272
бошқарув органига келтирилган шикоят қаноатлантирилмаганидан
сўнггина маъмурий адлия органларига шикоят билан мурожаат
қилиш мумкин.
Мазкур тизимни Федерал маъмурий суд бошқариб, у
Берлин
шаҳрида жойлашган. Унинг тузилмасида бешта профессионал
судьялардан иборат таркибда қуйи турувчи маъмурий судларнинг
қарорлари устидан берилган кассация шикоятларини кўриб чиқиш
билан асосан шуғулланадиган 12 та сенатлар мавжуд.
Худди шу
таркибда Федерал маъмурий суднинг сенатлари (биринчи ва охирги
инстанция сифатида) мазкур суднинг мутлоқ ваколатига киритилган,
бироқ унча кўп бўлмаган ишлар тоифаларни кўриб чиқадилар – ерлар
ўртасидаги ҳамда ерлар ва федерация ўртасидаги конституциявий
тусга эга бўлмаган низолар бўйича, шахсларнинг у ёки бу
уюшмасининг фаолиятини конституцияга
зид деб эътироф этиш
тўғрисидаги
федерал
ҳукуматининг
мурожаатлари
бўйича,
шунингдек, федерал органларига қарши берилган даъволарнинг
айрим тоифалари бўйича.
Мазкур ҳолатда суд ваколатининг ўзига хос соҳаси ҳақида гап
юритиш лозим. У конституциявий судлар судловига тегишли
бўлмаган оммавий бошқарувнинг ҳолатлари бўйича
одил судлов
сифатида белгиланади. Умумий қоидага кўра, ҳуқуқлари оммавий
ҳокимият томонидан бузилган ҳар бир шахсга қонунга мувофиқ
маъмурий судларга мурожаат этиш эркинлиги таъминланади.
Истисно ҳолатлар алоҳида белгилаб қўйилган. Умумий маъмурий суд
ваколатлари, яъни маъмурий судлар ҳамда молиявий ва ижтимоий
судловга тегишлилигини ўз ичига қамраб оладиган махсус ваколатлар
ажратилади.
Маъмурий юрисдикция судларининг фаолияти фуқаролар
ўртасидаги муносабатларнинг тартибга солинишига ва тўғрилигига
муҳим таъсир ўтказади.
Олий маъмурий судлар
биттадан ГФРнинг барча ерларида ташкил
этилган, Пастки Саксония ва Шлезвиг-Гольштейн бундан мустасно –
мазкур иккита ерда битта умумий суд таъсис этилган.
Уларнинг
ваколатига маъмурий судларнинг қарорлари ва ажримлари устидан
келтирилган
апелляция,
айрим
ҳолатларда
эса
кассация
шикоятларини ҳам, шунингдек, истисно ҳолатларда, энг муҳим
ишларни биринчи инстанция бўйича кўриб чиқиш киради. Олий
маъмурий судларда ишларни ёки
учта профессионал ва иккита
273
“фахрий судьялардан” иборат, ёки (айрим ерларда) фақат учта
профессионал судьялардан иборат ҳайъатлар кўриб чиқади.
Маъмурий судлар маъмурий адлия органлари ваколатига
кирадиган ишларнинг асосий қисмини биринчи инстанция бўйича
учта профессионал судья ва иккита “фахрий судьядан” иборат
таркибда кўриб чиқади. Маъмурий судларнинг қарорига кўра,
устидан шикоят келтирилган давлат бошқарув органининг ҳужжати
бекор қилиниши ёхуд мансабдор шахслар хатти-ҳаракатлари
билан
бузилган фуқаролар ва муассасаларнинг ҳуқуқлари тикланиши
мумкин.
Юқорида кўрсатиб ўтилган бешта олий суд органлари айрим суд
тизимларини (умумий, меҳнат ишлари бўйича ва ҳ.к.) бошқариб,
алоҳида ва бир-биридан мустақил ҳисобланади. Жиддий ҳуқуқий
масалалар юзасидан уларнинг нуқтаи назарлари ўртасида
келишмовчилик келиб чиққан ҳолларда, Асосий Қонунга кўра (95-
модда), Олий федерал судларининг умумий сенати чақирилади, бу
сенат чиқарган қарор барча тизимларнинг судлари учун мажбурийдир
ва у суд амалиётининг ягоналигини таъминлайди.
Мустақил
суд
муассасалари
сифатида
айрим
Do'stlaringiz bilan baham: