Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

режалаштирилади
. Иш режа асосий ташкилий ҳужжат 
ҳисобланади. 
Қоида тариқасида, иш режа бир йилга тузилади ва унда 
туманлараро, туман (шаҳар) судларининг судлов фаолияти устидан 
назоратни амалга ошириш; суд амалиётини умумлаштириш; судьялар 
малакасини ошириш ва судьяликка номзодлар захирасида бўлган 
шахсларни, шунингдек, халқ маслаҳатчиларини ўқитиш ва ҳоказолар 
билан боғлиқ турли чора-тадбирлар назарда тутилган бўлади. 
Ўрта бўғин судларининг иш режалари Ўзбекистон Республикаси 
Олий судининг иш режалари билан боғланган бўлиши зарур, чунки 
Олий суд Пленуми мажлисида кўриб чиқиладиган масалаларнинг 
ҳисобга олиниши ўрта звено судлари томонидан суд амалиётида 
қонунчиликни 
қўллашга 
доир 
долзарб 
масалалар 
бўйича 
тушунтиришлар бериш масаласи юзасидан асосланган таклифлар 
киритиш жараёнига кўмаклашади. 
Иш режаларнинг ижро этилиши устидан назоратни ва унинг 
текширилишини ташкил этиш ўрта бўғин суди раисининг фаолиятида 
муҳим ўрин эгаллайди. Назорат ишнинг барча участкаларига 
нисбатан ташкил этилиши ва амалга оширилиши керак. Бу суд аниқ 
ишлашининг ва камчиликлар ўз вақтида бартараф этилишининг 
мажбурий шарти ҳисобланади. 
Суд раиси фуқароларни шахсан қабул қилади, уларни қабул 
қилиш, ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш ишини ташкил этади. 


185 
Шахсий қабул вақтида иш юритилиши тамомланган ишлар бўйича 
турли маълумотномалар ва суд қарорларининг нусхаларини бериш 
тўғрисидаги мурожаатлар келиб тушган бўлса, ушбу мурожаатлар 
ташриф буюрувчилар билан ишлаш мажбурияти зиммасига 
юклатилган суд аппаратининг ходимлари томонидан бутун иш кун 
мобайнида кўрилиши шарт. Мазкур мурожаатлар, қоида тариқасида, 
ўша куннинг ўзида кўриб чиқилиши керак. 
Суд амалиётини ўрганиш ва умумлаштириш 
ўрта бўғин судлари 
фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Суд 
амалиёти умумлаштирилишини режалаштиришда суднинг апелляция, 
кассация ва назорат амалиётининг таҳлили муҳим аҳамиятга эга. 
Ушбу таҳлил кўриб чиқилишида ҳамда қўлланилишида энг кўп 
хатога йўл қўйиладиган ишларнинг муайян тоифаларини ҳамда 
моддий ва процессуал қонунлар доирасини аниқлашга имкон беради. 
Суд амалиётини ўрганиш ва умумлаштириш муайян ишларни 
ўрганиш асосида амалга оширилади ва судлар фаолиятини яхшилаш 
бўйича чора-тадбирларни аниқлашга ёрдам беради. Умумлаштириш 
натижалари қонунчиликнинг бирон-бир нормаларини қўллаш 
тартиби бўйича тушунтиришлар бериш ёки қонунчиликни 
такомиллаштириш тўғрисидаги таклифлар киритиш мақсадида 
Ўзбекистон Республикаси Олий судига мурожаат этиш учун асос 
сифатида хизмат қилишлари мумкин. Бундан ташқари, суд 
амалиётини умумлаштириш материаллари Раёсатда муҳокама 
қилиниши натижалари бўйича муайян ташкилотлар фаолиятида 
қонунийлик бузилишларини, турли ҳуқуқбузарликлар содир 
этилишига имкон берган шароитларни бартараф этиш тўғрисидаги 
қарор қабул қилиниши мумкин. 
Қонунчиликни туркумлаш 
суд ишларини амалдаги қонунчиликка 
асосан, бекор қилинган ёки ўзгартирилган нормалар қўлланилишини 
истисно этган ҳолда, тўғри ҳал этишда муҳим роль ўйнайди. 
Қонунчиликни туркумлаш бўйича ишлар кодекслар ва бошқа 
қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва 
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари, Ўзбекистон 
Республикаси Олий суди Пленумининг қарорлари ва шу каби бошқа 
ҳужжатлар расмий нашрларининг назорат нусхаларини олиб бориш, 
уларни ҳисобга олиш ва сақлашдан иборат. Ўрта бўғин судларида 
қонунчиликни туркумлаш Ўзбекистон Республикаси Олий суди 
раисининг 2003 йил 28 августдаги 17-сон фармойиши билан 
тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси умумий юрисдикция 


186 
судларида қонунчиликни ва суд амалиётини ҳисобга олиш 
қоидаларига ҳамда Ўзбекистон Республикасида қонунчилик 
тармоқларининг умумҳуқуқий классификаторига мувофиқ амалга 
оширилади
1

Ўрта бўғин судлари фаолиятининг кейинги йўналиши – 
статистик ҳисоботларни тайёрлаш
. Статистик ҳисоботлар 
ишончлилиги ва ўз вақтида тақдим этилиши учун масъулият 
статистик ҳисоботларни имзолайдиган суд раислари зиммасига 
юклатилади. Дастлабки статистик ҳисоби юритилишини ташкил этиш 
учун суд аппаратига кирувчи муайян шахслар масъул бўлади. 
Тўлиқлик, ишончлилик ва ўз вақтида тақдим этиш статистик 
ҳисоботларни тақдим этишда асосий талаблар ҳисобланади. 
Иш юритиш 
судларнинг ишини лозим даражада таъминлашнинг; 
процессуал нормаларга риоя этилишининг; суд ишларини ўз вақтида 
кўриб чиқишнинг; суд томонидан чиқарилган ҳукмлар, ҳал қилув 
қарорлари, қарорлар, ажримлар ижросининг; суд мажлиси 
иштирокчиларининг процессуал ҳуқуқларини таъминлашнинг энг 
муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Ўрта бўғин судларида иш 
юритиш процессуал қонунчилик нормаларига, Қорақалпоғистон 
Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий судида, фуқаролик 
ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судларида иш юритиш 
тўғрисидаги йўриқномага ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси 
жиноят ишлари бўйича Олий судида, жиноят ишлари бўйича вилоят, 
Тошкент шаҳар судларида иш юритиш тўғрисидаги йўриқномага 
мувофиқ амалга оширилади
2


Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish