касалликка чалиниб қолган шахслар киради. Буларнинг қилмиши жиноят ҳисобланади. Жиноят содир қилиш пайтида ақли расо бўлиб, жиноят юзасидан суриштирув ишлари олиб бориш ёки тергов қилиш пайтида ёхуд судда кўриш пайтида ақли норасо бўлиб қолса, ўз ҳаракатларини бошқара олмайдиган ва қилмишлари учун ҳисоб бера олмайдиган даражада бўлганлиги туфайли жиноят юзасидан суриштирув, тергов ҳаракатлари олиб бориш, судда кўриш тўхтатилади, ҳукм чиққанидан кейин шундай касалликка чалиниб қолса жазони ижро этиш тўхтатилади. Уларга нисбатан суд тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаши мумкин. Бундай шахсларга нисбатан ЖКнинг 91-моддасида белгиланишича уларни даволаш ва янги ижтимоий хавфли ҳаракатлар содир этишнинг олдини олиш мақсадида тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланади.
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари ўз табиатига кўра, давлатнинг мажбурлов чораси ҳисобланади. Бундай мажбурлов чоралари фақат суд томонидан тайинланади ва қўлланади. Бунда ижтимоий хавфли қилмиш содир қилган шахснинг хоҳиш-иродаси эътиборга олинмайди ва унга нисбатан бир қатор ҳуқуқий чеклашларни жорий қилинади.
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш асослари ва доираси жиноят қонунида белгиланса,жиноят-процессуал қонунида эса бундай чоранинг тайинланиш тартиби, жиноят ижроия қонунида эса тиббий йўсиндаги чораларни ижро этиш тартиби белгиланади. Уларни даволаш эса тиббиёт органлари томонидан тартибга солинади.
ЎзР ЖК 91-моддасида тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг мақсади берилган бўлиб,унда тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари руҳий касаллик ҳолатида ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсларга нисбатан уларни даволаш ва уларнинг янги ижтимоий хавфли ҳаракатлар содир этишининг олдини олиш мақсадида тайинланиши мумкин.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари жиноий жазо ҳисобланмайди ва унда жазолаш элементлари йўқ, шунингдек, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қилмишни давлат томонидан қоралаш ҳам эмас,тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси судланганликни келтириб чиқармайди ҳам, балки руҳий касалликка чалинганларни даволаш ёки ҳеч бўлмаганда уларнинг аҳволини яхшилаш ҳамда улар томонидан янги ижтимоий хавфли қилмиш содир этишнинг олдини олиш мақсадида қўлланади.
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари суд томонидан тўрт тоифадаги шахсларга қўлланиши мумкин. Улар тоифасининг ҳар бири ўзига хос белгиларга эгадир.
Биринчи тоифадагилари — .Жиноят кодекси Махсус қисмининг муайян моддасида назарда тутилган жиноятни содир қилган ва жиноят содир қилиш пайтида ўз ҳаракатларини бошқара олмайдиган ва оқибатини англамайдиган даражада руҳий касалликка чалинганлиги туфайли жазо тайинлаш ёки жазони ижро этиш мумкин бўлмаган шахслар. Бундай жиноят содир этиш пайтида ақли расо бўлган, жиноят содир этганидан кейин ақли норасо бўлган шахсларга нисбатан ўз ҳаракатлари юзасидан ҳисоб бера олмаганлиги туфайли жиноий жавобгар қилиш ва жазо тайинлаш мумкин бўлмайди.
Иккинчи тоифадагилари — ақли норасолик ҳолатида Жиноят кодекси Махсус қисмининг муайян моддасида назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмишни содир қилган шахслардир. Бундай шахслар руҳий касаллиги туфайли ўз ҳаракатларининг ҳақиқий хусусиятини англамайди. Улар ўз ҳаракатлари билан (кечаси ҳамма ухлаб ётганда ўт қўйиш ва ҳоказо) у ёки бу қадриятларга зарар етказишга ҳаракат қилади. Бундай шахслар атрофдагилар учун доимо хавф туғдириб туради. Улар содир қилган ижтимоий хавфли қилмиш учун ЖК Махсус қисмининг муайян моддасида жавобгарлик белгиланган бўлсада уларнинг қилмиши жиноят ҳисобланмайди. Бундай шахсларга нисбатан фақат суд томонидан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланиши мумкин, холос.
Ана шу юқорида айтилган иккита тоифадаги шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўлланиши учун учта шартнинг бўлиш талаб қилинади:
а) улар томонидан Жиноят кодекси Махсус қисмининг муайян моддасида назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмишни содир этганлиги;
б) бундай шахсларнинг ақли норасолиги туфайли ўз ҳаракатларини бошқара олмаслиги ва ҳаракатлари юзасидан ҳисоб бера олмаслиги;
в) шахснинг руҳий аҳволи ва содир этган қилмишининг хусусиятига кўра, тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллашнинг зарурлиги. Ана шу учта шартларнинг барчасининг мавжудлиги тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашни тақозо этади.
Ақли норасо бўлиб, лекин ЖК Махсус қисмининг муайян моддасида назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмиш содир қил-маган шахсларга мажбурлов чораларини қўлланиши мумкин эмас.
Учинчи тоифадаги шахсларга — руҳий ҳолати бузилган, аммо ўз ҳаракатларини идора қила оладиган ва ҳаракати туфайли келиб чиққан оқибатни англайдиган шахслар киради. Улар руҳий касаллик юзасидан ҳисоб бериш қобилиятини сақлаб қолганлар. Уларнинг муайян жиноятни содир қилганлиги учун жиноий жавобгар қилиб, жазо тайинлаш билан бир вақтда тиббий йўсиндаги мажбурий даволаш чораси ҳам қўлланиши мумкин.
Тўртинчи тоифадаги шахслар — ақли расо ҳолатда жиноят содир қилган, аммо алкоголизм ёки гиёҳвандликка йўлиқиб қолган шахслар киради. Бундай шахслар содир қилган жинояти учун жавобгарликка тортилиб жиноий жазо тайинланади. Уларга нисбатан жиноий жазо тайинлаш билан бир вақтда тиббий йўсиндаги мажбурий даволаш чоралари ҳам тайинланади.
Юқорида айтилган кейинги иккита тоифадаги шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазони тайинлаган тақдирда мажбурий амбулатория кузатувида бўлиш ва руҳий касаллик мутахассисида даволаниш тарзидаги мажбурий чорани тайинлаши мумкин.
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини тайинлаш фақат суднинг ваколати ҳисобланади ва бундай чорани тайинлаш ва ижро этиш тартиби қонун билан тартибга солинади.
Руҳий ҳолати бузилган, аммо ўз ҳаракатлари юзасидан ҳисоб берадиган ҳамда алкоголизм ва гиёҳвандлик касалига чалиниб қолган шахсларнинг содир қилган жинояти учун жазо тайинлаш вақтида тиббий йўсиндаги мажбурий даволаш чораси қўлланилган шахслар озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган бўлсалар, жазони ўташ жойларида даволанадилар. Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинганлар эса соғлиқни сақлаш муассасаларининг амбулатория руҳий ёрдам бериш муассасаларида даволанадилар. Бундай шахсларнинг касаллиги зўриқиб руҳий ҳолатида ўзгариш юз берса, суд ЎзР ЖКнинг 95-моддасида белгиланган асосларга кўра, руҳий касалликлар шифохонасида даволанишни белгилайди. Бундай ҳолда даволаш муассасасида даволанган вақт жазо муддатига киради. Шахс даволаниб руҳий ҳолатида ўзгариш юз берса ва даволанишга эхтиёж қолмаса, қонунда белгиланган тартибда мажбурлов чорасини бекор қилиш билан бир вақтда тиббий йўсиндаги мажбурий даволашдан озод қилинади. ЎзР ЖКнинг 95-моддасида тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари муддатини узайтириш, ўзгартириш ва бекор қилиш асослари кўрсатилган бўлиб, шифокорлар комиссиясининг хулосасига асосланган ҳолда суд томонидан ҳал қилинади.
Тиббий йўсиндаги мажбурий чоралар қўлланган шахс ҳар олти ойда тиббий кўрикдан ўтиб туради ва шахснинг руҳий ҳолатида юз бераётган ўзгаришлар юзасидан хулоса бериб турадилар. Бу хулосалар тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари муддатини узайтириш, ўзгартириш ва бекор қилишга асос бўлади.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, тиббий йўсиндаги мажбурлов даволаниш чорасидан озод қилинганидан кейин шахснинг руҳий касаллиги яна қўзғалса, яна тиббий йўсиндаги мажбурий чорани тиклаш ёки тайинлаш мумкин эмас. Бундай шахс ЖК Махсус қисми моддасида назарда тутилган янги ижтимоий хавфли қилмишни содир қилган тақдирдагина янгитдан белгиланиши мумкин.
Агар руҳий касалга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов даволаш чоралари қўллаш зарурати бўлмаса, шунингдек, бу чоралар бекор қилинган бўлса, суд уни умумий асосларда даволаш ёки ижтимоий таъминот муассасаларига юбориш масаласини ҳал этиш учун соғлиқни сақлаш органларига топшириши мумкин.
Тиббий йўсиндаги мажбурлов даволаш чораси агарда шахс даволаш муассасасида сақланган бўлса, жазо муддатига қўшиб ҳисобланади. Бунда даволаш муассасасида бўлган вақтнинг бир куни озодликдан маҳрум қилишнинг бир кунига ҳисобланади.

Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish