Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


 Молиявий ва моддий-техник турдаги тадбирлар



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

12.3. Молиявий ва моддий-техник турдаги тадбирлар 
 
Судьялар мустақиллигини мустаҳкамлаш, судлар фаолиятини 
моддий-техника 
жиҳатидан 
ва 
молиявий 
таъминлашни 
такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг 2001 йил 22 сентябрдаги қарори билан Ўзбекистон 
Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Судлар фаолиятини 
ташкилий, моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш 
департаменти
2
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 
ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини 
моддий-техника 
жиҳатидан 
ва 
молиявий 
таъминлаш 
департаменти
сифатида қайта ташкил этилди
3
. Қуйидагилар 
Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади: 
1
Мазкур масала судьянинг ҳуқуқий мақомига бағишланган алоҳида бобда батафсил кўриб чиқилган. 
2
Хорижий мамлакатларда суд ҳокимиятини таъминлаш бўйича вазифалар аксарият ҳолларда айни адлия 
вазирликлари томонидан, умуман ихтисослашган судларни таъминлаш қисмида эса – махсус ваколатли 
вазирликлар томонидан бажарилади. Ҳокимиятлар бўлиниши принцига ҳамда суд ҳокимиятини мустақил 
тарзда амалга ошириш тўғрисидаги қоидага мазкур мамлакатларда амал қилиниши кўрсатилган моделлардан 
воз кечишга олиб келмади, аксинча мазкур моделлар энг самарали деб ҳисобланади. Қаранг: Судебная власть ∕ 
Под ред. И.Л.Петрухина. – М.: ООО «ТК Велби», 2003. – 547-548-б. 
3
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси 
судлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 383-сонли қарори ∕∕ “Ўзбекистон 
Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами”, 2001 й., 18-сон. 


43 
- суд қарорлари ва бошқа органлар қарорлари сўзсиз ижро 
этилиши ишларини ташкил этиш; 
- суд ижрочилари кадрларини танлаш ва жой-жойига қўйиш 
ишларини ҳамда уларнинг самарали фаолият кўрсатишини ташкил 
этиш; 
- судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий 
таъминлаш ишларини ташкил этиш ҳамда такомиллаштириш 
юзасидан таклифлар тайёрлаш; 
- судлар биноларини қуриш ва таъмирлаш учун ажратилган 
капитал маблағлар самарали ўзлаштирилишини таъминлаш ҳамда 
судлар фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш чора-
тадбирларини кўриш; 
- судьялар ва судлар аппарати ходимларининг меҳнат, моддий 
шарт-шароитлари ва ижтимоий таъминотини яхшилаш юзасидан 
таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни тегишли органларга киритиш; 
- судьялар ва суд процессларининг хавфсизлигини таъминлаш 
ишларини ташкил этиш. 
Департаментнинг тузилиши ҳам мазкур вазифаларни бажаришга 
қаратилган. Департамент юридик шахс ҳисобланади ва ўз фаолияти 
тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирига ҳисоб беради. 
Департамент тузилишида ташкилий-кадрлар бўлими, капитал 
қурилиш ва асосий фондларни эксплуатация қилиш бўлими, судлар 
фаолиятини моддий-техника жиҳатидан таъминлаш бўлими, 
судларни молиялаштириш бўлими, шунингдек, суд қарорларини 
ижро этиш бўлими назарда тутилган. Бундан ташқари, суд 
ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишни ташкил 
этиш, шунингдек, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан 
таъминлаш 
мақсадида 
жойларда 
Департаментнинг 
ҳудудий 
бўлимлари ташкил этилган. Бунда Департаментнинг ҳар бир ҳудудий 
бўлимда судларни моддий-техника жиҳатидан таъминлаш масалалари 
бўйича катта мутахассис ажратилган. 
Низомда Департамент ҳудудий бўлимининг асосий вазифалари 
этиб қуйидагилар белгиланган: 
- суд қарорлари ва бошқа органлар қарорлари сўзсиз ижро 
этилишини таъминлаш, суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлимлари 
фаолияти устидан назорат қилиш ишларини ташкил этиш; 
- судларнинг бинолари, иморатлари ва бошқа объектларини 
қуриш ва таъмирлашни ташкил этиш ва бу ишларни амалга ошириш, 


44 
ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлардан самарали 
фойдаланиш; 
- судларни техника, асбоб-ускуналар, автотранспорт, мебель ва 
бошқа зарур моддий-техника воситалари билан таъминлаш; 
- судлар фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратишга доир 
бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш. 
Департамент тўғрисидаги низомда Департамент одил судловни 
амалга ошириш жараёнига аралашиш ҳуқуқига эга эмаслиги алоҳида 
айтиб ўтилади.
Низомда судларнинг жорий фаолиятини маблағ билан таъминлаш 
ва моддий-техника таъминоти республика бюджети, шунингдек, 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Судлар 
ва 
адлия 
органлари 
ривожлантириш 
жамғармаси 
маблағлари 
ҳисобига 
амалга 
оширилиши белгиланганлигини назарда тутиш лозим. 
Судларни навбатдаги молия йилида маблағ билан таъминлаш 
тўғрисидаги таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси судлари, 
вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича судлари ва 
жиноят ишлари бўйича судларининг эҳтиёжлари ҳисобга олинган 
ҳолда Департамент директори томонидан белгиланган тартибда 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади; 
Департамент бюджет маблағлари тақсимланишини ҳамда ушбу 
маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 
белгиланадиган тартибда судларга етказилишини таъминлайди. 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили бюджетни 
шакллантиришда республика бюджетида Департамент ва судлар 
фаолиятини маблағ билан таъминлаш учун зарур бюджет маблағлари 
алоҳида сатрда ажратилишини назарда тутиши керак. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish