Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Баённома
Конституциявий суднинг мажлисларида баённомалар 
юритилади. Конституциявий суд мажлиси баённомалари суд мажлиси 
котиби (котиблари) томонидан тузилади.
Баённомалар қуйидагиларни ўз ичига олган бўлиши лозим: 
- мажлис вақти ва жойи ҳақидаги маълумот; 
- ҳозир бўлган ва ҳозир бўлмаган судьяларнинг рўйхати; 
- раислик қилувчининг фамилияси, исми, отасининг исми ва 
вазифаси; 
- мажлис котибининг фамилияси, исми, отасининг исми; 
- кун тартиби; 
- тарафлар ва мажлиснинг бошқа иштирокчилари тўғрисидаги 
маълумотлар; 
- Конституциявий суднинг ҳаракатлари, улар қай тартибда амалга 
оширилган бўлса, шу тартибда уларнинг натижалари; 
- тарафлар ва улар вакилларининг тушунтиришлари; 
- гувоҳларнинг кўрсатмалари, экспертларнинг хулосалари ва 
мутахассисларнинг фикрлари, уларга берилган саволлар ва олинган 
жавоблар; 
- ишда иштирок этаётган бошқа шахсларнинг сўзга чиқиши; 
- тарафлар ва мажлиснинг бошқа иштирокчилари баённомада 
гувоҳлантириб қўйилишини сўраган фактлар ва ҳолатлар ҳақидаги 
маълумотлар; 
- овоз беришга қўйилган масалалар ва овоз бериш натижалари; 
- Конституциявий суд қабул қилган баён тарзидаги қарорларнинг 
таърифи. 
Агар Конституциявий суд мажлиси вақтида унинг қарорига 
биноан, овозли ёзув, видеоёзув, фото-кино суратга олиш қўлланилган 
бўлса, унда фонограмма, видеотасма, фото-кино тасма суд 
мажлисининг баённомасига қўшиб қўйилади, бу ҳақда баённомада 
тегишли белги қўйилади. 


293 
Конституциявий суд мажлисларининг баённомалари суд 
мажлисининг котиби (котиблари) томонидан тузилади. 
Тарафлар ва мажлиснинг бошқа иштирокчилари ўзлари иш учун 
муҳим деб ҳисоблаган фактлар ва ҳолатлар ҳақидаги маълумотларни 
баённомага киритишни илтимос қилишга ҳақлидирлар. 
Барча ўзгартишлар ва қўшимчаларга баённомада изоҳ берилиши 
лозим. 
Баённома мажлис тугаган пайтдан бошлаб беш сутка ичида 
расмийлаштирилиши лозим. 
Суд мажлиси баённомаси раислик қилувчи ва суд мажлисининг 
котиби (котиблари) томонидан имзоланади ва ишга қўшиб қўйилади. 
Тарафлар ва уларнинг вакиллари суд мажлисининг баённомаси 
билан танишишга ва баённома хусусида мулоҳаза билдиришга 
ҳақлидирлар, бу мулоҳазаларни раислик қилувчининг шахсан ўзи ўн 
кун ичида кўриб чиқиши лозим. Суд мажлисининг баённомасига 
билдирилган мулоҳазаларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан 
раислик қилувчи уларни баённомага қўшиб қўйиш ёки буни 
қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish