Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

4. Соғлиғи аҳволи. 
Прокуратура органлари ва муассасаларидаги 
иш шароитларининг ўзига хос хусусиятларини, прокуратура 
ходимлари ишининг қизғинлиги ва шиддатини, ҳаёт ва соғлиқ учун 
хавфли бўлган бошқа холис ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда мазкур 
лавозимларга номзодлрга уларнинг соғлиғи аҳволига муайян 
талаблар қўйилади. Бироқ, олдинги ҳолатдагидек қонун фақат 
умумий таъриф билан чекланган, холос: “зиммаларига юкланадиган 
хизмат вазифаларини бажаришга соғлиғи имкон берадиган 
фуқаролар”
2

5. Бошқа талаблар. 
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, 
Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар, Тошкент 
шаҳар, туманлар, шаҳарлар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган 
прокурорлар лавозимига йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган 
шахслар тайинланади. Прокуратура органлари ходимлари ҳақ 
тўланадиган бошқа бирон-бир фаолият тури билан шуғулланиши 
мумкин эмас. Улар илмий, ўқитувчилик ва ижодий фаолият билан 
фақат асосий ишдан бўш вақтда шуғулланиши мумкин.
Прокуратура органлари ходимлари Ўзбекистон Республикаси 
Бош прокурори белгилайдиган тартибда аттестациядан ўтказилиши 
лозим. Прокурор ёки терговчи лавозимига биринчи марта 
тайинланаётган 
шахс 
мазмуни 
“Прокуратура 
тўғрисида”ги 
Қонуннинг 44-моддасида келтирилган қасамёд қабул қилади. Унда 
қонунларини аниқ ва бир хтлда ижро этилиши учун назоратни амалга 
ошириш борасидаги оғир вазифани бажарадиган мансабдор 
шахсларга қўйиладиган талаблар белгиланган. Қасамёд қуйидаги 
мазмунга эга: “Ўз хизмат вазифаларимни ҳалол ва виждонан 
бажаришга, қонун бузилишига қарши муросасиз курашишга, фуқаро, 
жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишга тантанали қасамёд 
қиламан”. Қасамёд қабул қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси 
Бош прокурори томонидан белгиланади. 
Прокурорлар 
фаолиятини 
баҳолаш. 
Қорақалпоғистон 
Республикаси прокурорининг, шунингдек, вилоятлар, Тошкент 
1
Биз ўйлаймизки, касбий муносибликни белгилашга ёрдам берадиган прокурорлар, терговчилар ва иш 
ўрганувчилар учун зарур бўлган касбий фазилатларнинг шартли рўйхатини ишлаб чиқиш лозим. 
2
Фикримизча, мазкур лавозимларга номзодлар мажбурий тиббий кўрикдан ўтишлари шарт, шунингдек 
Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларида хизмат қилишга қабул қилишни ва ушбу органларда 
хизмат қилишни истисно этадиган касалликлар рўйхати ишлаб чиқилиши лозим. 


103 
шаҳар, туманлар, шаҳарлар прокурорларининг ҳамда уларга 
тенглаштирилган прокурорларнинг фаолияти тегишли юқори турувчи 
прокурорлар томонидан уларнинг ваколат муддати давомида камида 
икки марта комплекс ўрганиб чиқилади. Прокурорлар фаолиятини 
баҳолашнинг асосий мезонлари қонунийликнинг ҳолати ва 
фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳамда эркинликлари, жамият ва 
давлатнинг 
қонуний 
манфаатларини 
ҳимоя 
қилишнинг 
таъминланиши ҳисобланади. 
Ўз фаолияти даврида тегишли ҳудудда қонунлар ижроси устидан 
лозим даражада назорат ўрнатилишини таъминлаб бера олмаган 
шахслар прокурор лавозимига такроран кўрсатилишига йўл 
қўйилмайди. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish