Молия ва кўчмас мулк масалалари бўйича бюро
ҳуқуқий
муносабатларнинг кўрсатилган соҳасида фуқаролар ва штатнинг
манфаатларини турли усуллар, жумладан, тегишли тузилмаларга
қарши даъволарни (қарши даъволарни) киритиш орқали ҳимоя
қилади. Масалан, штат прокурори томонидан рентани ундириш
бўйича штатнинг қоидаларини бузган ҳолда квартира ижарага
олувчиларни
кўчириб
юбормоқчи
бўлган
Федерал
траст
корпорациясига қарши тегишли даъво киритилган эди.
Атроф муҳитни ҳуқуқий воситалардан фойдаланган ҳолда ҳимоя
қилиш бўйича бюро
фуқаролар ва жамиятнинг манфаатларида
уларнинг экологик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича жиноят ва
фуқаролик судлов ишларини юритиш соҳасида фаолият амалга
оширади. Бунда жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан иш
юритувлар қўзғатилади, экологик ҳуқуқбузарликларни содир этишда
312
айбдор бўлган шахслар жиноий жавобгарликка тортилади, мазкур
ҳуқуқбузарликлар учун тайинланадиган жарималар ундирилади.
Истеъмолчиларни ҳимоя қилиш бюроси
фуқароларнинг турли
соҳалардаги ҳуқуқларини ҳимоя қилади (масалан, гаров хатлари
сақловчиларини улар бўйича катта суммаларни тўлашга мажбур
қиладиган ипотека компанияларига нисбатан чоралар кўради; юқори
кредит фоизларини ўрнатган компаниялар билан фоизларни
пасайтириш тўғрисидаги келишувлар тузади ва ҳ.к.).
Ҳомийлик соҳасида қонунийликни таъминлаш бўйича бюро
ҳомийлик мақсадларида ҳомийлик қиладиган шахсларнинг қонуний
ҳуқуқларини ҳам (солиқлардан озод этиш, солиқлар миқдорини
камайтириш ва ҳ.к.), фойдасига ҳомийлик қилинаётган шахсларнинг
қонуний манфаатларини ҳам ҳимоя қилади, сохта ҳомийлик
ташкилотларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича иш олиб боради.
Меҳнат муносабатлари соҳасида қонунийликни таъминлаш
бўйича бюро
фуқаролар қонуний ҳуқуқларининг жиноий ва
фуқаролик-ҳуқуқий ҳимояси бўйича чоралар кўради. Бюро фуқаролар
ҳуқуқларини жиноий тарзда бузган иш берувчиларга нисбатан
жиноят ишларини қўзғатади, ходимларнинг ҳуқуқларини бузиш, иш
ҳақини тўламаслик, уни ўз вақтида ёки тўлиқ миқдорда тўламаслик
билан ходимларга зарар етказган иш берувчиларга нисбатан судда
даъволар қўзғатади ва ҳ.к. Шунингдек, бюро солиқлар ва штат
даромадига бошқа молия йиғимларни тўламайдиган шахсларга
нисбатан ҳам судда даъволар қўзғатади.
Даъволар бўйича бюро
федерал судда даъволарни, шу жумладан,
штат манфаатларида даъволарни қўзғатишда ихтисослашади. Мазкур
бюро ўз фаолиятини юритадиган ҳуқуқий муносабатлар соҳалари
доираси анча кенгдир. Апелляциялар бўйича бўлим штат судларида,
шунингдек, федерал судларида апелляция даъволарини қувватлайди.
Судда даъволарни қўзғатиш бўйича бюро штат ва унинг фуқаролари
манфаатлари ҳимоясида даъволарни тайёрлайди ва қувватлайди.
Бунда бюро ўз даъволари билан штатнинг ваколатлар доирасини
бузадиган нормаларни қабул қилган федерал тузилмаларга мурожаат
қилади. Масалан, Нью-Йорк штатининг атторней хизмати бюроси
Соғлиқни сақлаш федерал департаментига нисбатан оилаларга ва,
айниқса, болаларни тарбияга олган оилаларга, шунингдек,
васийликда турган болалар билан оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича
Нью-Йорк штатининг дастурини амалга ошириш мақсадида 73,1
миллион долларни ундириш тўғрисидаги даъвони киритди.
313
Кўрсатилган бўлинмаларнинг фаолияти тегишли қонун ва бошқа
ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда ҳам иштирок этадиган
қонунчилик
департаменти
томонидан
муайян
даражада
таъминланади.
Кўчмас мулк бўйича бюро
кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни
тузишда, масалан, атроф муҳитни ҳимоя қилиш ва штатда рекреацион
фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган ерларни сотиб олиш
тўғрисидаги лойиҳалар бўйича фуқаролар ва жамиятнинг
(фуқароларнинг ноаниқ кўп сони) қонуний ҳуқуқларини таъминлаш
билан шуғулланади.
Жиноят ишлари бўйича тергов ўтказиш ФБР томонидан ва бошқа
кўплаб федерал хизматлар томонидан, шунингдек, тегишли штатлар
ҳокимиятига ёхуд графлик, шаҳар ёки қишлоқ муниципалитетига
бўйсунувчи ва бир-биридан мустақил бўлган кўп сонли полиция
муассасалари томонидан амалга оширилади. Улар қамоққа олиш,
гумон қилинувчиларни сўроқ қилиш, жиноят далилларини қидириш
ва тўплашга ҳақлидирлар. Қамоққа олиш, тинтув ва бошқа айрим
тергов ҳаракатлари полиция томонидан суд санкциясини олгач
ўтказилади, истисно ҳолларда эса бу ҳаракатлар ўтказилганидан сўнг
суд санкцияси олинади.
Қатор ҳолларда дастлабки тергов ёхуд ҳар бир федерал суд
округида бўлган
федерал атторнейнинг
, ёхуд
штат бош
атторнейининг
, ёхуд
маҳаллий
(графлик, шаҳар ва бошқа)
атторнейнинг
аппаратлари
томонидан
ўтказилади.
Мазкур
мансабдор шахслар мустақил равишда ҳаракат қиладилар ва бир-
бирларига бўйсунмайдилар. Бундан ташқари, муайян ишлар бўйича
қарор қабул қилишда федерал округ атторнейлари адлия
департаментига (вазирлигига) раҳбарлик қилувчи АҚШ бош
атторнейидан ҳам тўла мустақилдирлар. Моҳиятан, барча даражадаги
атторнейлар жиноий таъқибни қўзғатишда ва айбланувчини судга
бериш масаласини ҳал қилишда ҳал қилувчи ўринга эгалар.
Шунингдек, кўпчилик штатларда махсус орган бўлган катта жюри
ҳам сақланиб қолган бўлиб, унинг таркибига 12-23 та присяжнийлар
киради ва улар ишни судга ўтказиш учун айбловда етарли далиллар
мавжудлигини текширадилар (айрим ҳолларда катта жюри тергов
органи сифатида ҳам иш кўриши мумкин).
Атторнейларнинг энг муҳим вазифаси – судда айбловни
қўллашдир. Судга бериш босқичида айблов вакиллари аксарият
ҳолларда айбланувчини айбига иқрор бўлиш тўғрисидаги битимни
314
тузишга мажбур қиладилар. Бу шуни англатадики, айбланувчи
ўзининг иши присяжнийлар суди иштирокисиз кўрилишига розилик
беради, бунинг ўрнига унга унча оғир бўлмаган жиноятда айблаш
билан чекланишга (масалан, босқинчилик ўрнига ўғирликда) ёхуд
ўлим жазоси ёки озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни
талаб қилмасликка ваъда берилади. Атторнейлар суд присяжнийлари
томонидан чиқарилган оқлов ҳукмларидан ташқари, жиноят ишлари
бўйича чиқарилган бошқа ҳукмлар устидан юқори турувчи судга
шикоят келтиришга ҳақлидирлар. Шунингдек, атторнейлар АҚШ
тарафи сифатида ёхуд бунда Америка давлати (федерал атторнейлар)
ёки айрим штатлар, графликлар, шаҳарларнинг манфаатдорлиги
бўлса, биринчи инстанция судларида ва фуқаролик ишлари бўйича
апелляция шикоятларини кўриб чиқишда қатнашишга ҳақлидирлар.
Федерал атторнейлар Сенат розилиги билан АҚШ Президенти
томонидан
тайинланадилар.
Кўпгина
штатларда
маҳаллий
даражадаги атторнейлар аҳоли томонидан сайланадилар ва, қоида
тариқасида, у ёки бу сиёсий партиянинг қўллаб-қувватлаши
натижасида ўз лавозимларини эгаллайдилар.
Америка
прокурорлари
давлат ҳокимияти суд тармоғининг қисми
эмас, балки ижро этувчи тармоғининг қисмидир. Ҳокимиятларнинг
мазкур бўлиниши сабабли судьяларда прокуратура томонидан олиб
бориладиган терговга аралашишга ҳуқуқи йўқ. Бироқ америка тизими
эътироф этишича, прокуратуранинг назорат қилинмайдиган
ҳокимияти хавф туғдиради. Шу туфайли терговни ўтказиш учун
прокуратура суднинг рухсатини олиши зарур. Тергов ўтказилиши
устидан суд назоратининг мисоли сифатида электрон кузатувининг
айрим турларини амалга ошириш учун суднинг рухсатини олиш
зарурати хизмат қилади. Бошқа мисоллар – прокурорларга солиқ
декларацияларини тўлдириш учун тарқатиш; прокурорларнинг
фикрича, суддан яшириниши мумкин бўлган гувоҳларни ушлаб
туриш; судлов таъқибдан қарши иммунитетга олдин эга бўлган
гувоҳларни кўрсатув беришга мажбур қилиш ёки уларни қамоққа
олиш.
Прокурорлар ваколатларининг доираси
. Давлат ҳокимияти ижро
этувчи тармоғининг қисми бўлган Америка прокурорлари тарихан
тергов қилишга, судлов таъқибни амалга оширишга ва расмий
айбловларни эълон қилишга доир масалаларни ҳал қилишда жуда
кенг ваколатларга эга бўлган. Қонун ижро этилишини таъминлаш
бўйича мазкур ваколатлар муайян даражада қонунларни қабул қилиш
315
бўйича қонун чиқарувчи тармоғи ваколатларининг қарама-қарши
кучи ҳисобланади. Шубҳасиз, прокурор томонидан эълон қилинган
расмий айбловлар ирқий, этник ёки диний таассублар каби ноўрин
мулоҳазалар билан асослантирилган бўлса, эълон қилинган айбловлар
судья томонидан албатта бекор қилинади. Бироқ оммавий ахборот
воситалари ва жамоатчилик томонидан тазйиқ ўтказилишини
инобатга олмасак, судлов таъқибни амалга оширишни рад этиш
тўғрисидаги прокурорнинг қарори устидан шикоят беришга йўл
қўйилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |