Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

15.5. Адвокатлар палатаси 
Адвокатлар 
палатаси 
Ўзбекистон 
Республикаси 
барча 
адвокатларининг мажбурий аъзолигига асосланган нотижорат 
ташкилотидир. Адвокатлар палатаси биргаликда юрдик ёрдам 
кўрсатиш учун эмас, балки корпоратив манфаатларни таъминлаш 
мақсадида барча адвокатларнинг бирлашмасини ташкил этишини 
айтиб ўтиш лозим. Шу билан бирга Адвокатлар палатаси жамоат 
ташкилоти ҳисобланмайди, чунки адвокатларнинг унинг таркибига 
кириши ихтиёрий равишда амалга оширилмаган; шунингдек у унинг 
аъзолари хоҳиши билан ҳам, бирор бир давлат органлари қарори 
билан ҳам тугатилиши мумкин эмас. Адвокатлар палатасига аъзолик 
адвокатлик фаолиятига рухсат этилишининг ажралмас шартидир. 
Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака 
комиссиялари тимсолида адвокатлик ҳамжамияти адвокат мақомини 
бериш ҳуқуқига эга.
Адвокатлар палатаси ўзининг Қорақалпоғистон Республикаси, 
вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тузиладиган ҳудудий бошқармалари 
билан биргаликда адвокатуранинг ягона ўзини ўзи бошқариш 
тизимини ташкил этади. 
Адвокатлар палатаси адвокатларнинг қонун ҳужжатларига 
мувофиқ амалга ошириладиган фаолиятига аралашмаслик принципи 
асосида фаолият кўрсатади. 


227 
Адвокатлар палатасининг вазифалари ва ваколатларига ўхшаш 
вазифалар ва ваколатларга эга бўлган бошқа ташкилотларни ташкил 
этишга йўл қўйилмайди. 
Адвокатлар 
Адвокатлар 
палатаси 
ва 
унинг 
ҳудудий 
бошқармаларининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, 
адвокатларнинг мажбуриятлари бўйича эса, Адвокатлар палатаси ва 
унинг ҳудудий бошқармалари жавоб бермайди. 
Адвокатлар палатаси ва унинг ҳудудий бошқармаларининг ўз 
ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари барча адвокатлик 
тузилмалари ва адвокатлар учун мажбурийдир. 
Адвокатлар палатаси фаолиятини молиялаштириш Адвокатлар 
палатаси Конференцияси томонидан миқдори белгиланадиган кириш 
ва аъзолик бадаллари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган 
бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish