Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet165/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

В. Махсус судлар. 
1. 
Кичик инстанция трибунали ва полиция 
суди
. Ушбу қуйи турувчи суд суммаси 13 минг еврогача бўлган барча 
шахсий ва мулкий даъволар бўйича (ушбу ҳолда қарорлар узил-кесил 
тусга эга бўлади); шунингдек чиқарилган қарорлар устидан шикоят 
келтириш имкониятини тақдим этган ҳолда даъво суммаси 30 минг 
еврогача бўлган ишлар бўйича якка тартибдаги судья сифатида 
фаолият юритади. Бундан ташқари, кичик инстанция суди васийлик 
ишлари бўйича судья вазифаларини бажаради; чекланган ишлар 
доираси бўйича предметли судловга тегишлиликка эга бўлади; 
шунингдек турли суддан ташқаридаги ваколатларни амалга оширади. 
Жиноят ишлари бўйича кичик инстанция суди полиция суди деб 
номланиб, содир этилиши учун 10 минг евродан кўп бўлмаган 
жарима тўланиши назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги 
ишларни кўради. Кичик инстанция судининг иши катта инстанция 
трибуналининг судьялари томонидан таъминланади. 


321 
2. 
Савдо судьялари 
ҳамкасблар томонидан савдо операцияларига 
доир низоларни охирги инстанцияда ҳал қилиш учун сайланадиган 
тижоратчилардан иборат бўлади. 
3. 
Ижтимоий масалалар бўйича судлар 
(прюуйларнинг 
кенгашлари) таркибига тенг асосда сайланадиган аъзолар (иккита иш 
берувчи тарафидан ва иккита ходимлар тарафидан), шунингдек, 
зарурат туғилганда, яъни овозларнинг тенглигини бартараф этиш 
учун кичик инстанция судининг судьяси киради. Улар меҳнат 
шартномалари ва ҳ.к. билан боғлиқ индивидуал низоларни ҳал қилиш 
бўйича тегишли ваколатларга эга бўлади. 
4. 
Денгиз савдо судлари
. Уларнинг вазифаси кемаларнинг савдо 
билан юриши соҳасида Жиноят кодексининг муайян бузилишларини 
кўриб чиқиш ҳисобланади. 
5. 
Ҳарбий адлия. 
Қуролли кучлар судлари уруш даврида фаолият 
юритиб, Ҳарбий адлия кодексининг бузилишларини ҳамда ҳарбий 
хизматчилар ёки уларга тенглаштирилган шахслар томонидан содир 
этилган умумжиноий жиноятларни кўриб чиқадилар. Бундан 
ташқари, хорижда жойлашган қуролли кучларнинг хизматчилари 
томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни 
кўриб чиқиш учун ҳарбий судлар ҳам мавжуд. 
Тинчлик даврида ҳарбий хизматчилар томонидан содир этилган 
ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар магистратлар, яъни ҳарбий 
масалалар бўйича мутахассислардан иборат бўлган жиноят ишлари 
бўйича умумий юрисдикция судларининг судловига тегишли бўлади. 
6. 
Сиёсий адлия:
Одил судлов юқори палатаси ва Республика одил 
судлов палатаси. 
Одил судлов юқори палатаси Республика 
Президенти давлатга хоинлик қилганида уни ҳукм қилиш бўйича 
мутлоқ ваколатларга эга. У парламент томонидан сайланган 
парламент аъзоларидан иборат бўлади. 
Одил судлов палатаси сиёсий суд вазифаларини ҳам бажариб, ўз 
мажбуриятларини бажариш чоғида содир этилган жиноятлар ва 
ҳуқуқбузарликлар учун ҳукумат аъзоларини ҳукм қилади. Палата 15 
та судьядан иборат бўлиб, уларнинг 12 таси – тенг миқдорда Сенат ва 
Миллий йиғилиш томонидан ўз аъзолари сонидан сайланган 
парламент аъзолари, 3 таси – Кассация судининг аъзолари. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish