Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Тошкент Давлат юридик институти


б) жазо тайинлашда қилмишнинг сабабини эътиборга олиш



Download 3,18 Mb.
bet118/186
Sana20.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#829466
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   186
Bog'liq
ЖИНОЯТ ХУКУКИ УСМОНАЛИЕВ М.

б) жазо тайинлашда қилмишнинг сабабини эътиборга олиш.
Маълумки, жиноятчилик ва алоҳида жиноятларнинг сабабларини криминология фани ўрганади. Аммо суд жазо тайинлашда ҳар бир жиноятнинг сабабини аниқлаши шарт ва жазо тайинлаш вақтида жиноят содир қилишнинг сабабини эътиборга олади. Чунки Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 54-моддасида жазо тайинлашда эътиборга олиниши шарт бўлган ҳолатлардан бири сифатида жиноят содир қилишнинг сабаби кўрсатилган. Ҳар бир қилмишнинг жиноят эканлигини аниқлаш, жиноят қонуни меъёрлари асосида баҳолаш учун унинг сабабларини аниқлаш орқалигина уларнинг олдини олиш чораларини ишлаб чиқиш мумкин.
Маълумки, алоҳида жиноятларнинг сабаби турли-туман бўлиб, бу масала ҳозирги кунда ҳам ғоят мураккаб муаммо бўлиб қолмоқда. Жиноятларнинг сабаблари шунчалик кўп ва хилма-хилки, масалан юзта бир хил (ўғрилик) жиноят олиб ўрганил-ганда, улардан иккитасининг сабаблари айнан бир хил бўлмайди. Чунки жиноят содир қилган шахс бирданига жиноятчи бўлиб қолмайди. Жиноят содир этишга журъат қилиш даражасига етгунча унда муайян жиноятни содир этиш сифатлари шаклланган бўлиши керак. Ҳатто эҳтиётсизликдан жиноят содир этилган тақдирда ҳам субъектнинг шахсида ўзига ишониш ва бепарволик хусусиятлари бўлиши керак. Шунга кўра ҳали содир этилмаган жиноятнинг, агар у содир этилса, сабабларини айнан ана шу деб топишнинг иложи йўқ. Шунга кўра суд ҳар бир жиноят ишини кўришда албатта унинг сабабини аниқлаши шарт ва жазо тайинлашда уни эътиборга олади. Шунга кўра жиноятларнинг сабаблари индивидуал тарзда аниқланади.
Тасаввур қилайлик, икки киши ўзлари алоҳида-алоҳида ўғрилик жинояти учун Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3 -қисмининг “б” банди билан айбланган. Улардан бири оиладаги оғир аҳвол туфайли, иккинчиси эса гиёҳванд воситаси сотиб олиш учун ёхуд қиморда ютқазиб қўйган пулини тўлаш учун ўғрилик қилган. Бундай ҳолда суд ҳар иккала жиноятчига ҳам бир хил жазо тайинламайди. Чунки, бировининг шундай жиноятни содир қилишга объектив сабаб олиб келган бўлса, иккинчиси эса субъектив сабаблар туфайли ўғрилик қилган.
Кўп ҳолларда жиноят содир этилишига жабрланувчининг ўзи ҳам сабаб бўлиб қолиши мумкин. Буни криминологияда виктимология дейилади.
Бунга 1999 йил 10 ноябр куниҚўқон шаҳар судида кўрилган А. Аҳмедовнинг жиноят ишини мисол қилиб келтириш мумкин. 1999 йилнинг 30 июль куни Аҳмедов А.Қўқон шаҳринингҚосимов кўчасида таниши, шу жиноят иши бўйича жабрлануви А. Ахуновни учратиб қолади ва ундан қарзга олган икки қоп унни қайтариб беришни талаб қилади. Ахунов икки қоп ун қарзини ҳозирда қайтариб бера олмаслигини айтади ва бунга умуман имконияти йўқлигини билдиради. Шунда Аҳмедов Ахуновни уриб баданига енгил шикаст етказади.
Суд Аҳмедовнинг жиноятини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси билан квалификация қилиб, иш ҳақининг 20 фоизини ушлаб қолиш шарти билан бир йил муддатга ахлоқ тузатиш ишига ҳукм қилади. Ушбу модданинг 2-қисмида ахлоқ тузатиш ишининг муддати икки йилгача белгиланган бўлсада, суд жиноят содир бўлиш сабабини эътиборга олиб, бир йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари тайинлаган ва бизнинг фикримизча, тўғри ҳукм қилган.
Жиноят кодексининг бир қатор моддаларида жиноят содир қилишнинг сабаби жиноят таркиби доирасига киритилиб, қилмишни квалификация қилишнинг зарурий белгиси сифатида кўрсатилган. Масалан, кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан одам ўлдириш (ЖКнинг 98-моддаси) ва кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш(ЖКнинг 106-моддаси), зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб қасддан одам ўлдириш (ЖКнинг 100-моддаси), ёки шундай ҳолда қасддан баданга оғир ёки ўртача шикаст етказиш (ЖКнинг 107-моддаси), аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш (ЖКнинг 115-моддаси) ва ҳоказолар.
Демак, жиноят содир этишнинг сабаби, жиноят таркиби доирасидаги квалификация қилишнинг зарурий белгиси сифатида киритилган бўлса, суд жазо тайинлаш масаласини умумий тартибда ҳал қилаверади. Жиноят таркиби доирасига кирмайдиган сабаблар бўлса, жазо тайинлашда эътиборга олиниши мумкин. Жиноят содир қилиш сабаби иш ҳолатларига қараб жазони енгиллаштириши ҳам, оғирлаштириши ҳам мумкин, лекин суд жиноят содир этиш сабаби туфайли оғирроқ жазо тайинлаётган вақтда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига (оғирлаштирувчи ҳолатлар) мурожаат қилмайди.

Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish