290
тараф ёки
унинг вакили, суд мажлиси бошқа иштирокчиларининг
сўзини тўхтатиб қўйишга ҳақли.
Тарафларнинг ҳар бири, уларнинг вакиллари сўзга чиқиб
бўлганидан кейин раислик қилувчи судьяларга, тарафга, унинг
вакилига саволлар бериш имкониятини беради, сўнгра сўзга чиққан
тарафга саволлар бериш ҳуқуқи бошқа
тарафга ва унинг вакилига
берилади.
Гувоҳларни эшитиш тартиби.
Гувоҳларни навбатма-навбат
эшитиш тартибини Конституциявий суд белгилайди. Раислик
қилувчи гувоҳга кўриб чиқилаётган масала моҳияти юзасидан ўзи
билган ҳамма нарсани маълум қилишни таклиф этади. Гувоҳга
саволлар берилиши мумкин. Гувоҳ кимнинг аризасига биноан,
чақирилган бўлса, ўша тараф ёки унинг вакили гувоҳга биринчи
бўлиб саволлар беради, сўнгра бошқа тараф ёки унинг вакили,
шунингдек, мажлиснинг бошқа иштирокчилари саволлар берадилар.
Суднинг ташаббуси билан чақирилган гувоҳга масалани кўриб чиқиш
тўғрисида таклиф билан мурожаат этган тараф ва унинг вакили
биринчи бўлиб саволлар берадилар. Судьялар гувоҳга исталган
пайтда саволлар беришга ҳақли.
Суд бошқа гувоҳларни, агар улар гувоҳлик бериши мумкин
бўлган ҳолатлар етарлича тўлиқ аниқланди деб топса, эшитмаслиги
мумкин.
Ҳужжатларни текшириш.
Ҳужжатлар суд мажлисида ўқиб
эшиттирилади ва заруратга қараб тарафларга, уларнинг вакилларига,
айрим ҳолларда
эса экспертларга, мутахассисларга, гувоҳларга ва
ишда иштирок этаётган бошқа шахсларга тақдим этилади. Шундан
сўнг, тарафлар ёки уларнинг вакиллари ўқиб эшиттирилган ҳужжат
(ҳужжатлар) муносабати билан тушунтиришлар беришлари мумкин.
Конституциявий суд мажлисида текширилган, белгиланган тартибда
олинган ва масаланинг тўғри ҳал этилиши учун аҳамиятли ҳужжатлар
юзасидан суд уларни иш материалларига қўшиб қўйиш ҳақида қарор
чиқаради.
Экспертларни,
мутахассисларни
эшитиш
тартиби.
Конституциявий
суд
зарурат
бўлганда
экспертларни,
мутахассисларни
эшитади.
Суд
мажлисида
экспертларни,
мутахассисларни
навбатма-навбат
эшитиш
тартибини
суд
белгилайди.
Раислик қилувчи экспертга, мутахассисга кўриб чиқилаётган
масала юзасидан уларнинг ўз номидан, экспертлар гурухи ёки илмий
291
муассаса номидан тақдим этилаётган эксперт хулосаси (мутахассис
фикри)ни ўқиб эшиттиришни таклиф қилади.
Экспертга, мутахассисга гувоҳлар
учун белгилангандаги каби
тартибда саволлар берилиши мумкин.
Суд мажлиси иштирокчиларининг сўзга чиқиши.
Конституциявий
суднинг мажлисларида Конституциявий суд раисининг таклифига
биноан, Конституциявий суд ҳузуридаги Илмий-маслаҳатлашув
кенгашининг аъзолари, олимлар, сиёсат ва жамоат арбоблари,
депутатлар,
судьялар,
халқаро
ташкилотларнинг,
давлат
органларининг, жамоат бирлашмаларининг, илмий муассасалар ва
олий ўқув юртларининг вакиллари иштирок этишлари мумкин.
Таклиф қилинганлар раислик қилувчининг рухсати билан кўриб
чиқилаётган масалалар юзасидан сўзга чиқишлари мумкин.
Тақдим
этилган материалларни, экспертларнинг хулосаларини
текшириш, тарафларнинг, уларнинг вакилларининг тушунтиришлари,
гувохларнинг кўрсатмалари, мутахассисларнинг фикрларини эшитиш
охирига етказилганидан кейин, агар сўзга чиқишни хоҳласалар, суд
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлис Қонунчилик
палатасининг Спикери, унинг ўринбосарлари, Олий Мажлис
Сенатининг
Раиси,
унинг
ўринбосарлари,
Бош
вазир,
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик судининг Раиси, Ўзбекистон
Республика Бош прокурори,
Адлия вазири ёки уларнинг вакиллари сўзларини эшитишга ўтади.
Тарафлар ва уларнинг вакиллари якунловчи сўзлар билан
чиқишлари мумкин бўлиб, улар Конституциявий суд мажлисида
текширилган материаллар ва далиллар тахлилини, уларнинг ҳуқуқий
баҳоланишини ва кўриб чиқилаётган масалани ҳал этиш учун
аҳамиятини, шунингдек, тарафларнинг,
уларнинг фикрича, қарор
чиқаришда суд томонидан ҳисобга олиниши лозим бўлган
хулосалари ва таклифларини ўз ичига олиши мумкин.
Конституциявий суд тарафларга уларнинг илтимосига биноан,
якунловчи нутқларга тайёргарлик кўриш учун суд мажлисида
танаффус эълон қилиб, вақт бериши мумкин.
Иш материалларини текширишни янгитдан бошлаш.
Якунловчи
нутқлар эшитилганидан кейин, агар Конституциявий суд ишни тўғри
ҳал этиш учун муҳим аҳамиятга молик янги ҳолатларни аниқлаш ёки
янги далилларни текширишни зарур деб топса, ишни кўриб чиқишни
янгитдан бошлаш ҳақида қарор чиқаради. Бунда Конституциявий суд
292
ўз мажлисида танаффус эълон қилиши ва ишни кўриб чиқишни
кейинга қолдириши мумкин.
Иш бўйича қўшимча муҳокама тугаганидан кейин Регламентнинг
49-моддасида кўрсатиб ўтилган шахслар янгитдан сўзга чиқиш,
тарафлар эса фақат янгитдан бошланган суд муҳокамасининг
натижалари ва уларнинг ишни ҳал этиш учун аҳамияти хусусида
якунловчи нутқ сўзлаш ҳуқуқига эгадирлар. Шундан сўнг,
Конституциявий суд қарор қабул қилиш учун маслаҳатлашувга чиқиб
кетади.
Do'stlaringiz bilan baham: