Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet145/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Адвокатура
Адвокатлик фаолияти эркин профессиялар қаторига 
киради. Адвокатлар томонидан ширкатлар, шерик жамиятлари ҳамда 
масъулияти чекланган жамиятлар ташкил этилишига йўл қўйилади, 
муайян доирада реклама фаолияти билан шуғулланиш ҳам мумкин. 
Адвокат – бу профессионал мустақил маслаҳатчи ва барча ҳуқуқий 
ишларда вакил. Ҳар бир шахс ўз хоҳишига кўра адвокат 
хизматларидан фойдаланиши ва унга ўз манфаатларини судда ёки 
идорада ҳимоя қилиш бўйича топшириқ бериши мумкин. Адвокат 
томонидан бериладиган юридик маслаҳатининг энг асосий 
вазифаларидан бири керак бўлмаган процесслардан четда қолишдан 
иборатдир. Адлия вазирлигининг тадқиқоти кўрсатишича, ишларнинг 
70 % адвокатлар томонидан суддан ташқарида ҳал қилинади, бу эса 
судлар ишини анча енгиллаштиради. 


280 
Адвокатлик амалиёти билан шуғулланиш учун рухсат тегишли ер 
бошқармаси томонидан берилади. Мазкур рухсатни беришни рад 
этиш сабаблари адвокатура тўғрисидаги махсус федерал низомларида 
тўлиқ санаб ўтилган; фаолият юритаётган адвокатлар сони бўйича 
чекловлар назарда тутилмаган. Қоида тариқасида, адвокат муайян суд 
ҳузурида фуқаролик ишлари бўйича адвокатлик фаолияти билан 
шуғулланиш учун рухсат олади ва айнан шу суд томонидан ишлар 
кўриб чиқилишида иштирок этади. Жиноят ишлари бўйича эса 
ҳимоячи сифатида ҳар қандай адвокат Германия ҳудудида жойлашган 
ҳар қандай судда иштирок этиши мумкин. Немис адвокатларининг 
бирлашмалари анча яхши ташкил этилган. Германияда Адвокатлар 
иттифоқи 
(DAV), 
Адвокатларнинг 
федерал 
палатаси 
ва 
адвокатларнинг маҳаллий палаталари бор. 
Ер олий судининг суд округида адвокатлик амалиёти билан 
шуғулланиш учун қўйилган адвокатлар 
адвокатлар палатасини 
ташкил этадилар. Федерал олий суд ҳузурида амалиёт билан 
шуғулланиш учун қўйилган адвокатлар Федерал олий суд ҳузуридаги 
адвокатлар палатасини ташкил этадилар. Адвокатлар палаталари 
оммавий ҳуқуқ корпорациялари ҳисобланади. Палатада аъзо бўлиш, 
профессионал суғуртадек, ҳар бир адвокат учун мажбурий бўлади. 
Федерал олий суд ҳузуридаги Адвокатлар палатаси адвокатларнинг 
мақоми ва вазифаларини тартибга соладиган ҳамда адвокатнинг ўз 
мижозларига, судларга ва идораларга нисбатан мажбуриятларини 
белгилайдиган нормалар мажмуини (Адвокатлар тўғрисидаги 
федерал низом) ишлаб чиқди. Адвокат ҳуқуқнинг муайян соҳасида 
ихтисослашадиган бўлса, унга тегишли унвон берилиши мумкин 
(масалан, солиқ ҳуқуқи бўйича адвокат). Ишлаб чиқилган нормаларга 
риоя этилиши устидан палаталар ҳузурида махсус тарзда ташкил 
этилган 
адвокатлар шаъни судлари
назорат қилади. Бундан ташқари, 
адвокатлик гонорари тўғрисидаги алоҳида низом бор, унда 
адвокатлик хизматларининг ҳажмига ва даъво суммасига қараб ушбу 
хизматларнинг минимал тарифлари белгилаб қўйилган. Бироқ 
адвокат ҳар доим ўз мижози билан юқорироқ гонорарларни назарда 
тутадиган шартномани тузиши мумкин. Эришилган натижаларга 
қараб тўланадиган гонорар ҳақидаги келишувларгина тақиқланади. 
Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш учун университет 
юридик факультетининг битирувчиси уч-тўрт йил давомида 
судларда, прокурорларда ва адвокатларда стажировка ўтиши, ер олий 
суди ҳузуридаги комиссия олдида бир қатор имтиҳонлар топшириши 


281 
ва 
бундан 
кейингина 
ҳузуридаги 
судда 
амалиёт 
билан 
шуғулланмоқчи бўлган ернинг адлия идорасидан тегишли рухсатни 
олиши шарт. ГФРда ҳар бир адвокат у адвокат амалиёти билан 
шуғулланиш учун қўйилган муайян ер олий суди ёки ер суди 
ҳузурида ўз бюросини очишга мажбур бўлади. Муайян ер олий суди 
округида фаолият юритаётган адвокатлар битта (айрим ҳолларда, агар 
уларнинг сони 500 дан ортиқ бўлса – иккита) адвокатлар 
ҳайъатларини ташкил этадилар. Олий федерал судда ишларни олиб 
бориш учун қўйилган (махсус комиссия томонидан олиб бориладиган 
жуда жиддий танловдан сўнг ГФР адлия вазирининг қарорига 
мувофиқ) адвокатлар алоҳида ҳайъатни ташкил этадилар. ГФРда 
мавжуд бўлган барча адвокатлар ҳайъатлари 
Федерал адвокатлар 
ассоциациясига
кирадилар. Мазкур ассоциация, хусусан, кам 
таъминланганларга бепул ёки имтиёзли юридик ёрдам кўрсатиш учун 
чоралар кўради
1

Айбланувчи биринчи сўроқ қилинишидан бошлаб ишда иштирок 
этиш учун таклиф этилган 
ҳимоячи 
жиноят-процессуал қонуни билан 
муҳим ҳуқуқлар билан таъминланган. Бироқ қонуннинг ўзи 
ҳимоячининг ҳуқуқларини жиддий равишда чеклайдиган ёки улардан 
фойдаланишни истисно қиладиган қўшимча шартларни назарда 
тутади. 
Чунончи, ҳимоячи қамоққа олинган айбланувчига хат-
ёзишмаларни юборишга ва у билан учрашишга ҳақли. Лекин 
террористик ташкилотлар тўғрисидаги ишлар бўйича ҳимоячининг 
хат-ёзишмалари мажбурий тартибда тегишли судья томонидан 
назорат қилинади, учрашувлар эса ёзма материаллар ва предметлар 
берилишининг олдини олиш учун ажратувчи ойна билан жиҳозланган 
махсус турма хоналарида ўтиши мумкин (ЖПКнинг 148-§ 2-қисми). 
Айрим ҳолларда мазкур тоифа ишлари бўйича ҳимоячи ва 
айбланувчи ўртасида ҳар қандай алоқалар тақиқланиши мумкин. 
Ҳимоячи ҳар қандай жиноят иши бўйича турмага келганида 
маъмурий тартибда ҳар бир ташриф буюрган шахс каби тинтувдан 
ўтказилиши мумкин; тинтув ўтказилишни рад қилган ҳолда эса у ўз 
ҳимояси остидаги шахс билан учрашувга қўйилмайди. Суриштирув 
жараёнида ҳимоячи жиноят иши материаллари билан танишишга 
ҳақли, бироқ материаллар билан танишишга рухсат берилмаслиги 
мумкин, агарда, прокурор фикрича, иш материаллари билан танишиш 
тергов мақсадлари учун хавф туғдираётган бўлса. Прокурорнинг 
1
Решетников Ф.М. Правовые системы стран мира (Справочник) – М.: Юрид. лит., 1993. – 57-65-б. 


282 
мазкур қарори устидан шикоят қилишга йўл қўйилмайди. Ҳимоячи 
фақат муайян суд тергов ҳаракатларини ўтказиш чоғида ҳозир 
бўлишга ҳақли бўлганлигига қарамасдан, юқорида қайд этилган 
тергов мақсадлари учун хавф туғдирилиши сабабли ушбу ҳуқуқидан 
ҳам маҳрум қилиниши мумкин. Мазкур ҳолда ҳимоячи тергов 
ҳаракатининг ўтказилиши вақти ва жойи ҳақида хабардор 
қилинмайди (ЖПКнинг 168-§ 5-қисми). Суриштирув жараёнида 
ҳимоячининг ҳуқуқий ҳолатини баҳолашда назарияда таъкидлаб 
ўтиладики, ушбу босқичда ҳимоячининг ҳолати унинг оддий ҳозир 
бўлишидан иборат бўлади ва шу туфайли унга қандайдир муҳим 
ҳуқуқлар тақдим қилинмаган. Кейинги пайтда дастлабки тергов 
босқичида ҳимоячи ҳуқуқлари анча кенгайтирилишининг зарурати 
ҳақидаги фикр адвокатларнинг аксарияти томонидан билдирилмоқда. 
Герман жиноят суд ишларини юритишнинг умумий концепцияси 
нуқтаи назаридан ҳимоячи процессуал ҳолатининг муҳим ўзига хос 
хусусиятлари аниқ кузатилади. Асосли равишда таъкидлаб 
ўтиладики, герман процессининг тузилиши ҳимоячига у англосаксон 
жиноят процессида эгаллайдиган марказий ўринни тақдим этмайди. 
Германиянинг ЖПКси ҳимоячининг суд мажлисидаги ҳуқуқ ва 
мажбуриятларини қисқа-қисқа тартибга солади. 
Суд мажлисида ҳимоячи судланувчининг таклифи бўйича ёки 
мажбурий ҳимоя ҳолларда, хусусан, иш биринчи инстанция бўйича 
ер олий суди ёки ер суди томонидан кўриб чиқилганда, ишни кўриб 
чиқиш мазмуни жиноят бўлганида ва бошқа айрим ҳолатларда, 
тайинлаш бўйича иштирок этади. 
Бироқ ҳимоячи ёрдамидан фойдаланиш бўйича судланувчининг 
ҳуқуқи чекланиши мумкин. 1974 йил 20 декабрдаги “Жиноят-
процессуал ҳуқуқининг ислоҳоти тўғрисидаги биринчи қонунга 
қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун олдин герман жиноят 
процессига маълум бўлмаган ҳимоячини истисно этиш институтини 
жорий этди. Ҳимоячи судда кўриб чиқиш предмети бўлган жиноятда 
иштирок этишда, судланувчига жазодан қутулиб қолишда ёрдам 
бериш бўйича ҳаракатлар содир этишда, қамоққа олинган ўзининг 
ҳимояси остидаги шахс билан мулоқотда бўлиш ҳуқуқини жиноий 
равишда суиистеъмол қилишда гумон қилинаётган бўлса ёки мазкур 
суиистеъмол қилиш ҳаракатлари қамоқда сақлаш жойлари учун 
жиддий хавф туғдираётган бўлса, у суд муҳокамасидан чиқарилиши 
мумкин (ЖПКнинг 138а-§). Давлат жиноятлари тўғрисидаги ишлар 
(масалан, давлат мудофаасига таҳдид солиш, ватанга хоинлик қилиш, 


283 
ташқи хавфсизликка таҳдид солиш) бўйича ҳимоячининг процессда 
иштирок этиши ГФР хавфсизлигига таҳдид солаётганлиги учунгина у 
процессдан чиқарилиши шарт (ЖПКнинг 138b-§). Ҳимоячини 
процессдан чиқариш тўғрисидаги қарор ер олий суди томонидан 
қабул қилинади (ЖПКнинг 138c-§). Агарда процессда олдин иштирок 
этган ҳимоячи чиқарилган бўлса, судланувчига мажбурий ҳимояни 
таъминлаш тартибида янги ҳимоячи тайинланиши зарур (ЖПКнинг 
140-§ 1-қисми 8-банди). 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish