Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Адвокатларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Адвокатларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари. 
Адвокат 
ҳуқуқий мақомининг таркибий қисмини унинг ҳуқуқ ва 
мажбуриятлари ташкил этилади. Жиноят ва фуқаролик ишлари 
бўйича самарали ҳимояни амалга ошириш; шунингдек малакали 
юридик ёрдам кўрсатиш мақсадида қонун адвокатларга кенг ҳуқуқлар 
ва мажбуриятлар белгилайди. Чунончи, “Адвокатура тўғрисида”ги 
Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига биноан, адвокат 
ўз касбий фаолиятини амалга ошириш давомида қуйидаги 
ҳуқуқларга
эга: 

тегишли масалаларни ҳал этишга ваколатли бўлган барча 
органлар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда жисмоний ва 
юридик 
шахсларнинг 
топшириғига 
мувофиқ 
уларнинг 
манфаатларини ифода этиш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш; 

судларда, шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги 
ишларни 
кўриб 
чиқаётган 
органларда 
далил 
сифатида 
фойдаланилиши мумкин бўлган фактлар тўғрисидаги маълумотларни 
тўплаш. Юридик ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган маълумотларни 
тўплаш адвокатлик фаолиятининг тегишли информацион базасини 
таъминлайди; 

юридик ёрдам кўрсатилиши муносабати билан адвокат 
томонидан сўралган ҳужжатларни ёки уларнинг тасдиқланган 
кўчирма нусхаларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда 
бериши шарт бўлган давлат органлари ва бошқа органлардан, 
шунингдек, 
корхоналар, 
муассасалар 
ва 
ташкилотлардан 
маълумотномалар, тавсифномалар ҳамда бошқа ҳужжатларни сўраш 
ва олиш. Адвокат тўплаши мумкин бўлган маълумотлар рўйхати 


219 
тугал эмас. У ёки бу адвокатлик фаолиятига нисбатан тўпланган 
маълумотларнинг характер ва ҳажми ўзгаради; 

юридик ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган масалалар 
юзасидан экспертларнинг ёзма хулосаларини, мутахассисларнинг 
маълумотнома-маслаҳатларини ишонч билдирувчи шахснинг (ҳимоя 
остидаги шахснинг) розилиги билан сўраш ва олиш. Мутахассислар 
адвокатда мавжуд бўлган билимлар тўғри қарор қабул қилиш учун 
етарли бўлмаган тақдирда жалб қилиниши мумкин; 

ишга тааллуқли ахборотдан хабардор бўлган шахсларни 
сўровдан ўтказиш ва уларнинг розилиги билан ёзма тушунтириш 
олиш. Уларнинг розилиги билан шахсларни сўровдан ўтказиш – 
адвокатнинг фикрича ишга оид бўлган маълумотга эга бўлган 
шахслар билан суҳбатлашиш имкониятида намоён бўладиган адвокат 
ҳуқуқидир. Мазкур ваколат адвокат фаолияти кўламини анча 
кенгайтиради, ишонч билдирувчи шахс манфаатларини ҳимоя 
қиладиган иш бўйича далиллар базасини ташкил этишга фаол таъсир 
этиш имкониятини беради; 

тўпланган материалларни ўз ишонч билдирувчи шахсининг 
(ҳимоя остидаги шахснинг) иши юзасидан иш юритаётган судларга ва 
бошқа давлат органларига тақдим этиш; 

адвокат 
юридик 
ёрдам 
кўрсатаётган 
ишдаги 
зарур 
маълумотларни ёзиб олиш, материаллар ва ҳужжатлардан техника 
воситалари ёрдамида ўз ҳисобидан нусхалар олиш ёки уларда 
кўрсатилган маълумотларни ўзга шаклда қайд этиш, бунда давлат 
сирлари, тижорат сири ёки бошқа сирни ўз ичига олган ахборотни 
ошкор қилмаслик; 

ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) билан 
махфийлик таъминланган шароитларда (шу жумладан, уни қамоқда 
сақлаб туриш даврида), учрашувларнинг сони ва уларнинг давом 
этиш вақти чекланмаган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган 
тартибда ҳоли учрашиш; 

мансабдор шахсларга илтимосномалар билдириш ва шикоятлар 
бериш ҳамда улардан ёзма шаклда асослантирилган жавоблар олиш; 

ўзининг касбга оид мулкий жавобгарлик хавфини суғурта 
қилиш. 
Адвокатлик 
хизматлари 
истеъмолчиларини 
адвокат 
томонидан йўл қўйилган хатолари ва камчиликлари натижасида 
моддий зиён етказиш кўринишида бўлиши мумкин бўлган 
оқибатлардан чеклаш мақсадида Қонунда адвокатнинг касбга оид 


220 
мулкий жавобгарлик хавфини ихтиёрий суғуртаси белгиланиши 
назарда тутилган; 

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳаракатларни бажариш. 
Адвокат 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish